Қўлѐзма ҳуқуқида удк


жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррар”


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррар” эканлигини кўрсатиб 
турибди. Мазкур битикларни инсониятга қолдирилган энг катта бебаҳо 
хазина деб тан олиш ўринли, чунки уларда маънавий баркамолликни 
мустаҳкамлаш, бунга эришилмаганда қандай фожиаларга олиб келиши 
ҳақидаги огоҳлантириш даъватлари мавжуд.
Ижтимоий соҳага оид атамалар 
Туркий инсониятнинг яратилишига тўхтамасдан аввал, турк 
хоқонлигининг асосий манбалари Ўрхун-Энасой ѐзма ѐдгорликлари, Хитой 
йилномалари (Жоу, Шу, Суи Шу, Вей шу, Жию Танг шу, Шинг Танг шу, Си 
Фу Юан Гун) ва Византия манбалари сифатида уч гуруҳга ажралишини 
айтиб ўтишимиз жоиз
80
.
80
Tashag‘il A. Turkiy qag‘anatdag‘I adami qundiliqtar?? Turkiy xalqtarinin‘ tarixiy oyi. Tarixiy adamzat aqil-
oyining xazinasi: on tomdiq-Astana . 2006. T.10-36. 


90 
Монийлик динининг қимматли асари ―Хуастуанифт‖нинг туркий 
версияси қадимги туркий тилнинг қимматли обидасидир. Унда биз тадқиқ 
этаѐтган сўз «сўз» атамаси учрайди: Т(ä)ŋрим суйда бару: сақïнčïм сўзин 
қïлïнčïн он тüрлüг суй язуқ қïлт(ï)м(ï)з äрсäр: нäčä игид игдäд(и)м(и)з – 
тангрим, ѐзуқ қилиб ѐмон хаѐллар билан, сўз билан, иш билан ўн хил ѐзуқ 
қилган бўлсак, қанча сохта ишлар қилган бўлсак
81
. Юқоридаги мисолда 
―сўз‖ни худди ҳозирги кўринишида ишлатилганини кўришимиз мумкин. 
сўзин - сўзга -ин қўшимчаси билан маъносида қўлланилган. Маълумки
«Хуастуанифт» монийлик динининг ѐлбориш дуосидир
82
. Унда «хаѐллар 
билан, сўз билан, иш билан гуноҳ қилган бўлсак, гуноҳларимизни 
кечиргайсан» деб кечирилиши сўралган. Ёки: Т(ä)ŋрим äксüклüг язуқлуğ-биз: 
öтäгčи биримčи-биз тодунčсуз уwутсуз суқ йäк üčüн сақïнčïн сўзин қïлïнčïн -
Тангрим, ѐзуқлимиз, қарздормиз, тўймас, уятсиз, суқ иблис учун хаѐл қилиб, 
сўз билан, иш билан
83
. Мазкур даврда ҳам «сўз» атамаси сўз маъносида 
қўлланилган. Кўп ўринларда «сўз» ни кўп маъноли сўзлар қаторига 
қўшишимиз мумкин. «Древнетюркский словарь»да келтирилган мисолда сўз 
қуйидагича изоҳланган: Сўзüŋ öзüŋгä öкüнč келмäсüн – ўз сўзингдан 
афсусланмагин (пушаймон қилмагин)
84
шаклида. Шунга кўр, ѐзма обидалар 
тилида учрайдиган тилшунослик ѐки адабиѐтшунослик тушунчасини 
билдирадиган сўзлар маълум бир шароитда пайдо бўлган деб айтиш қийин. 
Бу сўзлар қанчалик турғун бўлмасин, даврлар ўтиши билан ривожланади ва 
шаклан ўзгаради. Тилшунослик соҳасининг кенгайиши билан сўзларнинг 
доираси ҳам ўзгаради. Қадимги туркий ѐдномаларда ҳамда «Девону луғати-т-
турк»да сўз маъномида «сўз» атамасидан ташқари саб ва саw атамалари ҳам 
учрайди. Шунингдек, Ўрхун-Энасой обидаларида ҳам мазкур сўзнинг айнан 
шу кўринишларини учратамиз:Üč кöрüг киšи кäлти, сабï бир: қаганï сü 
таšïқдï, он оқ сüсï қалïсïз таšïқдï, тäр – уч кўрувчи киши келди, сўзи бир: 
81
Қ.Содиқов Эски туркий битиклар.. Т.: ТошДШИ, 2009. –Б.82 
82
Қ.Содиқов Эски туркий битиклар.. Т.: ТошДШИ, 2009. –Б.85 . 
83
Қ.Содиқов Эски туркий битиклар.. Т.: ТошДШИ, 2009. –Б.98. 
84
Маҳмуд Кошғарий. «Девони лугатит турк». – Б
. 511.


91 
«Ҳоқони лашкар билан майдонга чиқди, ўн ўқ лашкари бекаму кўст майдонга 
чиқди, - дер»
85
. Мазкур мисол Тўнюқуқ битикидан олинган. Унда сўз атамаси 
«саб» шаклида қўлланилган. Шундан кўринадики, даврлар ўтиши билан 
тилнинг луғавий қатламидаги сўзлар турли босқичларда ўзгаришга учрайди, 
айримлари йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин.
Қизиғи шундаки, VI-VIII асрлар ѐзма обидалар тилида «саб» атамаси 
омоним шаклда ҳам ишлатилган. Омонимлар шакли бир хил, маъноси ҳар 
хил сўзлардир. «Саб» атамаси ҳам икки хил маънода: сўз, хабар маъносида 
кўлланилган. Култегин битикида: Сабïмïн тüкäти äсидгил – сўзимни тугал 
эшитгил
86
. Ёки: Тоқуз оğуз бäглäри, бодунï, бу сабïмïн äдгüти äсид, қатиğдï 
тиŋлä - тўққиз ўғуз беклари, халқи, бу сўзимни яхшилаб эшит, диққат билан 
тингла
87
. сингари мисолларда сабïмïн сўзига -ïм эгалик қўшимчаси ҳамда 
тушум келишиги аффикси -(ï)н қўшилган ва матнда «сўз» маъносида 
қўлланилган. Бунда халққа мурожаат қилинган, дейиш мумкин. Ёзма 
манбаларда бу сўз «саб»дан ташқари «саw» шаклида, яъни сўз маъносида ҳам 
қўлланилган. «Хуастуанифт»нинг туркий версиясида: Тигмäкä артïзïп анïŋ 

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling