Қўлѐзма ҳуқуқида удк


 Ўрхун-Энасой обидалари луғавий қатлами ва ѐзув тизимини мобил


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

 
3.4. Ўрхун-Энасой обидалари луғавий қатлами ва ѐзув тизимини мобил 
ўрганиш 
Ҳозирги кунда iPhoneдан тортиб, Android гаджетларгача турмуш 
тарзимизда муҳим аҳамият касб этмоқда. Делоитте тадқиқот марказининг 
маълум қилишича, смартфон фойдаланувчиси кун давомида ўртача 50 
маротаба ―ақлли телефон‖ига назар солар экан. Ушбу жараѐнни 
Республикамизда ҳам кузатиш мумкин. Чунки ҳозирги кунда аҳоли 
қатламининг барчасида: мактаб ўқувчиларидан тортиб катта ѐшгача бўлган 
мобил операторлар фойдаланувчиларида ақлли телефон ва планшетлардан 
фойдаланаѐтганлигини гувоҳи бўляпмиз. Шу билан бир қаторда ―ақлли‖ 
қурилмаларидан таълим олишда ва масофавий таълим тизимларида 
фойдаланиш имкониятлари кенгайиб бормоқда. Аммо Республикамиз олий 
таълим муассасаси талабаларининг ―ақлли‖ қурилмалари учун миллий 
тилимизда турли билим соҳалари бўйича билимларни ўзлаштириш 
имкониятларини берувчи дастурларни камлиги кўришимиз мумкин
Шунинг учун ҳам олий таълим муассаси талабаларига турли фанлар бўйича 
билимларни ўзлаштиришга ѐрдам берадиган бепул мобил иловаларни яратиш 
бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири. Олий таълим муассасаларида 
―Тил тарихи‖ фанини ўқитишни такомиллаштириш, фанни ўрганишда 
замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, ноанъанавий ва 
интерфаол усулларидан кенг фойдаланиш орқали таълим самародорлигини 
ошириш ижобий аҳамият касб этади. Ўқитиш мазмунига мос ўқув-методик 
материаллар, айниқса, ўйинлар тарзида ўқув-методик материаллар 


127 
мажмуасини ишлаб чиқиш ва ўқув жараѐнига тадбиқ этиш ѐшларга таълим 
тарбия беришдаги долзарб масалалар қаторига киритиш учун асос бўлади
108
.
- назарий усуллар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш, назарий 
таҳлил ва синтез,
- дунѐда электрон таълим ҳолатини таҳлил қилиш, моделлаштириш, 
дизайн ратцион, хулоса чиқариш усуллари;
- умумий илмий усуллар
- моделлаштириш, лойиҳалаш, боғлаш, таҳлил қилиш, синтез қилиш, 
умумлаштириш, тизимлаштириш, таснифлаш; 
- эмпирик методлар
- кузатиш, анкеталаш усуллари, педагогик диагностика, монография 
тадқиқот, статистик қайта ишлаш усуллари ва натижаларни сифатли таҳлил 
қилиш экспериментал натижалар;
- математик усуллар.
Таълим соҳасида мобил иловаларнинг қадри ўсиб бормоқда бунга 
сабаб эса у берадиган қуйидаги қулайликлар:

Дарс пайтида ѐки дарсдан ташқари пайтда топшириқ устида ишлаѐтган 
ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги иши;

Файллар алмашиш;

Масофавий таълим ташкилоти ва ота-оналарнинг ўзаро ҳаракати;

Мобил таълим вақтга боғлиқ бўлмаслиги; 

Ўрганиш чегараларини кенгайтириши; 
Мобил таълим (М-Learning) – бу вақт макондан қатъий назар мобил 
қурилмалар орқали ўқиш имкониятидир. Мобил таълим – бу жойлашган 
ўриндан ѐки ўқувчиларнинг жойлашувининг ўзгаришидан чекланмай мобил 
қурилмалар орқали электрон ўқишдир. Шундай қилиб, ўқув жараѐни 
ташкилоти учун замон ва макондан қатъий назар мобил таълим мобил 
технологияни алоҳида, ҳамда бошқа ахборот ва алоқа технологиялари билан 
108
Karima Qosimova va boshqalar, ―Ona tili o‘qitish metodikasi‖ T-2009, 23-25 betlar; 


128 
биргаликда қўллашни назарда тутади. Мобил технологиялар тўхтовсиз кенг 
тарқалиб бормоқда. Қурилмалар бозорида бундай қурилмаларнинг кўплаб 
турлари намойиш этилган. Одатда мобил қурилмалар деганда чўнтак 
комютерлари, смартфонлар, планшетлар ва мобил телефонлар тушунилади, 
лекин одамлар кундалик фаолиятида ишлатувчи бошқа ҳар қандай 
ихчамлаштирилган қурилмалар эвазига бу рўйхатни кенгайтириш мумкин. 
Мобил таълим одатда ―таркиб бўйича енгил‖ деб ҳисобланади, ва кўпроқ 
ўқувчиларга аудиоматериаллар етказиб беришда, матнли хабарлар 
алмашинувида, сўровларда қатнашишда, матнли чатларда, конспект қилиш 
ва кўришда ишлатилади. Шунингдек, мобил таълим таркибига қуйидаги 
талаблар қўйилади: Ихчамлилик – мобил таълим таркибий қисмлари 
алоқадаги эҳтимолли узилишларни инобатга олган ҳолда давомийлик бўйича 
қисқа бўлиши лозим Микроергономиканинг юқори даражадалиги – кичик 
экранда овоз ва расмларнинг кичик ҳажмда ва юқори сифатли бўлиши. 
Файлларнинг кичик ҳажмдалиги юклаб олишнинг тезлигини таъминлайди. 
Ҳар жойдалик – мобил ўқитиш таркибидаги материлларни жойлашган 
жойидан қатъий назар хоҳлаган жойда олиш мумкин. Мобил алоқа ва мобил 
қурилмалар 
таъминотчиларининг 
улкан 
қамрови 
мобил 
таълим 
хизматларидан ҳар жойда ва сиз учун қулай пайтда фойдаланиш 
имкониятини яратиб беради. Талаб бўйича фойдаланишга рухсат – табиатан 
мобил қурилмалар

ўқувчилар учун талаб бўйича зарур пайтда ўзининг 
максимал етказиб бериш имкониятини ишга солиб зарурий таркибдан 
фойдаланишни таъминлайди. Мобил таълим – бу фақатгина назарий 
эҳтимоллик эмас айни мавжуд нарсадир. Турли давлатлардан иштирок 
этувчилар ва педагоглар мобил қурилмалар ѐрдамида кенг марифий 
ресурслардан фойдаланиш имконига эга бўладилар, ахборотларни муҳокама 
қилиш ва ахборотларни бошқа ўқувчилар билан бўлишишлари мумкин, 
ҳамкасблардан ва ўқитувчилардан мадад олишлари шунингдек, самарали 
алоқани ѐʻлга қўйишлари мумкин.


129 
Мобил иловалар – мобил қурилмаларга (телефон. Коммуникатор, 
смартфон ва шунга ўхшашлар) аниқ бир платформа остида (Андроид, иОС, 
БлаcкБеррй, ҲП wебОС, Сймбиан ОС, Самсунг ва Wиндоwс Мобиледан 
Бада) ўрнатиладиган таркибий қисм бўлиб у мобил серверга уланади ва 
фойдаланувчи интерфейсини бошқаради. Қуйида учта энг машҳур ОС лар 
келтириб ўтилган: 1-ўрин – Андроид тизими (78%) – бу оператцион система 
Гоогле дан. У бепул тарқатилади, мобил қурилма учун техник параметрлар 
талаблари минимал даражада. Бу хусусиятлар уни энг катта смартфон ишлаб 
чиқарувчилар ичида машхурига айлантирди. 2-ўрин – Аппле иОС (15.2%) - бу 
оператсион тизим мутлаақо ѐпиқ, чунки ҳар бир маҳсулот учун ҳақ тўлаш 
керак. Ушбу платформа ишининг юқори сифатлилиги ва барқарорлиги билан 
ажралиб туради – бу шубҳасиз унинг устун томонидир. Ундан ташқари у 
ишлатиш учун осон. Яна бир устун жиҳати – хавфсизлик. Аппле Сторе да 
барча иловалар синчиклаб текширилади. Бу тизимнинг камчилиги у фақат 
Аппле қурилмаларида мавжуд. 3-ўрин – Wиндоwс Пҳоне (2.5%) – бу тизим 
Миcрософт томонидан ишлаб чиқарилган. У юқорида келтирилган тизимлар 
каби унчалик машхур эмас, лекин кўпчилик фойдаланувчилар WП лидерлар 
компаниялар билан рақобатлаша олади деб ҳисоблашади. Бунда интерфейс 
жуда қулай ва ноодатий: виджетлар ўрнига ―тирик (кафеллар) плиткалар‖ 
(ливе тилес). Улар экранда иловаларни очмасдан маълумотларни кўрсатиб 
туришади (масалан, тақвим, об-ҳаво ва ҳкз.). Афзалликларига асосан 
интерфейснинг тезлиги ва муаммосиз ишлаши ҳисобланади. Ҳозирги кунда 
мобил иловаларнинг улкан хилма-хиллиги мавжуд бўлиб улар маърифий ва 
номаърифий турларга бўлинади.
Ўрхун –Энасой обидаларини ўрганишга ва электрон тадқиқ қилиш 
мақсадида қуйидаги мобил дастурлардан фойдаланиш жуда ўринли бўлади.
1. Turkic bitik деб номланган дастур шунчаки Ўрхун алифбоси ѐки қадимги 
туркий ѐзув, кўктурк ѐзуви ѐки Ўрхун-Энасой ѐзуви, энасой ѐки Сибир 
рунлари, руник алифбосини тарғиб қилиш ҳамда ўрганишга қаратилган. Уни 
осонлик билан ўз смартфонингизга кўчириб олишингиз ҳамда турли 


130 
матнларни ѐзишда ишлатишингиз мумкин. Бу дастур 2016 йилда

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling