Қўлѐзма ҳуқуқида удк
Download 1.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўрхун-Энасой ѐзуви
1 бўлим “Ёдгорликлар” деб номланиб, унда қадимги ѐзма
ѐдгорликлар ҳақида маълумотлар келтирилган. Бўлимда қадимги ѐзма ѐдгорликлар 5 та асосий гурухга ажратилган. Биринчи бўлимда Олтой ѐзма ѐдгорликлари, иккинчи бўлимда Турфон ѐзма ѐдгорликлари, учинчи қисмда Талас ѐзма ѐдгорликлари, тўртинчи қисмда Энасой ѐзма ѐдгорликлари, бешинчи бўлимда Ўрхун ѐзма ѐдгорликлари ҳаҳида маълумот берилган. Қисмларга тегишли ойналар очилганда ѐдгорликларга доир маълумотлар 106 Nazarov U.A, Karimov A.A, Elmuradov B.E ―Ta‘limda axborot texnologiyalari‖ fanidan ma‘ruzalar matni.. SamDAQI nashri. Samarqand 2014. 119 очилади. Қадимий обидалар бўлган битиктошлар, қоятошларга ѐзилган манбаларнинг ҳудудий жойлашуви ҳақида батафсил маълумот жойланган. Уларни икки тилда ҳам топиш мумкин. (3 илова) 2 бўлим, қадимги ѐзма ѐдгорликлардаги белгилар яъни руналар акс этади. Унда руналарнинг хусусиятлари, унли ва ундош товушларни ифодаловчи белгилар ҳақида маълумотлар мавжуд. (4 расм). Ўрхун-Энасой ѐзуви, қадимги турк руник ѐзуви - тош, металл, ѐғоч ва бошқаларга ўйиб битилган қадимги туркий ѐзувлардир. V-VIII аср (баъзи манбаларда VIII, X- аср)ларга мансуб. Ташқи кўринишидан гот (қад. герман) ѐзувига ўхшаш бўлганлиги учун руник ѐзув деб ҳам аталган. Ўрхун-Энасой ѐзувининг келиб чиқиши ҳақида мутахассислар ўртасида тан олинган ягона фикр йўқ. Бу ҳақдаги нисбатан кенг тарқалган мулоҳазага қараганда, мазкур ѐзув ўз келиб чиқишига кўра сўғд ва пахлавий ѐзувлари орқали оромий ѐзувига бориб тақалади. Ўрхун-Энасой ѐзувининг пайдо бўлиш жойи ва вақти ҳам ҳозирча узил-кесил ҳал қилинган масала эмас. Бу ѐзув пайдо бўлиш ўрни ва вақти билан боғлиқ бўлган айрим график хусусиятлари туфайли Ўрхун, Талас, Энасой вариантларига эга. Буларнинг энг қадимийси Ўрхун вариантидир. Ўрта Осиѐ, Қозоғистон ва туркий халқлар яшаган бошқа кўп жойлар араблар томонидан босиб олингач, бу мамлакатларда араб ѐзуви кенг тарқалади. Мазкур ѐзув, араб ѐзуви сингари, ўнгдан чапга қараб ѐзилган ва ўқилган. Ўрхун-Энасой ѐзуви 38 белги (ҳарф)дан иборат бўлиб, фонетик ѐзув тизимига киради. Ҳар бир товуш ѐки товушлар бирикмаси махсус ҳарфлар билан ифодаланиб, бир-бирига уланмай, якка-якка ѐзилган. Кўп ҳолларда (асосан, сўз бошида ва ўртасида) унли ҳарфлар ѐзилмаган. Ўрхун-Энасой ѐзувида тиниш белгилари ишлатилмаган. Сўзлар, баъзан морфема ѐки сўз бирикмаларини бир-биридан ажратиш учун улар ўртасига икки нуқта (:) қўйилган, шартли равишда у ―айирғич‖ деб номланган. Ўрхун-Энасой ѐзувининг Лена Байкал бўйи, Энасой, Мўғул, Олтой, Шарқий Туркистон, Ўрта Осиѐ, Шарқий Европа каби гуруҳлари аниқланган. 120 Сайтнинг махсус иккинчи бўлими ана шу бегиларнинг ҳудуд жиҳатдан ажратилган ѐдгорликларда қандай эканлиги, ўхшаш ва фарқларини кўрсатиб беришга йўналтирилган. Айрим гуруҳ ѐдгорликларда қўш руналар бир товушни ифодалаган бўлса, айрим ѐдгорликларда ягона руна ҳам ўша товушни ифодалаб келган. Унга кўра Турфон, Талас, Ўрхун,Энасой сингари ўлкалардан топилган ѐдгорликлардаги руналар ўзаро фарқларга эга эканлигини кўришимиз мумкин. (5 расм) Download 1.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling