Қўлѐзма ҳуқуқида удк


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

БОБ ЮЗАСИДАН ХУЛОСАЛАР 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, қадимги ѐзма обидаларда, 
умуман, қадимги туркий тилда қўлланилган луғавий қатлам орқали кўплаб 
тарихий лавҳаларни, тарихий қадриятларни кашф қилиш мумкин. Шу каби 
табиат ҳодисаларини ифодаловчи сўзлар қадимги туркий халқларнинг 
эътиқоди, дунѐқараши, фикрлаши ҳақида хабардор қилади. Бу эса ўз ўрнида 
аждодларимиз тарихини билиш йўлидаги қимматли маълумотлардир.
Бизнингча, аждодларимизнинг бой маънавий мероси акс этган мазкур 
обидалар келажак авлод тарбиясида ҳам катта аҳамиятга эгадир. Беруний 
«Ҳиндистон» асарида кўрсатишича, юнонлар ҳам Зевсни рамзий ва табиий 
маънода тушунганлар. Милоддан олдинги V асрда яшаган юнон шоири 
Кратос фалакни Зевс деб атаган. Бу рамзий маъносидир. Зевс худолар худоси 
эканлиги унинг табиий маъноси ҳисобланади. Туркийларда Кўк мисолида 
Тангрининг ягоналиги тан олинади ва улуғланади. Юнон мифологиясида эса 
кўп худолик тарғиб этилади ҳамда худолар одам шаклида тасаввур этилади. 
Шундай тасаввурлвр жамланмаси ѐдгорликларда ҳам бор. Обидаларнинг 
лексик бирликларини ўрганиш асосида ўша давр одамларининг маданий, 
ижтимоий, сиѐсий, маърифий, диний қарашлари ҳақидаги маълумотларни 
қўлга киритиш мумкин.


105 
III БОБ. Қадимий ѐзма ѐдгорликлар луғавий қатламини ўрганишда 
инновацион ѐндашув 
3.1. Қадимий ѐзма ѐдгорликларни ѐшларга ўргатишнинг ўзига 
хосликлари 
Ҳозирги кунда таълим жараѐнида инновацион технологиялар, 
педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараѐнида қўллашга бўлган 
қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда, бундай бўлишининг 
сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда талабаларга фақат 
тайѐр билимларни эгаллаш ўргатилган бўлса, замонавий технологиялар 
уларни эгаллаѐтган билимларини ўзлари қидириб топишларига, мустақил 
ўрганиб, таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб 
чиқаришларига ўргатмоқда. Ўқитувчи бу жараѐнда шахснинг ривожланиши, 
шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан 
бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик вазифасини бажаради. 
Таълим жараѐнида талаба асосий шаклга айланади. Педагогик технология ва 
педагог маҳоратига оид билим, тажриба ва интерактив методлар талабаларни 
билимли, етук малакага эга бўлишларини таъминлайди.
Инновация (инглизча инноватион) – янгилик киритиш, янгиликдир. 
Инноватцион технологиялар педагогик жараѐн ҳамда ўқитувчи ва талаба
фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда 
асосан интерактив методлардан тўлиқ фойдаланилади. Интерактив методлар 
– бу жамоа бўлиб фикрлаш деб юритилади, яъни педагогик таъсир этиш 
усуллари бўлиб таълим мазмунининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу 
методларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва талабанинг 
биргаликда фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади. Бундай педагогик 
ҳамкорлик жараѐни ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, уларга қуйидагилар 
киради: 


106 
- талабанинг таълим жараѐнида бефарқ бўлмасликка, мустақил фикрлаш, 
ижод этиш ва изланишга мажбур этиши
100

- талабаларни ўқув жараѐнида билимга бўлган қизиқишларини доимий 
равишда бўлишини таъминлаши; 
- талабанинг билимга бўлган қизиқишини мустақил равишда ҳар бир 
масалага ижодий ѐндашган ҳолда кучайтириши; 

педагог 
ва 
талабанинг 
ҳамиша 
ҳамкорликдаги 
фаолиятини 
ташкиллаштириши. 
Педагогик технологиянинг энг асосий негизи – бу таълим берувчи ва 
таълим олувчининг белгиланган мақсаддан кафолатланган натижага 
ҳамкорликда эришишлари учун танлаган технологияларига боғлиқ деб 
ҳисоблаймиз, яъни ўқитиш жараѐнида, мақсад бўйича кафолатланган 
натижага эришишда қўлланиладиган ҳар бир таълим технологияси ўқитувчи 
ва талаба ўртасида ҳамкорлик фаолиятини ташкил эта олса, ҳар иккаласи 
ижобий натижага эриша олса, ўқув жараѐнида талабалар мустақил фикрлай 
олсалар, ижодий ишлай олсалар, излансалар, таҳлил эта олсалар, ўзлари 
хулоса қила олсалар, ўзларига, гуруҳга, гуруҳ эса уларга баҳо бера олса, 
ўқитувчи эса уларнинг бундай фаолиятлари учун имконият ва шароит ярата 
олса, ана шу ўқитиш жараѐнининг асоси ҳисобланади. 
Таълим жараѐнида илғор педагогик технологияларни фаол қўллаш, 
таълим самарадорлигини ошириш, таҳлил қилиш ва амалиѐтга жорий этиш 
бугунги куннинг муҳим вазифаларидан биридир. Талабаларнинг фикр 
доираси, онги, дунѐқарашларини ўстириш, уларни эркин тингловчидан эркин 
иштирокчига айлантирмоқ ниҳоятда муҳимдир. Ўқитувчи дарсда 
бошқарувчи талабалар эса, иштирокчига айланмоғи лозим. Ана шу вазифани 
уддалашда инновацион фаолият устунлиги кўп қиррали самара келтиради. 
Инноватцион технологиялардан дарс жараѐнида фойдаланишнинг ўзига 
хослиги шундаки, улар ўқитувчи ва талабаларнинг биргаликдаги фаолияти 
орқали амалга оширилади. Ўқитиш жараѐни ўқитувчи ҳамда талабалар 
100
«Ўзбек педагогикаси антологияси» Т-2010; 17-19 бетлар; 


107 
фаолиятини ўз ичига олади. Ўқитувчининг фаолияти ўқув материалини баѐн 
қилиш, талабаларнинг фанга бўлган қизиқишини орттириш, фикрини 
теранлаштириш ва эътиқодини шакллантириш, талабаларнинг мустақил 
машғулотларига раҳбарлик қилиш, уларнинг билим, кўникма ва 
малакаларини текшириш ҳамда баҳолашдан иборат. Ўз ишига ихлос билан 
қараган ўқитувчида чинакам эҳтирос бўлади. 
Ҳозирги даврда таълимнинг электрон шакли жадал ривожланиб 
бораѐтганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Бу ҳолат электрон таълим тизими ва 
кўплаб бошқа ишлаб чиқариш воситаларининг пайдо бўлишига сабаб бўлди. 
Электрон таълим тизими фойдаланувчига ўқув материаллари ва улардан 
олинган билимларни тест топшириқларидан фойдаланиб, текшириш 
имкониятини тақдим этади. Замонавий талабларга мувофиқ, ўқув жараѐни 
мураккаблашиб бораѐтган бир вақтда, таълимда ўқув воситаларидан 
фойдаланиш ўзлаштиришни осонлаштириб, қизиқарлилик жиҳатини 
оширмоқда. 
Электрон таълим технологиясининг ривожи электрон ўқитиш тизимида 
таълим стратегиясининг тузилиши ва ҳар бир талаба учун ўқув 
материалларини якка тартибда тақдим этиш каби имкониятларни бермоқда. 
Шунга мувофиқ ишлаб чиқаришга сарф-харажатлар, доимий талабларнинг 
ўсиши ва электрон таълим тизимини амалга оширишда зарурий баҳолаш ва 
бошқариш сифатлари шаклланди. Ҳозирги автоматлаштирилган таълим 
тизими сифатини баҳолаш услублари ўқиш жараѐни натижалари нуқтаи 
назаридан, ўқитиш тизимларини баҳолашга, шунингдек, ушбу услублар 
умумий бўлиб, пайдо бўлган ва электрон таълим тизими ҳаѐт сиклининг 
турли босқичлари сифатини бошқаришга етарли даражада имкон бермайди. 
Шу сабабли ҳам электрон таълим тизими сифатини баҳолаш мезонлари ва 
усуллари ўқитиш жараѐни сифатини бошқаришни амалга оширишга имкон 
берувчи, жорий этиш ва фойдаланиш босқичларини ишлаб чиқиш зарур
101

101
Artkbaeva E.V. O'rta maktabda elektron ta'lim nazariyasi va texnologiyasi: muallif. Dok ... doktor ped. 
ilm-fan Olmaota, 2010 yil 47 бет
.


108 
Ўқитишнинг барча хусусиятлари мужассамланган ишланманинг услуби ва 
ўрганилаѐтган фан бўйича талабаларнинг ўзлаштирган билимларини 
баҳолашда даражаларга ажратиш тизимининг ишлаши ҳамда ўлчов 
хусусиятларини аниқлаштириш зарурати юзага келади. Мазкур қоидалар 
биринчи навбатда, тизим билан унинг ишлаш натижалари бўйича ўқитиш 
моделининг ўзидаги ўзгаришларни кузатишни талаб этади. 

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling