Қўлѐзма ҳуқуқида удк


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

Ўқитиш модели қуйидаги: таълим мақсади ҳақида; ўқув курси 
доирасида ўрганувчининг билими ҳақида (ўқув курсининг жорий ҳолати); 
назорат саволлари ва вазифалар танлови ҳамда ўқув материалларини узатиш 
асослари ҳақида; талабалар билан ишлаш натижалари бўйича ўқитиш 
моделининг ўзгариши қоидалари ҳақида ахборотларни жамлаши керак. Ҳар 
бир ўрганувчига тизимнинг бошланғич созланишни ажратиш ва ўрганувчи 
билан келажакда ишлаш учун база пайдо қилишда кўплаб ўқув материаллари 
ва тизим билан ишлашда ўзига мақсад берилган бўлиши зарур. Кенг 
тарқалган ўқитиш моделлари қуйидаги: оверлейли; ҳар хиллилик; 
ўзгаришлилик
102
жиҳатларидан иборат. 
Бундай моделларни қуришда икки асосий йўналишни ажратиб 
кўрсатиш мумкин. Эксперт ўқитиш тизимларидаги ўқитиш моделлари 
мазмунида - ўрганувчилар билан тизим мулоқоти жараѐнини бошқариш 
хусусиятлари аҳамиятига асосланган барча қоидалар ва кўрсаткичлар 
мажмуаси тушунилади. Бошқа турдаги ўқитиш тизимларидаги ўқитиш 
моделларида ўқитилаѐтган фан бўйича талабаларнинг ўзлаштириш 
даражасини ажратиш ва талабаларнинг тизим билан ишлаш кўрсаткичлари 
мажмуаси тушунилади. Шунга қарамай, ўқитиш моделини кўрсаткичлар 
мажмуи сифатида тушуниш – бу жуда ҳам тор тушунча бўлган бўларди. 
Эксперт ўқитиш тизимларида бу қоидалар ушбу соҳа мутахассислари 
билан талабалар мулоқотининг юқори сифатда имитация қилишга имкон 
берувчи аниқ дастурий таъминотига боғлиқ. Бироқ адаптив ўқитиш 
102
Bakker A. "Elektron ta'lim - elektron ta'lim" tushunchasi tarkibida [elektron. manba]. Kirish rejimi: 
http://www.emissia.org/ oflayn / 2007 / 1178.htm


109 
тизимлари аниқ дастурий таъминотга мўлжалланган бўлмаслиги мумкин, 
чунки ўқитиш моделида кўрсатилган қоидалар бошқача бўлиши керак. 
Биринчи навбатда, бу қоидаларга мувофиқ тизим билан ишлаш натижалари 
бўйича ўқитиш модели ўз ўзгаришларини намоѐн этиши керак. Бу 
ўқитувчиларга 
мазкур 
моделларни 
шакллантиришни 
бошқаришга, 
шунингдек, дастурлашни алгоритмик созланишларсиз амалга оширишга 
имкон беради. 
Ўқув материалларини ўзлаштириш модели мавзунинг қандай 
изчилликда ўргатиш ва улар орасида мантиқий боғлиқликни акс эттиради. 
Ўқув курсини лойиҳалашнинг бошланғич босқичларида ўқув материалини 
ўрганишни режалаштириш учун алоҳида ўқув элементлари ишлаб чиқилади. 
Мана шундай ўқув элементлари таълимнинг сифатини оширишда ката ѐрдам 
беради. Жумладан, талабаларга қадимги ѐзма ѐдгорликларни ўргатишда 
кўплаб ўқув элементлари бўлиши талаб қилинади. Шу сабабдан, таълим 
жараѐнини сифатли ташкил қилиш ва талабаларни Ўрхун-Энасой 
обидаларини ўрганишга қизиқтириш, изланишга ундаш мақсадида илмий 
ишимиз мобайнида wеб-сайт ишлаб чиқдик. У тўлалигича тарихий ѐзма 
обидаларимизга тегишли маълумотларни ўзида қамраб олади. Бу эса 
обидаларни ўрганишда ўқув елементлари сингари жараѐнни тўлдиради.
Ундан фақатгина талабалар эмас, балки кенг жамоатчилик ўз илмий тадқиқот 
ишларида фойдаланиши мумкин. Ҳозирги кунда барча ахбарот ва 
маълумотлар электрон шаклга кўчган. Шу сабабли турли қизиқарли 
сайтлардан фойдаланиш ҳар бир инсоннинг севимли ишига айланган. Қандай 
маълумот керак бўлса, дарҳол интернет орқали қидиришга уринамиз. Шу 
туфайли тадқиқот ишимизнинг натижаси сифатида мазкур сайтни ишга 
туширишни лозим деб топдик. Сайтда обидалар ҳақида барча жиҳатлар 
қамраб олинган. Изланувчи ҳар хил жойда турган маълумотларни излаб 
вақтини сарфламайди, уларнинг керакли ва зарур қисми тўлалигича сайтга 
жойланган.


110 
Ҳозирги глобаллашув ва рақамлаштириш даврида электрон таълимнинг 
таълим жараѐнига кириб келиши муҳим аҳамиятга эга. Анъанавий ва 
электрон таълим жиҳатлари маълум бир хусусиятлари жиҳатидан узвийлик 
касб этмоқда. Электрон таълим ўзида таълимнинг инновацион ѐндашувини, 
жумладан мултимедия ва интернет технологияларни қўллаган ҳолда таълим 
сифати ва имкониятларини оширишга хизмат қилади. Шуларни эътиборга 
олган ҳолда электрон таълим талабаларга қулай ташкиллаштирилган муҳитда 
билим олиш имконини беради деб ҳисоблаш мумкин. Электрон таълим 
методикасини ишлаб чиқиш электрон таълимнинг масофали курслари ўқув 
дастурларига мувофиқ ҳолда тизимли ѐндашган ҳолда яратилиши, 
инновацион таълим технологияларини қўллаган ҳолда замонавий билимлар 
ва қарашларга эга бўлишини талаб қилади.

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling