Қўлѐзма ҳуқуқида удк


 Bitig.uz сайтининг ишлаб чиқилиши мақсади ва вазифалари


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

3.2. Bitig.uz сайтининг ишлаб чиқилиши мақсади ва вазифалари 
Мамлакатимизда олиб борилаѐтган туб ислоҳатлар, фан-техника ва 
технологияларнинг ривожланиши ҳамда ахборотлашган жамиятга ўтиш 
талаблари таълим стратегиясини ўзгаришига олиб келмоқда. Узлуксиз 
таълим олишнинг янги шакллари, жумладан замонавий ўқитиш 
технологияларига асосланган тармоқли, ахборотли, масофавий ва 
инновацион таълим технологиялари вужудга келди. Ахборот-коммуникацион 
технологияларга асосланган янги таълим турларининг пайдо бўлишига 
асосий сабаб, жамиятнинг турли табақаларига мансуб кишиларга билим 
бериш, уларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш ва қайта тайѐрлаш 
вазифаларини муваффақиятли ҳал этишда, собиқ таълим тизимининг йиллар 
давомида шаклланган анъанавий усул ва воситаларининг имкониятлари 
чегараланганлигидадир. Бундай вазиятда Олий ўқув юртларининг 


111 
потенциалига таянган ҳолда ахборот-коммуникация технологиялари асосида 
узлуксиз таълим тизимини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади
103

Шу мақсадда ишлаб чиқилган сайт масофавий таълим тизимини 
такомиллаштиришда 
хамда 
мустақил 
изланувчилар 
фаолиятини 
енгиллаштиришда керакли сайтга айланиши мумкин. 
Сайтнинг номи bitig.uz деб номланиб, сайтда қадимги туркий 
ѐдгорликларга тегишли кўплаб маълумотлар жойланган. Сайт 2020 йилнинг 
декабр ойида лойиҳа шаклига келтирилди. 2021 йил март ойида тугатилди.
(1 илова) 
Сайтнинг асосий мақсади: Ушбу соҳага қизиқувчи барча 
тадқиқотчилар учун ягона ахбарот манбасини ҳосил қилиш. Ҳозирги 
даврнинг электрон қурилмалардан иборат эканлигини, бутун дунѐ бўйича 
ишлаш фаолиятининг электрон тизимга кўчганлигини ҳисобга олсак, бундай 
wеб-сайтлар жуда долзарб эканлиги кўринади. Чунки, ҳозирги изланувчи-
талабалар, барча маълумотларни уйдан чиқмасдан, интернет оламида 
қидириб топишни мақсад қилиб олишган. Биз уларга қулайлик яратиш 
мақсадида, ҳамда Ўзбекистонда барча туркийшунос олимлар, тадқиқотчилар 
ишларини жамлаб, Ўрхун-Энасой обидаларига тегишли илмий-тадқиқот 
ишларини электрон шаклда бир жойга йиғишни мақсад қилдик.
Ҳар бир ҳодиса ўз тарихига эга бўлгани каби, сайтлар ҳам ўз келиб 
чиқиш тарихига эга. Бу тармоқ (интернет)аслида, совуқ уруш маҳсули бўлиб, 
уни ҳатто ядро қуроллари билан зарарлаганда ҳам таъсир ўтказа олмайдиган 
тизимда ишлаб чиқишган. Лойиҳа 1970 йил АҚШ ҳарбий вазирлиги 
―Пентагон‖ ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган
104
. Дастлаб, тўрттагина 
компютер сим билан уланиб, улар ўзаро ахбарот алмашувини синаб 
кўришган. Кейинчалик бу тармоқ тезда ривожланиб, қисқа фурсатда кўплаб 
103
Хамидов, Ё. Ё. Ta‘lim samaradorligini oshirishda elektron ta‘lim resurslarining o‗rni / Ё. Ё. 
Хамидов. — Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 21 (259). — С. 
611-612. — URL: https://moluch.ru/archive/259/59591/ (дата обращения: 25.07.2021).
104
Mirali Giyosov, Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat universiteti II bosqich talabasi. Baxtiyor.uz sayti, 
2019-yil; 


112 
ютуқларни қўлга кирита бошлаган. Ҳозирги кунга келиб эса, интернет 
тармоқлари ва сайтлар барча инсонларнинг ҳаѐтида ажралмас ўринни эгаллаб 
улгурган. Сайтлардан тўғри фойдаланиш жуда кўплаб ютуқларга эришишга 
ѐрдам беради. Аксинча, улардан нотўғри фойдаланиш эса кўпчилик вазиятда 
катта зарарга олиб келиши мумкин. Европа мамлакатларида интернет 
сайтлари жуда ривожланган. Улар орқали бемалол савдо қилиш, исталган иш 
фаолиятимизни амалга оширишимиз мумкин. Аммо юртимизда интернет 
тармоқлари яхши ривожлангани билан, интернет сайтлари ҳақида кўпчилик 
тўлиқ маълумотга эга емас. Чунки, инсонлар бундай тизимнинг фақат 
салбий хусусиятлари билангина таниш. Шунинг учун ҳам ўзимизга таниш 
бўлмаган сайтларга киришдан ҳайиқамиз. Улардан тўғри ва самарали 
фойдаланиш учун ҳар бир инсон ИТ соҳасида маълум билимларга эга 
бўлиши, электрон тизим ҳамда интернет оламининг нақадар чексиз ва бой 
имкониятларга эга эканлигини англаб етиши лозим.
Одамлар ижтимоий тармоқларга жуда ўрганиб қолишди. Илгари 
соатлаб олиб бориладиган ишларни энди 5 дақиқада бажариш мумкин. 
Бугунги кунда Интернет-дўкон орқали нафақат кийим-кечак ва жиҳозларга, 
балки озиқ-овқат маҳсулотларига ҳам буюртма бериш имкониятига эгасиз. 
Шунингдек, одамлар сайтлар орқали аввалдан бирор жойни банд қилиш, дам 
олиш кунларини хоҳлаганча мароқли ўтказишлари мумкин. Саѐҳатга ѐки 
театрга боришлари мумкин. Бирор нарса сотиб олиши ҳақида бош оғритишга 
ҳожат ҳам йўқ. Зарур бўлганда маҳсулотларнинг рўйхати ва керакли 
нарсалар электрон шаклда бажарилиши мумкин. Ўтган асрда керакли 
кўникма ва билимларни эгаллаш жуда қийин эди. Бугунги кунда эса ушбу 
жараѐн ниҳоятда содда. Ҳар бир инсон уйдан чиқмасдан малака ошириш 
курсларида қатнашиши ѐки янги касбни эгаллаши мумкин. Бундай ҳолатда 
Интернет одамга қандай таъсир қилади? Одамлар нафақат ўз шаҳарларида 
бўлган ўрта даражадаги мутахассислардан билим олишлари, балки 
масофадан ўқиб соҳанинг етук билимдони, бўлган мутахассисларга 
мурожаат қилишлари мумкин. Ўзи ўқитадиган соҳада ишлайдиган яхши 


113 
мутахассисдан олган билимлари, албатта, бебаҳодир. Интернет туфайли сиз 
институтни сиртдан тугатишингиз ѐки тил курсларида қатнашишингиз 
мумкин. Бундан ташқари, ўқитувчилар она тили ва таржимонлик соҳасида 
мутахассислардан дарс олиш имконияти ҳам мавжуд. Сиз нафақат бизнинг 
мамлакатимизда, балки чет элда ҳам кодировка қилинадиган жаҳон 
даражасидаги диплом ва сертификатларни олиш имкониятига эга бўласиз. 
Ҳар бир инсон Интернет туфайли ўз уфқларини кенгайтириши мумкин. 
Бунинг учун ҳар қандай илмий сайтни очиши ѐки қизиққан филмини томоша 
қилиши кифоя. Ҳамма нарса Интернетда мавжуд ва маълумотларнинг 
аксарияти мутлақо бепул. 
Интернет инсон ҳаѐтига қандай таъсир қилади? Бугунги кунда кўплаб 
вилоят шаҳарларида иш йўқ. Ўтган асрда бу ѐшлар орасида алкогол ѐки 
гиѐҳвандликка бўлган ғайратни келтириб чиқарган эди. Аммо бугунги кунда 
ҳар бир яхши мутахассисда пастга тушмаслик, балки масофадан туриб 
ишлаш имконияти мавжуд. Интернет кўплаб имкониятларни тақдим этади. 
Ҳар қандай яхши мутахассис ўзи қизиқтирган ишни топиши мумкин. 
Масофадан юрист, иқтисодчи, бухгалтер, корректор, дизайнер ва ҳоказоларда 
ишлай оласиз. Масофавий ишда иш ҳақи баъзан вилоят шаҳардаги ўртача иш 
ҳақидан юқори бўлиши, эҳтимол.
Айнан мана шунинг учун ҳам юртимизда wеб-сайтлар ҳажмини 
ошириш ва сифатини яхшилаш жуда муҳим. Бунинг учун устувор йўналишга 
айланиб турган ИТ соҳасида барчамиз етук билимга эга бўлишимиз ва 
электрон хизмат кўрсатиш мумкинлигидан тўлақонли фойдаланишимиз 
зарур деб ҳисоблаймиз. Ўрхун-Энасой битиклари юзасидан мазкур сайтнинг 
ишлаб чиқилиши ҳам худди шундай мақсад ва вазифаларни кўзлайди. 
Электрон таълимда ўқитувчи масофадан туриб мулоқот қилиш
усулларини ўзлаштириши керак. Бу эса ўқитувчига ўқув материалларини
яратиш, тўлдириш, таҳрирлаш ва нашр этиш каби ишларни ҳам бажариш 
имконини беради. Бунинг натижасида маърузалар ташкил қилишнинг
шакли ўзгаради. Анъанавий таълимдаги маърузада талабага олдиндан


114 
маълум бўлмаган ахборотлар берилади, электрон таълимда эса барча
ўқув материаллари ахборотни узатишнинг турли форматлари кўринишида
тартибланган ҳолда талабаларга тақдим этилади. Шунинг учун энди
ўқитувчи маърузага ижодий ѐндашган ҳолда, талабаларга тайѐрланиш
учун ахборот манбаларини бериши ѐки талабаларнинг ўзлари қўшимча 
ахборот манбаларини излаб топиб келишлари мумкин бўлади. Кейин
маъруза 
юзасидан 
муҳокама 
ўтказилади. 
Муҳокама 
жараѐнида
талабаларнинг маъруза юзасидан фикрлари кўриб чиқилади ва умумий
хулосага келинади. Ўқитувчи талабаларга мустақил иш мавзуларини ҳам 
беради. Буларнинг барчаси олдиндан электрон шаклда тартибланиб, тайѐр 
ҳолда сайтга жойланади. Электрон таълим ўзида таълимнинг инновацион
ѐндашувини қўллаган ҳолда таълим сифати ва имкониятларини ошириш
учун мултимедия ва интернет технологияларни қўллашга асосланади. 
Кўплаб хорижий очиқ ва виртуал университетлар анъанавий таълим
шакллари билан рақобатлашадиган электрон таълим тамойили асосида
ишлайди. Электрон таълим шакли ва муҳитини талаба ҳамда ўқитувчининг 
ҳохишига кўра ўзгартиради. Электрон таълим талабаларга қулай 
ташкиллаштирилган муҳитда билим олиш имконини беради.
Таълим жараѐнида талабаларни ѐзма ѐдгорликлар мавзусига 
қизиқтириш жуда қийин. Қўлимизда тайѐр матнлар ва расмлар керакли 
адабиѐтлар 
бўлмаганликдан 
амалий 
машғулатлар 
пайтида 
ҳам 
қийинчиликларга дуч келамиз. Bitig.uz сайтида эсақадимги туркий тилга оид
барча керакли адабиѐтлар жойланган. Бир вақтнинг ўзида аудиторияда 
ўтириб 100 % талаба зарур адабиѐтдан фойдалана олади. Шунингдек, 
қадимги ѐзма кўринишга ега матнлар ва уларнинг мазмунини кўриши, 
таниши мумкин. Зарур топшириқ, вазифалар сайт бўлимларида кўрсатилган. 
Бу эса талабаларга мавзуни ўзлаштириш ва ўрганишда қизиқиш уйғотади.
Масалан, сайт саҳифаларига қуйидаги мазмундаги мавзуга доир 
афсона ва тарихий ахбаротларни жойлаштириш мумкин: «Кўк тангри
туркий қавмларнинг энг қадимий динидир. Уларнинг фикрича, кўк юзи 


115 
Тангри бўлиб, у фалакнинг, ернинг ҳукмдоридир. Қуѐш, ой ва юлдузлар
Тангрининг 
атрофидаги 
кўкнинг 
юзига 
жойлашган 
муқаддас
тушунчалардир. Кўк Тангри заминга ҳаѐт, одамларга жон беради, истаса 
қайтариб олади. Ҳатто турк хоқонлари ҳам Кўк Тангрининг хоҳиши билан
тахтга ўтирадилар. Қул тегин тошбитигида шундай сатрлар битилган: 
1. Тангри тоқ. Тангридан бўлган 
Турк Билка қоғон бу ерга ўлтурдим. 
2. Юзада Кўк Тангри
Остда қора ер қилинди 
Иккиси аро киши ўғли қилинди. 
Биринчи парчада туркийлар Тангрининг ягоналигига ишонч 
билдириши уларнинг миллий онги юқорилигини кўрсатади. Чунки 
қадимда шумер, юнон, рим ва бошқа қавмлар кўпхудоликни тасаввур
этганлар. «Турк Билга хоқон Тангридан бўлди» иборасида хоқонлар ҳам
ҳокимиятни Тангридан олишига инонишдир. Туркий қавмлар Тангри 
сўзини кўк-осмон ҳамда Тангри, Худо маъносида қўллаганлар. Иккинчи
парчада шундай маъно ифодаланган бўлиб, инсон фарзанди осмон ва ер
ўртасида Тангри томонидан яратилганига ишора этилган. Ўрхун-Энасой
ѐдгорликларида «Тангри-тек-Тангри» бирикмаси учрайди, унинг маъноси 
ҳам Тангрининг танҳолигини эътироф этишдир.Кўкнинг Тангри сифатида
қабул 
қилиниши, 
кўк 
қобиғидаги 
осмоний 
жисмларнинг 
ҳам
муқаддаслигини белгилайди. Шу сабабли ҳам туркийлар осмон жисмларида
илоҳийликни сезадилар. Геродотнинг ѐзиб қолдиришича, туркийларнинг
антик даврларда яшаган қавмларидан бири массагетлар Қуѐшни ягона 
тангри деб билганлар. Қуѐш шарафига отларни қурбонлик қилишган. 
Уларнинг тушунчасига кўра, Тангрига қанчалик тез қурбонлик қилинса, у 
борлиққа нурини шунчалик тез сочади. Осмон жисмларига Тангри
сифатида сиғиниш милодимизнинг III асрида алоҳида дин сифатида 
кўринган. У Хитойда 215 йилда туғилган Моний номи билан боғлангандир.
Моний «Шопурқон» асарида ўз диний таълимотининг тамойилларини


116 
баѐн этган. Беруний «Ҳиндистон» асарида келтиришича, Моний ѐзган эди: 
«Бошқа халқлар бизни Ойга ва Қуѐшга сажда қилиб, бу икковини санам
ўрнида тутишимизни айблайдилар. Ой ва Қуѐш бўлса бу оламга
чиқишимизнинг йўли ва эшигидир. Исо ҳам шундай фикрда бўлган». Кўк
Тангри дини монийликдан мутлоқ фарқ қилади. Монийликнинг осмон
жисмларига сиғиниши, уларни Худо даражасида англаши янгилик
бўлмай, бундай қарашлар қадимги даврдаги Кичик Осиѐ халқлари,
жумладан, шумерлар ҳаѐтида, хусусан, адабиѐтида ўз ифодасини топган. 
Ҳатто туркийларнинг массагет қавми ҳам қуѐшни ягона Худо деб тан олиши 
таъкидланди. Кўк Тангри дини эса бутун осмон юзини Худо деб тушунади.
Тангрининг осмонда эканлигига ишонч билдиради. Осмон Тангри
ҳисоблангани учун шу осмонда жойлашган Қуѐш, Ой ва Юлдузлар муқаддас 
саналади.Туркий қавмларнинг Кўк Тангри динига эътиқоди «Ўғузнома» 
достонида ѐрқин ифодасини топган: «Кунлардан бир кун Ўғуз хоқон бир ерда 
Тангрига ѐлворар еди. Қоронғу тушди. Кўкдан бир кўк нур тушди. Қуѐшдан 
ѐруғ, ойдан ѐрқинроқ еди. Ўғуз хоқон у томонга юрди, кўрдики, ўша ернинг 
орасида бир қиз бор эди. Ёлғиз ўтирар эди. Яхши, чиройли бир қиз эди.
Унинг бошида оташга ўхшаш ѐруғ бир холи бор эди, худди олтин қозиқ
юлдузига ўхшар эди. У қиз шундай чиройли эдики, кулса, кўм-кўк осмон 
кулади, йиғласа кўм-кўк осмон йиғлайди». Мазкур парчада Кўк Тангрининг 
образи туркий қавмлар тасаввури даражасида чизилган. Ўғуз хоқон
Тангрига ѐлворганда кўкдан тушган нур Тангрининг меҳри эди. Бу нур 
олдида Қуѐш ва Ой нури ожиздир. Демак, туркийлар учун кўк мавжуд
экан, Қуѐш ва Ой Тангри бўла олмайди. Бадиий адабиѐтда Тангрини ѐр, 
маъшуқа тимсолида тасаввур этиш анъаналари мавжуд. Ўғуз хоқонга нур 
орасида кўринга чиройли қиз – бу Тангри эди. У шу қадар қудратли 
кучки, кулса осмонни (ўз маконини) кулдиради, йиғласа йиғлатади. Достонда
Ўғуз хоқон ўзига ҳамроҳ тутунган нурдан уч фарзанд кўради. Уларга
Кун, Ой, Юлдуз исмлари берилади. Демак, бундай номланишда ҳам осмон 
жисмлари Тангри эмас, аксинча улар Осмон – Тангрининг меҳридан юзага


117 
келган муқаддас фарзандлардир»
105
. Матн давомида талабаларга ўша давр 
диний тасаввурларини жонлантириш ҳамда мунозарага сабаб бўларли 
фикрларни келтириб чиқариш мумкин.
Мустақил изланувчилар учун ҳам зарур маълумотлар сайтга 
жойланган. Илмий тадқиқотчилар учун дастлабки босқилардан бири-
адабиѐтлар рўйҳатини шакллантириш, уларни излаб топиш, ҳавола ва 
иқтибослар олиш ҳисобланади. Бу жараѐн изланувчининг кўп вақтини олиб 
қўйиши ҳам сир емас. Мана шу жараѐнни енгиллаштириш мақсадида сайтга 
Ўрхун-Энасой обидалари мавзусига доир барча керакли адабиѐтлар 
рўйҳатини шакллантирдик. Кўплаб адабиѐтларни шу вақтнинг ўзида юклаб 
олиб, фойдаланиш имкониятига ҳам эгамиз. Қадимги ѐзма ѐдгорликлар 
луғавий қатламида акс этган сўзлар, матнлар маҳсус бўлимларнинг бирида 
берилган. Бу эса таълим жараѐнида талабалар билан амалий машғулотларни 
қизиқарли ташкил қилишга катта ѐрдам беради. Тадқиқотчи учун ҳам мавзу 
юзасидан олимларнинг фойдали фикрлари, тадқиқотлар натижалари, илмий 
ишларнинг берилиб бориши, тадқиқот ишларининг муайян даражада илгари 
силжишига кўмаклашади.

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling