Қўлѐзма ҳуқуқида удк


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

Қадирқан-…йана бәртимиз, илгәру Қадырқан йышығ аша, бодунуғ 
анча қондуртымыз, анча әтдимиз, қурығару Кәнгу Тарманқа тәги туруғ 
бодунуғ анча қонтуртымыз, анча әтдимиз. Шарққа Қадирқан (Хинган) 
йишни ошиб, халқни шу хилда кўндирдик, шундай қилиб тузатдик. Ғарбга 
Кангу Тармангача турк халқини шу ҳолда кўндирдик, шу хилда тузатдик. 
[Култегин,21]. Хинган-Узоқ Шарқдаги тоғ тизмаси, асосан, Хитойнинг 
шимоли-шарқий ва қисман Хабаровск ўлкасида. Катта Хинган тоғлари 
аксари 
қисми ички 
Монголия ҳудудида 
бўлиб, Марказий ва Шарқий 
Осиѐ ўртасидаги шартли табиий чегара вазифасини ўтайди. Шимоли-


73 
шарқдан жануби-ғарбга 1200 км га чўзилган. Кичик Хинган тоғлари- 
Хабаровск ўлкаси ва Хитойнинг шимоли-шарқида
69
.
Олти чўб-…алты чуб Соғдақ тапа суләдимиз, буздымыз. Олти чуб 
суғдлари томонга лашкар тортдик. Тор-мор қилдик. [Култегин, 31]. Чуб сўзи 
хитойча чжоу (вилоят) сўзининг туркча кўриниши дейилади. Олти чуб 
суғдақ суғдлар ўрнашган олти вилоят бўлиб, булар Шимолий Шенсида 
бўлган
70
.
Соғд- Қурыйа кун батсықдақы Соғд бәрчәкәр, Буқарақ улус бодунта 
Нәнг сәнгун Оғул тарқан кәлти. Жанубда кунботардаги Суғд барчакар, 
Буқарақ улус [ва] халқидан Нанг сангун, ўғул тархон келди. [Култегин, 52]
Соғдақ бодун әтәйин тәйин, Йинчу огузуг кәчә Тәмир қапығқа тәги 
суләдимиз. Суғдақ халқини тузатайин деб, Йинчу (сир) дарѐни кечиб Темир 
қапиққача лашкар торттик. [Култегин,39]. Баъзан мазкур сўзда о ўрнида у 
товуши ҳам ишлатилган. Қадимги сўғд, ҳатто ҳозирги тожик, қобулий, 
форсий ва туркий тилларда о эмас, у бўлади. Суғдақни Маҳмуд Қашғарий 
қуйидагича изоҳлайди: «Суғдақ Баласоғунда ўрнашган бир халқ. Улар 
Бухоро билан Самарқанд оралиғидаги Суғддандирлар. Бироқ улар 
туркларнинг кийим-кечагини қабул қилганлар ва уларнинг урф-одатини 
ўзлаштирганлар». Суғдақнинг асли суғдча суғдиқ (суғдий-суғдли) дандир. 
Ҳозирги тожик тилидаги сифат ясовчи -ий қадимги туркий тилда -иқ, -иғ 
шаклларида бўлган
71


Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling