Қўлѐзма ҳуқуқида удк
Bitig.uz сайт таркиби, сайт харитаси
Download 1.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova
3.3. Bitig.uz сайт таркиби, сайт харитаси
Бугунги кунда таълим сифатини оширишда самарали электрон мултимедиали ўқув курслари ишлаб чиқаришга қаратилмоқда. Олий таълимда фанларни ўқитишда қўлланиладиган электрон дарсликларнинг интерактивлиги, мултимедия манбаларига бойлигига асосий эътиборни қаратиш керак. Ахборот технологиялари ѐрдамида таълим сифатини ошириш учун дарсликлар креатив ва инновацион сифатларга эга бўлиши лозим. Шунинг учун электрон мултимедияли ўқув ресурси ишлаб чиқиш ва сифатини таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Электрон мултимедияли ахборот ресурсини маълумотлари ҳажми, сифати жиҳатидан баҳолаш керак. Баҳолашда анъанавий ва инноватцион усуллардан фойдаланиш муҳимдир. Шуни таъкидлаш керакки, қоғоз кўринишидаги материаллар фақат ахборот 105 Abdurashid Abdurahmonov. «Turkiy xalqlar og‗zaki ijodi» Самарқанд-2006, 97-бет; 118 олишни таъминлайди, мултимедиали электрон ахборот ресурси ѐрдамида олинаѐтган ахборотнинг тасаввур орқали хотирада сақланиши осон кечади. ХХI асрда ахборот оқими шунчалик кўпайдики, натижада уларнинг ҳаммасини хотирада сақлаб қолиш имкони йўқ. Шунинг учун, ахборотни тасаввур қилган ҳолда хотирада сақланишини осонлаштиришда мултимедиали электрон ўқув ресурси инсон хотирасига ахборотларни яхши эслаб қолинувчи визуал кўринишда узатади. Мултимедиали электрон ўқув ресурсларини тайѐрлашда, улардан фойдаланиш давомийлигини ҳисобга олиш зарур. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этмасдан таълим тизимини тараққий эттириб бўлмайди. Бу борада олий таълим тизимида ахборот-коммуникатция технологияларини, бўлажак мутахассислар касбий фаолиятининг муҳим воситаси сифатида қўллаш бўйича вазифаларни илгари сурмоқда. Таълим жараѐни самарадорлиги ва сифатини ошириш ахборот коммуникатция технологияларидан фойдаланишнинг афзал ва қулай имкониятларни, шарт-шароитларини яратиш ва ўқув жараѐнини мултимедиали электрон ўқув адабиѐтлари, қўлланмалар ва методик қўлланмалар билан таъминлашни тақоза қилади 106 . Шу мақсадда ишлаб чиқилган Bitig.uz сайтининг таркиби қуйидагилардан иборат: Сайт 8 бўлимдан иборат ҳамда икки тилда фаолият юритади. (2 илова) Download 1.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling