Қўлѐзма ҳуқуқида удк


Бумин қаған-Бумин (Хитой тарихий манбаларида ―Тумин‖)-Турк  хоқонлиги асосчиси ва унинг биринчи ҳукмдори. (552-553); Жужан  хонлигига тобе аш


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

Бумин қаған-Бумин (Хитой тарихий манбаларида ―Тумин‖)-Турк 
хоқонлиги асосчиси ва унинг биринчи ҳукмдори. (552-553); Жужан 
хонлигига тобе аш уруғи (маъдан қазиш, темир эритиш ва ундан қурол-
яроғлар ясаш билан шуғулланган)нинг сардори. Бумин «елхон» унвони билан 
илк бор 551 йил Турк хоқонлиги тахтига ўтиради.  
Элбилга-(Қадимги мўғулча: элбилга Хатан) ѐки Илбилга Катун VIII 
асрнинг Кўктурк хоқонлиги хоқони Қутлуғ хоқоннинг аѐли. Култегин ва 
Билгахоқонниг онаси. Субы анча тәмис
43
: «турук бодун йоқ болмазун» 
тәйин, «бодун болчун» тәйин, қанғим Элтәрис қағанығ, ӧгум Элбилга 
қатунуғ, тәнгри тӧпусинта тутуп йӧгәру кӧтурмис әринч. [Култегин, 11]; 
суви шундай дебди: ―турк халқи йўқ бўлмасун‖ деб, халқ бўлсин‖ деб, отам 
Элтариш хоқонни, онам Элбилга хотунни тангри [ўз] мартабасида тутиб 
юқори кўтарган экан
 Истами хоқон-Истами хоқон, Истами (хитойча Ши-де-ми, юн.-
Стемвис, Византияча-Дизовул ѐхуд Силзибул, арабча Синджибу)- ғарбий 
турк хоқонлигининг асосчиси ва биринчи хоқони(553-76); Бумин хоқоннинг 
укаси. Акаси вафоти (553) дан сўнг турк хоқонлигининг ғарбга қилган 
юришига раҳбарлик қилган. Истами хоқон қўшинининг сони 100 минг киши 
бўлган. Унинг унвони ябғу-хоқон бўлган. Истами хоқон ғарбни забт этишга 
43
Buni әтмис deb ham o‘qiganlar.


59 
жияни Муғон хоқоннинг ябғуси сифатида йўл олган. Истами хоқон қўшини 
қаттиқ қаршиликка учрамаган. 555 йили улар ―Ғарбий денгиз‖ бўйига етиб 
борганлар. Фирдавсийнинг ѐзишича, Истами хоқонга тобеъ бўлган 
мулкларнинг чегараси «Чин»(Хитой)дан Жайхунгача ва Чочнинг нариги 
томонидан “Сирдарѐ”гача чўзилган». Шундай қилиб, туркийлар бир ярим 
йил ичида бутун Марказий Қозоғистон, Еттисув ва Хоразмни забт этганлар. 
Бироқ Истами хоқон юриши кейин қийинлашган. Орол денгизининг 
шимолида унга хуни (хионитлар), вар (ўғур қавми) ва ўғур (угорлар-
венгерлар аждоди) лар қаттиқ қаршилик кўрсатганлар. Фақат 558 йили бу 
қабилалар тор-мор қилинган ва туркийлар Волга бўйларига чиққанлар. 
Истами хоқонга тобеъ бўлишдан воз кечган вар ва хун қабилаларнинг 
қолган-қутганлари (20 мингга яқин киши) қочиб, кейинчалик ягона халқ-
аварларга бирлашган. 

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling