Қўлѐзма ҳуқуқида удк


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

Йдук Ер-Суб худоси туради. Қадимги туркий манбаларда бу худо ҳамиша 
Тенгри ва Умай билан биргаликда тилга олинган. (Стеблева И.В., 1972, 214-
бет) Қадимги туркийларнинг илоҳий тушунчаларига кўра инсон вафотидан 
кейин у қуйи дунѐга тушади ва кўк осмон сувидан, қуѐш ҳамда ойнинг 
илиқлигидан баҳраманд бўлиш имкониятини йўқотади. Улар оламдаги ҳар 
73
Гумилев Л.Н., Қадимги турклар, Т-2007, 89-бет;


75 
бир жисм уч қисмли дея тасаввур қилишган. Масалан, туркий мифларда олам 
уч қаватдан иборат: инсон эт, суяк ва қалбдан ташкил топган, қалб эса тин, 
қут ва сирлардан иборат, деб ҳисобланган. Мавжуд мифларга кўра, Кўк 
тангри бўлажак оналарга қут (қут-барака), тин (тин, нафас), сюр (руҳ, кўнгил) 
юборади. Инсон вафот этгандан сўнг, унинг танасидаги қут, тин, сюрлар 
парчаланиб, руҳи осмонга учиб, аждодлар руҳига эврилган. Қадимги 
туркийлар ҳақиқий ўлимни йўқ деб ҳисоблаганлар. Ўша пайтда ҳаѐт ўлимдан 
кейин ҳам давом этади деган фикрлар мавжуд бўлиб, у дунѐда минишлари 
учун от, турли озиқ-овқатлар билан кўмишган. Барчаси рисоладагидек 
бажарилса, аждодлар руҳи уларга мадад беради, деган ҳақиқатга ишонишган. 
Шунинг учун улар еттинчи аждодларигача билишни бурчлари деб билишган. 
Ўз навбатида борлиқ ҳам кўринмайдиган ва кўринадиган оламлар қоришмаси 
дея тушунилган. Кўринмайдиган қисмга Кўк Тангри ва руҳлар кирган. Унга 
кўра осмон горизонтал тарзда қаватларга ажралган. Энг юқори қаватда Кўк 
Тангри, қолган қаватларда даражасига қараб турли руҳлар яшаган. Қадимги 
туркийлар қарашларига кўра, руҳлар самовий отларда юришган. Шунинг 
учун отларни уларга қурбонлик қилишган. Шу боис бўлса керак, от муқаддас 
(илоҳий) худолар ва руҳларга тегишли ҳайвон ҳисобланган. Кўк Тангри 
элчилари-хоқон ва маликалар энг сара отларда юришган. Кўринадиган 
борлиқда эса қуѐш, ой, юлдузлар ва камалак мавжуд деб ўйлашган. Бу ерда 
ѐмғир, қор, жала, чақмоқлар туғилиб ҳаѐт кечиришган. Умуман олганда
кўринадиган оламга турли хил космогоник жисмлар кирган. Ўрта олам ҳам 
осмон 
каби 
кўринадиган 
ва 
кўринадиган 
жисмларга 
бўлинган. 
Кўринмайдиган ўрта, оламда тоғ, ўрмон, сув, дара, ғор, булоқ ва бошқа 
руҳлар яшаган. Булар кўринадиган ўрта оламга, яъни инсонлар ва 
ҳайвонларга ўз таъсирларини ўтказганлар, бирга яшаганлар. Шунинг учун 
инсонлар улардан мадад олишган, қурбонликлар қилишган.

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling