Қўлѐзма ҳуқуқида удк


Никоҳдан кейин пайдо бўлган қариндошлик терминлари


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

Никоҳдан кейин пайдо бўлган қариндошлик терминлари. 
Никоҳ эр-хотинликни расмийлаштиришдир. Бу турдаги терминларга эр,
қатун, эрин, киши, авлуқ ва бошқалар киради. 
VI-XIV асрларда әр (ир) сўзи кўпроқ жанговар, мард маъносида
ишлатилган. 
Қатун (хатун) терминининг узук, уранғут, арин ва авлуқ каби
кўринишлари ҳам ишлатилган
92

92
Азимов И, Раҳматов М «Қадимги туркий тил», Т-2005, 18-19 бетлар; 


96 
Х-ХIV асрлардаги қавм-қариндошлик терминлари Маҳмуд Қошғарий
асарида ўз ифодасини топгандир.
Қадимги ѐзма ѐдгорликларда оила муносабатлари, хотин-қизларнинг 
жамиятда тутган ўрни, онанинг хонадондаги мавқейи масалалари турли 
ўринларда қайд этилган. Жумладан, Ўрхун ѐзувларда ижтимоий 
институтларнинг энг асосий ва муҳим қисмлари бўлган оила институти ва 
аѐллар тўғрисида муҳим маълумотлар келтирилади. Ёзувларда ―хоқон‖ исми 
билан бирга аѐл-қизларнинг исми ҳам тилга олиниши аѐлларнинг 
жамиятдаги ва давлат бошқарувидаги мавқейидан далолат беради. Ўрхун 
битиктошларида аѐллар оилада қиз, сингил, хотин ва келин сифатида тан 
олинган. ―Канизак‖ тушунчаси тез-тез тилга олинсада, канизаклар 
мавжудлиги ҳақида аниқ маълумотларни учратмайсиз. Битиктошларда аѐл 
образи ўзига хос диний-мифологик ўзига хослик билан намоѐн бўлади. 
Қадимги туркий эътиқод ва урф-одатларга кўра аѐллар Худонинг ер юзидаги 
вакили ҳисобланган. Худо унга-яъни ѐрдамчисига буйруқ берган дейилади. 
Бу ҳолат матндан ҳам англашилади, нафақат хоқон балки матн ѐзувчиси ҳам 
бот-бот шу ҳақида таъкидлаб ўтади. Ўрхун ѐзувлари ва бошқа битиклар 
қадимги туркий халқлар тарихи ва маданиятини ѐритадиган бошқа кўплаб 
асарлар билан яхлитликка эга ҳисобланади. Қадимий туркий эътиқодга кўра 
туркийлар ўзларини тангри фарзандлари, осмон фарзандлари деб 
ҳисоблашган. Уларнинг наздида хоқон ва унинг рафиқаси худонинг ердаги 
ѐрдамчиси ҳисобланиб, уларни муқаддас санаб, эътиқод қилишган. 
Аѐлларнинг ўз саройлари, ўз қарор ва фармонлари мавжуд бўлган ҳамда улар 
давлат бошқарувига оид мажлисларда ҳам иштирок этиш ҳуқуқига эга 
бўлишган. Хоқонининг кўк тангри фарзанди эканлигига ишора ―Билга 
хоқон‖ битиктошида ўз ифодасини топган. Хоқон билан бирга унинг 
рафиқасининг исми ҳам тенгдай тилга олинган. Билга хоқон битиктошида 
Элтариш хоқон ва Элбилга хотун муносабатлари ҳақида сўз келтирилиб
уларни тангрининг инояти эканлиги таъкидланади, яъни тангри турк халқини 
йўқ бўлиб кетмаслиги учун уларни юборди деб таърифланади. Сиѐсий 


97 
маънода эса аѐл ва хоқон ўртасида ерлар тақсимланган, аѐл ҳам ўз мухрига 
эга бўлган. Буйруқлар ҳам ―Хоқон ва Хотун буюрди…‖ шаклида бўлган. 
Ҳатто сиѐсий элчиларни қабул қилишда хоқоннинг рафиқаси иштирок этган. 
Ибн Баттута саѐҳатномасида: ―Елчилар ва меҳмонларга кўра уларга хизмат 
қиладиган аѐлларига кўпроқ совға берилиши лозим‖лиги ҳақида айтилган.
Унга кўра Хоқон ўнг томонда, қизлар чап томонда ўтирганликлари элчилар 
эса, уларнинг қаршисидан жой олганликлари таъкидланади. Дада Қўрқут
93
китобида ҳам хон рафиқасига ―хон қиз‖ деб мурожаат қилинган. Унга кўра 
аѐллар ―зодагонлик‖ ва ―сиѐсий куч‖ маъносида рамзийлик касб этган. Баъзи 
адабиѐтларда, жумладан, Рашидиддиннинг ―Шажараи тарокима
94
асарида 
Ўғуз уч марта уйланганлиги, лекин хотинлари қизлар бўлмагани, 
амакисининг, тоғасининг беваларини урф-одатга кўра никоҳлаб олганлиги 
таъкидланади. Бу ҳолат эса оилавий анъана сифатида давом қилиниб, 
ҳозирги кунда ҳам айрим оилаларда кузатилади. Аммо бу дегани, такрор 
уйланиш ўз рафиқасига нисбатан ҳурматсизлик эмас, балки, оила 
азъоларининг, наслнинг бегоналашиб кетмаслиги важидан бўлган, 
фикримизча. 
Қадимги туркий обидалар матнида дафн маросими алоҳида аҳамият 
касб этган. Тошбитиклар орқали қадимги туркийларнинг мотам 
маросимлари, шунга доир диний эътиқодлари ҳақида етарлича билиб олиш 
мумкин. 
Тўнюқуқ, 
Култегин 
ва 
Билгахоқон 
битикларида 
дафн 
маросимларига боғлиқ ўринлар мавжуд. Масалан, Тўнюқуқ битиктошидаги 
бир ҳолатга тўхталайлик: Қатун ѐқ болмиш арти, ани ѐгълатайин тади
95

хотун йўқ бўлган эди, унинг маросимини ўтказай деди. Ҳарбий юришга 
отланган пайтда хотуннинг вафоти ва унинг маросимини ўтказмай кетишга 
хоқон жазм қилмайди. Бу ҳолат ҳам аѐлларга бўлган эътиқоддан далолатдир. 
93
O‘rta asrlar o‘g‘uz eposining yuksak namunalaridan biri. Uning tarkibiga kirgan hikoya va dostonlarning 
ayrimlari VII-VIII asrlarda og‘zaki ravishda yaratila boshlangan.
94
Tarixiy asar muallifi Abulg‘oziy Bahodirxon. Eski o‘zbek tilida yozilgan. (1661). Obida turkey qabilalar, 
xususan, turkman xalqining kelib chiqishi haqidagi ma‘lumotlari bilan qimmatlidir.
95
To‘nyuquq bitiktoshi -31 


98 
Хотун-малика дегани. Туркий сулолаларда ҳукмдорнинг аѐли шундай 
номланган. У хоқон билан биргаликда давлат бошқарувида фаол иштирок 
этган. Қадимда турк хоқонликларида зарб қилинган тангаларда аѐл 
тасвирининг берилгани ҳам шу билан изоҳланади. Хотунларга атаб 

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling