Қўлѐзма ҳуқуқида удк
Табиат ҳодисаларига оид сўзлар
Download 1.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сибир (Сиб-ир)
Табиат ҳодисаларига оид сўзлар
Қадимги туркий ѐзма битикларда ер, йўл, қор, сув, денгиз, дарѐ, чўл сингари табиат ҳодисаларини ифодаловчи сўзлар ишлатилган. Бундан 76 ташқари мазкур сўзлар ўзаро жуфт ҳолда келиб янги маъноларни ифодалашга ҳам хизмат қилган. Оламнинг яралиши учун асос бўлган тўртта унсурнинг биттаси- олов. Мазкур сўз ѐдгорликлар тилида мавжуд бўлиб, бунда олов сўзининг сув сўзи билан ѐнма-ѐн келган ҳолатларини учратиш мумкин: анча қазғанип, бирики бодунуғ от суб қилмадим( шу хилда қозониб бирлашган халқни ўт- сув қилмадим). Бизга маълумки, оловни фақат сув енга олиши мумкин. Бундан бошқа оловга бас келадиган бирор нарса йўқ. Шу маънода ўт-сув дея ишлатилаѐтган мазкур жуфтликда айнан ―бир-бирига душман бўлмоқ‖ маъноси мавжуддир. Бу билан Билгахоқон халқига ўзи ҳукмронлиги давридаги фаровонлик, тинчлик ҳақидаги фикрларни айтмоқда. Қадимги туркийлар табиат кучларида пинҳоний куч ва руҳнинг борлигига ишонишган. Уларнинг фикрича, ой, қуѐш, момоқалдироқ ва чақмоқларнинг ҳам ўз руҳи мавжуд. Гўѐ руҳлар эркаклик ва аѐллик жинсига мансуб эди. Аѐл руҳ маликаси «Умай» деб аталган. Маҳмуд Кошғарий она қорнидаги болаларни Умай муҳофаза қилади деб ҳисоблаши ҳам унинг руҳларга бўлган ишончини кўрсатади. Ер ва сувни, айниқса, кучли руҳга эга деб ҳисоблашган. Булар туркий қавмлар ўртасида турлича номда («Ер-Су», «Ер-Суб», «Ер- Сув», «Сув-Ер», «Йир-Суб», «Суб-Ер») айтилган. Қадимда туркий қавмлар истиқомат қилган Сибир (Сиб-ир) водийсининг номи ҳам ана шу муқаддас тушунчалар ҳосиласи бўлган деган фаразлар мавжуд. Ер, сув, олов ҳақидаги фикрларни Унгин 74 битикида ҳам учратиш мумкин: билга атачим ѐғун ал у рағинғин қазғантим суб, я:р, та:нгри, ўд…. кирур арт и(Аллома отагинам, жанозанг, оқ-қизил йиртишингга эришдим. Сув ер, фалак, олов… кириб эди) [Унгин ОА 4]. Уза тангри басмасар, асра я:р та:линмасар, турук бодун, а:лигнин то:рунгин ким артати? Осмон босмаган бўлса, пастда ер ѐрилмаган бўлса, турк халқи, давлатингни, ҳукуматингни ким бузди?, яъни тарқоқ ҳолга келиб қолган туркий қавмларга даъват сифатида айтилаѐтган 74 Mazkur bitiktosh Mo‗g‗ulistondagi Kosho-Saydam vodiysidan 180 km janubda, Ungin vodiysiga o‗rnatilgan va hozir ham o‗z o‗rnida. 77 мазкур жумлаларда осмон ва ер сўзларининг ишлатилаѐтганини кўрамиз. Чунки инсониятнинг қадимий вакиллари ҳар икки тушунчани муқаддас билиб, уларга эътиқод қилишган. Тинмай ѐмғир ѐғиши, турли табиий офатлар, ер қимирлаши каби табиат ҳодисаларини улар ер, осмоннинг ғазабга миниши деб тасаввур қилганлар. Шунга кўра Қултегин битикида Билгахоқон пораканда бўлаѐтган халқига осмондан, ердан ѐғилган офат бўлмаса, қандай қилиб давлатингиз бузилди? Бунга ягона сабабчи ўзларингиз, ўйсизлигингиз эмасми? –дея уларни ҳамжиҳатликка чорламоқда. Битикларда бундай даъватларнинг бир нечтасини кўрсатиш мумкин. Қултегин битиктоши Билгахоқон тилидан ѐзилган бўлгани учун унда айнан Билгахоқоннинг қарашлари кўпроқ акс этган. Шунингдек, ѐдгорликлар матнида ер ва сув сўзларининг ѐнма-ѐн, жуфт ҳолда қўлланилганини учратамиз: тәнгри Умай ыдуқ йәр суб баса бәрти әринч. Тангри Умай, муқаддас ер-сувни босиб берган кўринади. [Тўнюқуқ 38]. Гап шундаки, қадимги турклар ер ва сувни муқаддас деб билишган ҳамда ―ер-сув‖ деганда ватанни тушинишган. Шунга кўра осмон ва ер ҳақида ҳам шундай фикрларни айтиш мумкин. Бундай олиб қараганда, инсоният қайси даврда бўлсада унинг учун табиий бойликлар ўз заруратини йўқотмайди, шу жиҳатдан олганда бугун ҳам уларга нисбатан ―муқаддас‖ атамасини қўллаш мумкин. Нәнг, сабым әрсар, бәнггу ташқа уртум. Қандай сўзим бўлса, мангу тошга ўйдим. [Қултегин 11]. Маълумки, тошга ўйиб ѐзилган расм ѐки ѐзув ҳеч қачон ўчмайди. Қултегин битиктоши матнидан келтирилган мазкур жумлада, Билгахоқоннинг ўз сўзларини тошга ўйиб ѐздиргани қайд қилинмоқда. Жумланинг давомида «Туркнинг эндиги халқлари, беклари. Уй- дунѐга қарайдиган беклар, сизлар гумроҳсизлар!»-деган фикрларни ўқиймиз. Кўзига фақат мол-дунѐ кўринадиган бекларга уларнинг танлаган йўли нотўғри эканлигини, бу сўзларни мангу тошга ўйиб ѐзилганининг сабаби эса, тарихда қилинган хатоликларни бошқа такрорламасдан, кўзни очиб оқилона ҳаракат қилишга чақириқ дейиш мумкин. 78 Тўнюқуқда: ѐқару ат йәтә:, йадағын, ығач тутуну ағтуртум ӧнграки әр. Юқорига отни етаклаб, яѐв яғоч тутуниб, чиқардим олдиндаги йигитлар… [Тўнюқуқ 25]. Мазкур жумлада ―ѐғоч‖ сўзининг қўлланилишини кўриш мумкин. Қадимги туркий тилда иғач шаклида ишлатилган бўлса, асрлар силсиласида турли фонетик ўзгаришларга учраб бугунги луғавий қатламда ѐғоч тарзида ишлатилиб келмоқда. Бундан кўринадики, ҳозирги адабий тилимизда истеъмолда бўлган сўзларни этимологик жиҳатдан тадқиқот қилинганда уларнинг тарихи бир неча асрларга бориб тақалиши маълум бўлади. Турли табиий шароитлар туфайли ўзгаришларга учраган кўпгина сўзларнинг бугунги лексикамизда ҳам ишлатилаѐтгани уларнинг қиѐсий тадқиқи масаласига енгиллик киритади. Шу билан бирга қадимги туркий тилда истеъмолда бўлган айрим сўзлар бугунги кунда сақланиб қолмаган, яъни архаиклашиб қолган. Масалан: шантунг бали(қ)а, талуй ӧгузкә тәгмиш йоқ әрмиш қағаныма ӧтунуп, су әлтдим. Шантунг шаҳрига, денгиз, дарѐга етмаган эди. Хоқонимга арз қилиб, лашкар тортдим. [Тўнюқуқ 18] Бу ерда талуй, ўгуз сўзининг архаиклашиб, тушунча ўзгармасдан ном ўзгариб ―денгиз‖, ―дарѐ‖ ҳолига келганини кўриш мумкин. Жумла мазмунидан келиб чиққанда бу ўринда Сариқ денгизи ва Хуанхе дарѐсининг мансаби кўзда тутилган. Қадимги туркий тилда қўлланилган бу каби қатор сўзлар ўз даврида истеъмолда бўлиб кейинчалик бутунлай муомаладан чиққан. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, улар бутунлай йўқолиб кетган эмас. Уларнинг баъзилари бошқа туркий тилларда ѐки айрим ўзбек шеваларида ҳозир ҳам сақланиб қолган. Жумладан, қапиғ-дарвоза, ал-қўл каби сўзлар ҳозирги ўғуз тилларида мавжуд. Айрим сўзлар эса топоним ва антротопонимлар таркибида сақланиб қолган. Ўрхун-Энасой ѐдгорликларида «Тәнгри-тек-Тәнгри» бирикмаси учрайди: Тәнгри-тәг тангрида болмыш Турук билгә қаған бу ӧдка олуртим, сабымин тўкәти әшидгил! Тангридай, тангридан бўлмиш турк билга хоқон бу дунѐга келдим. Сўзимни тугал эшитгил. [Қултегин, 1] Унинг маъноси ҳам Тангрининг танҳолигини эътироф этишдир. Тангри-тек-Тангри- ―осмондек 79 Тангри‖ ѐки ―Оллоҳдек Оллоҳ‖, ―Оллоҳга ўхшайдиган Оллоҳ‖ дейилишида Тангрининг қиѐфаси учун ҳеч бир сифат, ўхшатиш йўқ, у фақат Тангрининг ўзига ўхшайди, деган қараш ифодаланган. Кўкнинг Тангри сифатида қабул қилиниши, кўк қобиғидаги осмоний жисмларнинг ҳам муқаддаслигини белгилайди. Шу сабабли ҳам туркийлар осмон жисмларида илоҳийликни сезадилар. Геродотнинг ѐзиб қолдиришича, туркийларнинг антик даврларда яшаган қавмларидан бири массагетлар Қуѐшни ягона тангри деб билганлар. Қуѐш шарафига отларни қурбонлик қилишган. Уларнинг тушунчасига кўра, Тангрига қанчалик тез қурбонлик қилинса, у борлиққа нурини шунчалик тез сочади. Тангрининг осмонда эканлигига ишонч билдиради. Осмон Тангри ҳисоблангани учун шу осмонда жойлашган Қуѐш, Ой ва Юлдузлар муқаддас саналади 75 . Узә қаған олуртум, олуртуқума ӧлтәчичә сақынығма турук бәгләр бодун әгирип, сәбинип, тоқтамыш кӧзи йугуру кӧрти бӧдка ӧзум олуруп бунча ағыр тӧруг тӧрт булунгдақы (бодунуғ әт) дим, узә (кӧк тәнгри ас) ра… Узра хоқон бўлиб ўтиришимга орзуманд турк беклари, халқи атрофимга йиғилиб, севиниб, тўхтамиш яъни ҳаракатсиз кўзлари югуриб яъни ўйнаб боқди. Тахтга ўзим ўтириб, бунча оғир ҳукуматни, тўрт жиҳатдан халқни эпга келтирдим. Устда (кўк тангри), остда… [Билга хоқон, 2] Download 1.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling