Қўлѐзма ҳуқуқида удк


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

Антропонимия-кишиларнинг атоқли номлари (исмлари, фамилиялари, 
ота 
исмлари, 
лақаблари, 
тахаллуслари), 
топонимия-географик 
объектларнинг атоқли номлари, теонимия-турли диний тасаввурлар бўйича 
худолар, маъбудлар, диний-афсонавий шахс ва мавжудотларнинг номлари
зоонимия – ҳайвонларга қўйиладиган (шартли) атоқли номлар, лақаблар, 
космонимия-фазовий бўшлиқ ҳудудлари, галактикалар, буржлар ва 


55 
бошқаларнинг илмий муомалада ва халқ орасида тарқалган номлари, 
астронимия-айрим осмон жисмлари (планета ва юлдузлар) номларининг 
мажмуини ўзида ифодалайди. Бундан ташқари ономастиканинг яна бир қанча 
бўлим(гуруҳ)лари мавжуд. Масалан, ономастиканинг бир бўлими 
реалионимлар (аввал ва ҳозир мавжуд бўлган объектларнинг номлари) деб 
номланса, унга зид бўлган мифонимлар ҳаѐлий-тўқима объектларнинг 
номларини билдиради.
Ономастика, жумладан ўзбек ономастикаси тарих, этнография, 
генеология, гералдика, матншунослик, адабиѐтшунослик, география, 
астрономия, геология, демография каби бир қатор фанлар билан узвий 
алоқадор фан саналади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, тадқиқот 
ишимизнинг II бобида бевосита Ўрхун-Энасой обидаларида қўлланилган 
номларни қиѐсий ўрганиш масалаларига эътибор қаратдик.
Атропоним 
Маълумки, антропоним (юнонча: антропос-онома-атоқли от)- киши 
атоқли оти (исм, фамилия, лақаб, тахаллус, патроним ва бошқалар). Атоқли 
от типларидан бири
41
. Маълум бир тилда мавжуд бўлган барча киши атоқли 
отлари мажмуи, фонди антропонимия деб юритилади. Антропонимика ѐки 
исмшунослик эса ономастика (номшунослик)нинг киши атоқли отлари 
(антропонимлар)нинг пайдо бўлиши, ривожи ва вазифавий хусусиятларини 
ўрганувчи бўлимидир. Туркий қатламга мансуб номларни лексик-семантик 
жиҳатдан уч гуруҳга ажратиш мумкин: 1) исм-бағишловлар; 2) ном-изоҳлар; 
3)исм-тилаклар.
42
Шуни инобатга олиш лозимки, туркийшуносликда киши 
исмлари таркибида умумтуркий қатламни тадқиқ этиш анча қадимий тарихга 
эга.

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling