Қўлѐзма ҳуқуқида удк


От – ―йирик иш -улов ҳайвони‖  Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз ат


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

От – ―йирик иш -улов ҳайвони‖ 
Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу сўз ат тарзида 
талаффуз қилинган. Маҳмуд Қашғарий бу сўзни ―қаттиқ талаффуз 
қилинадиган алиф билан‖ деб алоҳида таъкидлайди
53
. Ўзбек тилида а унлиси 
а: унлисига алмашган: ат>а:т 
От кўплаб туркий ѐдномаларда қайд қилинганини учратамиз. Масалан, 
«Алпомиш», «Манас», «Қўрқут ота китоби»да от яхшилик белгиси, 
қаҳрамоннинг энг яқин сафдоши ва дўсти сифатида шаклланган. Ўрхун 
ѐдномасидаги Култегиннинг Бўз оти ҳам шундай белгилардан ҳисобланади.
Нәнг йылсығ
54
бодунқа олурмадим… (Қултегин 26) Мол йилқили халққа 
(хоқон бўлиб) ўрнашмадим. Бу ўринда ҳам йилқи сўзи орқали халқнинг 
аҳволи, ижтимоий ҳолати акс этган.
Йилқилари кўп халқ ўзига тўқ бўлган, 
парчада Билга хоқоннинг мол-мулки бор халққа хоқон бўлмагани, аксинча, 
ҳеч вақоси йўқ халққа хоқон бўлгани, уларни оѐққа қўйгани айтилади.
Қадимги туркийлар илоҳий мўжиза бўлмиш отга гапирадиган, уча 
оладиган ақлли маҳлуқ сифатида қараганлар. Турмушда муҳим ўрин тутган 
от муқаддаслаштирилиб, топиниш (култ) даражасигача кўтарилган. Дарвоқеъ 
от номи билан боғлиқ дастлабки қарашлар ―Авесто‖даги қуѐш илоҳи 
Митрага бағишланган ―Яшт‖ гимнларда учрайди. ―Авеста‖ яштларида 
таъкидланишича, от Шарқий Эрон ва Ўрта Осиѐдаги қадимги халқлар, яъни 
буқа тотемли Атвъя қавмига қарши курашувчи Пурушасп қавмининг 
фратрийси сифатида ифодаланган. Бироқ, кейинги давр зардуштийлик 
ѐзувларида от Аҳриман тимсоли сифатида, яъни қора от кўринишида 
тасвирланади. Шунингдек, Авестода Ардвиссура, Анахита бир хил зотли 
53
«Девони луғатат турк» I жилд, 70 бет; 
54
Бу сўз таҳминан йылсығ деб ўқилиб, унга «йилқидор», «бой» деган маъно берилган. 
Лекин бундай ўқиш тил нуқтаи назаридан ҳам, ѐднома услуби нуқтаи назаридан ҳам тўғри 
емас. Бу ерда феъл ѐки от+феъл бўлиши керак. Иккинчи ҳолда феъл алсығ (оладиган), от 
әйи ѐки йи (16 сатрдаги йичә билан қиѐсланади.) бўлади.  


65 
тўрт оқ от қўшилган аравада Тангри даргоҳидай ерга-бандалари ҳузурига 
учиб тушган ҳолда тасвирланган
55
.
Ўрхун-Энасой обидаларида ҳам от тотеми эътиқоди сезилади: кӧзун 
кӧрмадук, қулқақын, әсидмадук бодунум илгару кун то[ғсықынга]…, биргәру 
[Табғач]қа, қуриғару… урунг кумушин, қырғағлығ қутайин, әкинлиг 
исигтисин, ӧзлук атын, адғырын, қара к(исин)… кўз билан кўрмаган, қулоқ 
билан эшитмаган халқим шарққа кунчиқарга… жанубга-Табғачга, ғарбга … 
оқ кумушини, қирғогли ипагини, экиндан қилинган ичкилигини, боқимдаги 
отини, айғирини, қора кишини… [Билгахоқон, 11] 
Қадимда кўпгина халқларда жангчини оти, хотини, буюмлари, озиқ-
овқатлари билан бирга дафн этиш одатлари бўлган. Бундай маросимлар 
анимистик тасаввурлар, инсон руҳининг у дунѐда ҳам яшашига ишонч билан 
боғлиқдир. 
Турк олими Усмон Турон ҳам юқоридаги фикрни тасдиқлаган ҳолда, 
―Туркий халқларда ўлгандан кейин отлари ва қурол-аслаҳалари билан 
кўмилишига сабаб, ҳайвонга миниб жаннатга кетишларига ишонч бўлган‖-
деб ѐзади. Инсонни тириклигида миниб юрган оти билан бирга кўмиш одати 
милоддан аввалги VII-VIII асрлардан то милодий VII асригача давом этган. 
Бу маросим асосан VI асрда Турк хоқонлигида кенг тарқалган эди. ӧтунтум, 
су йоритдим атлат, тәдим. Ақ тәрмал кәчә, оғрақлатдим, ат уза бинтурә, 
қарығ сӧкдум, йоқару ат йәтә, йадағин, ығач тутуну ағтуртум ӧнгрәки әр. 
Арз қилдим. Лашкарни йўлга солдим. От сол, дедим, Оқ тармални кечиб, 
мақсад сари йўлладим. От устига миндириб қорни ѐрдим. Юқорига отни 
етаклаб, яѐв ѐғоч тутуниб, чиқардим олдиндаги йигитлар… [Тўнюқуқ, 25] 
Қадимги туркий халқлар икки дунѐни ҳам отсиз тасаввур қила 
олмаганлар. Улар жангчи вафот этгандан сўнг, отини эгар-жабдуқлари билан 
бирга эгасининг ѐнига иззат-икром ила дафн қилинган. Агар марҳумнинг 
қариндошлари от кўмишга қурби етмаса, унда от эгар жабдуғи, анжомлари 
кўмилган. Бундан ташқари қадимги туркийларда қурбонлик учун ҳам отлар 
55
Avesto. Tarixiy adabiy meros. /A.Mahkam tarjimasi, T-2001, 171-bet. 


66 
танланган. Туркий халқлар эпоси ва мифологияси анъаналарига кўра, 
қаҳрамоннинг яқин қариндоши ва дўсти ҳисобланган эпик от кўпинча оқ ѐки 
бўз (кўк) тусли тулпор сифатида тасвирланган. Бинип оплайу тәгди, бир әриг 
оқун урты, әки әриг удушуру санчды, ол тәгдуктә Байырқунынг ақ адғырығ 
удлуқын сийу урты. Қирқиз қағанын олуртимиз, әлин алтымыз, ол йылқа 
ту… Миниб отилиб ҳужум қилди. Бир ерни ўқ билан урди. Икки ерни 
уюштириб, (кетма-кет қилиб) санчди. Ўша ҳужумда Байирқунинг оқ 
айғирини курагини синдириб урди. Қирғиз хоқонини ўлдирдик, давлатини 
олдик. [Култегин, 36] 
Айғир. Ўрхун-Энасой обидаларда айғир зоонимини ҳам учратамиз. Бинип 
оплайу тәгди, бир әриг оқун урты, әки әриг удушуру санчды, ол тәгдуктә 
Байырқунынг ақ адғырығ удлуқын сийу урты. Қирқиз қағанын олуртимиз, 
әлин алтымыз, ол йылқа ту… миниб отилиб ҳужум қилди. Бир ерни ўқ билан 
урди, икки ерни уюштириб кетма-кет қилиб) санчди. Ўша ҳужумда 
Байирқунинг оқ айғирини курагини синдириб урди. Қирғиз хоқонини 
ўлдирдик, давлатини олдик. Ўша йили ту.. [Култегин, 36] Айғир вояга етган 
от ҳисобланади. Бу ҳақида Ўзбекистон миллий энциклопедияси 2000-2005 
йиллардаги 
нашрда 
шундай 
дейилган: 
Айғир-вояга 
етган от. 
Айғир биядан кўра секинроқ ўсиб, кечроқ вояга етади. Айғирнинг қарчиғайи 
бияникига 
нисбатан 
2-3 см баланд, вазни оғир, оѐқлари узун 
ва 
пишиқ, калласи катта, гавдаси ихчамроқ. Наслдор айғирлар 
йилқининг 
сифатини яхшилашда катта аҳамиятга эга. Демак, юрт ҳокимлари, давлат 
раҳбарлари айнан зотдор айғирларни минганлиги битиктошлар матнидан 
англашилмоқда. Бу лексема бугунги кундаги тилимизда ҳам фаол 
қўлланилади. Айғир-етук, эркак от. Бу сўз қадимги туркий тилдаги бетоқат 

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling