Қўлѐзма ҳуқуқида удк
Download 1.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova
- Bu sahifa navigatsiya:
- Туркийшунослик
3 бўлимда тадқиқот ишимизнинг бевосита ўрганиш обекти акс этган.
Яъни ѐзма ѐдгорликлар луғавий қатлами тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Турли қатламга тегишли номлар жадвал ҳолига келтирилиб, тасниф берилган. Мазкур бўлимда луғавий қатламга тегишли сўзлар гуруҳланган, яъни ѐдгорликларда ишлатилган турли сўзлар, аввал гуруҳларга бирлаштирилиб алоҳида номлар билан номланган. Масалан, ҳарбий соҳага оид сўзлар, тана аъзоларини билдирувчи сўзлар, фойдали қазилмаларни ифодаловчи сўзлар каби. Бу бўлимларга кирилса, қадимий матнлар лексикасида ишлатилган бир нечта сўзлар изоҳланади. Фойдаланувчига тушинарли бўлиши учун руна шаклидаги кўриниши ҳам берилади. (6 расм) 4 бўлимда мазкур мавзуга доир адабиѐтлар ҳамда мақолалар келтирилган, уларни тўғридан-тўғри юклаб олиб шу ернинг ўзида фойдаланиш мумкин. Сайт фойдаланувчиси ҳамда илмий тадқиқотчи учун қулайлик туғдириш мақсадида мазкур қисмда қадимги туркий ѐзма ѐдгорликлар ҳақида маълумотлар келтирилган кўплаб адабиѐтлар рўйҳати берилган. Айрим адабиѐтларни шу ернинг ўзидаѐқ юклаб олиш имконияти мавжуд. Бу жараѐн қизиқувчи талаба ва илмий изланувчиларга ҳам енгиллик туғдиради. (7 расм) 5 бўлимда қадимги ѐзма ѐдгорликларнинг қаердан топилганлиги хариталари, манбалари кўрсатилган. 1 бўлимда 5 та қисмга ажратилган ѐдгорликларнинг қайси ҳудудларда жойлашганлиги махсус хариталарда кўрсатиб берилган. Унга кўра сайт фойдаланувчиси тўплаган ахбаротларини 121 ҳудудий жиҳатдан солиштириб кўриб, илмий хулосалар қилиши мумкин. (8 расм) 6 бўлимда бугунги кунда Ўзбекистон туркологиясида юз бераѐтган янгиликлар, соҳага оид янги адабиѐтлар, мақолалар жойлаштирилади. Мавзуга доир бажарилаѐтган илмий тадқиқотлар, турли анжуманлар ҳақида маълумотлар бериб борилади. Туркийшунослик, туркология - туркий тилларда сўзлашувчи халқларнинг тиллари, этнографияси, тарихи, адабиѐти, фолклори, маданиятини ўрганувчи ижтимоий фанлар мажмуидир. Дастлаб Туркийшунослик, асосан, филологик фан сифатида ривожланди. Туркийшуносликнинг энг муҳим манбалари: VII-XI асрга мансуб Ўрхун- Энасой ѐзув (битик)лари, уйғур ѐзуви ѐдгорликлари, ўрта асрларда яшаб, араб, форс ва туркий тилларда ижод этган муаллифларнинг асарлари ва бошқа Туркий қабилалар ҳақида Маҳмуд Кошғарий томонидан тўплаб тартибга солинган энг қадимги маълумотлар тўплами – ―Девону луғотит турк‖ ва Абулғози Баҳодирхоннинг тарихий-этнографик асарлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Россияда Туркология билан мунтазам шуғулланиш (XVIII- асрнинг 2 ярмидан) И.Гиганов ва С.Халфинларнинг номи билан боғлиқ. Туркийшунослик Россияда ХIХ асрда ва ХХ аср бошларида сезиларли тараққиѐт даражасига эришади. (Х.Д. Френ, И.О.Сенковский, М.М.Казимбек, О.Н.Бѐтлингк, Л.З.Будагов, П.М.Мелиоранский, Ф.Е.Корш, В.В.Григорев, Н.Я.Бичурин, В.В.Веляминов-Зернов, Н.В. Хаников, И.Н.Березин, Н.И.Веселовскийларнинг туркий халқлар тиллари, адабиѐти ва тарихини, қисман нумизматикани ўрганишга бағишланган асарлари). ХIХ аср охири- ХХ аср бошларида Туркологиянинг ривожланишига туркий халқларнинг ўзларидан етишиб чиққан баъзи олимлар ҳам (Ч.Валихонов, Қ.Носирий, М.Ф.Охундов, Ишоқхон Ибрат, И.Олтинсарин, Н.Ф.Катанов ва бошқалар) ҳисса қўша бошладилар. ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида лингвистик Туркология мактаблари Ўрта Осиѐ ва Кавказда ҳам пайдо бўлди. Н.П.Остроумов, Н.Н.Пантусов, В.П.Наливкин, И.А.Беляев, С.Лапин, И.Будзинский, Л.Афанасев, И.Д.Ягелло, И.М.Букин, И.Олтинсарин кабилар 122 Ўрта Осиѐдаги туркий тилларни, Н.В.Хаников, Л.Лазарев, В.Х.Кондараки, М.А.Усмонов, О.Заатов, М.Г.Афанасев, Н.А.Карауловлар Кавказдаги туркий тилларни ўрганиш билан шуғулландилар. Шўро даврида тарих ва тарихнавислик, тил ва адабиѐт соҳаларидаги бир томонлама сиѐсат ва мафкура тазйиқи сезилиб турсада, шарқшунослик ва Туркийшунослик ижобий анъаналарга асосланган ҳолда ривожланишда давом этади. 40 йиллардан бошлаб ҳозирги туркий тиллар ва уларнинг лаҳжаларини ўрганиш билан бир каторда тарихий ва қиѐсий-тарихий фонетикасини, грамматикасини ўрганиш бошланади, лексикология ва лексикография, диалектография ва диалектология ривожланади, 50 йиллардан эса туркий ѐзув ѐдгорликларини лингвистик жиҳатдан ўрганиш кенг йўлга қўйилади. С.Е.Малов ѐдгорликларнинг матнларини ҳамда ―Қадимги туркий ѐзув ѐдгорликлари‖ номли умумлаштирувчи асарини нашр эттиради (1951). 10 кишидан иборат туркийшунослар гуруҳи томонидан «Қадимги туркий тил луғати» (1969), Э.В.Севортян ва шогирдларининг 4 жилдли ―Туркий тилларнинг этимологик луғати‖ (1974—89), Амир Нажибнинг ―Туркий тилларнинг тарихийқиѐсий луғати‖ (1 жилд, 1979), ўзбек луғатчиларининг 4 жилдли ―Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати‖ (1983-85) каби луғатларнинг нашр этилиши, ҳозирги қозоқ, туркман, озарбайжон, ўзбек, татар, қирғиз, қорақалпоқ тиллари изоҳли луғатларининг яратилиши ҳам Туркология ривожига катта ҳисса бўлиб қўшилди. Ўзбекистонда Туркийшунослик муаммолари билан шуғулланиш ва шу соҳада мутахассислар тайѐрлаш ишлари Ўзбекистон ФА Тил ва адабиѐт, Шарқшунослик, Тарих, Археология институтларида, Қорақалпоғистон бўлимида, Тошкент шарқшунослик институтида, ЎзМУ ва бошқа университетларнинг тегишли факултетларида амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда Туркологиянинг тил, адабиѐт, фолкьлор, тарих, этнография йўналишлари нисбатан ривожланган. Хусусан, лингвистик Туркология ривожида Исқоқхон Ибрат, Абдурауф Фитрат, Ашурали Зоҳирий, Элбек, Қаюм Рамазон, С.Муталлибов, С.Иброҳимов, Олим Усмон, А.Ғуломов, 123 Ф.Абдуллаев, У.Турсунов, И.Қўчқортоев, Қ.Каримов, Ш.Шукуров, Ғ.Абдураҳмонов, Ш.Шоабдураҳмонов, А.Рустамов, М.А.Асқарова, Э.Фозилов, Қ.Маҳмудов, А.Нурмонов, Ҳ.Неъматов, Э.Бегматов, Э.Умаров ва бошқаларнинг, рус олимларидан Е.Д.Поливанов, А.К.Боровков, К.К.Юдахин, А.Н.Кононов, В.В.Решетов, А.М.Шчербакларнинг ҳиссалари катта. Туркияда бу соҳадаги институтлар (ўрта асрларни ўрганиш, манбаларни нашр этиш) ХХ аср бошларидагина пайдо бўлди. Истанбул университети ва бошқа муассасаларда нафақат Туркия тарихи, балки Туркологиянинг янада кенгроқ муаммолари - туркий халқлар тарихи ва адабиѐти ўрганила бошлади (А.Рафиқ, М.Ф. Кўпрулу, А.Асим ва бошқалар) нашр этилди. Туркология нафақат туркий халқлар яшайдиган мамлакатларда, балки улар муқим яшамайдиган Европа мамлакатларида ва АҚШда, Корея ва Японияда ҳам ривожланмоқда. Шарқий Европанинг бир қанча мамлакатларида Туркийшунослик тарих, филология, баъзан соф тилшунослик соҳалари бўйича ривож топган. ХIХ аср – ХХ аср бошларида венгер олимлари И.Кунош, Г.Вамбери, Г.Куун, Б. Мункачи ва бошқа асосан, қадимги ва ҳозирги туркий тиллар лексикаси, тарихи ва грамматикасига оид асарлар ѐздилар. Уларнинг ишини Д.Немет, Л.Лигети, К.Ласло, Д.Хазаи, А.РонаТаш, Д. Кара, Э.Шюцлар давом эттирмоқдалар. Айни шундай ишлар Полшада Т.Ковалский, А.Заѐнчковский, В.Заѐнчковский, Э.Триярский ва бошқа, Руминияда М.Губоглу, В.Дримба, Т.Лабел, М.Банеску ва бошқа, Болгарияда С.Чилингиров, С.Беликов, П.Живкова, Д.Гажанов, Г.Гилибов, С.Младенов, Н.Тодоров, М.Моллова ва бошқа, Чехия ва Словакияда Я.Рипка, И.Иречек, Ч.Трухелка, И.Блашкович, Й.Кабрда ва бошқа, собиқ, Югославия республикаларида Г.Елезович, Х.Хажибегич, Х.Шабанович, А.Шкалич, Б.Журжев ва бошқа томонидан амалга оширилди. Австрия, АҚШ, Буюк Британия, ГФР, Дания, Италия, Финляндия, Франсия, Швейцария, Шветция ва бошқа мамлакатларда ҳам туркологиянинг умумий ва хусусий масалалари билан шуғулланган ва шуғулланувчи олимлар анчагина. Туркология соҳасида эришилаѐтган қатор ютуқлар, чоп этилаѐтган илмий ишлар, 124 мақолалар, илмий адабиѐтлар ҳақида сайтнинг ―Янгиликлар‖ бўлимида ѐритиб боришни мақсад қилдик. Унга кўра кўпроқ Ўзбекистонда туркийшуносликнинг ривожланиши, Қадимий тошбитикларга бўлган эътибор, ҳамда олиб борилаѐтган тадқиқот ишларини мунтазам ѐритиб боришга ҳаракат қилинади. Download 1.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling