Қўлѐзма ҳуқуқида удк
Қариндошлик тушунчасини билдирадиган сўзлар
Download 1.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova
Қариндошлик тушунчасини билдирадиган сўзлар.
Қадимги туркий тил луғат таркибида бошқа сўзлар қаторида қавм- қариндошлик атамалари ҳам ўз ифодасини топгандир. Ёзма обидалар тилида учрайдиган яқинлик ѐки қавм-қариндошлик тушунчасини билдирадиган сўзлар ҳам маълум бир шароитда пайдо бўлган. Ёзма обидалар тилида қан (Кт 90 ), ог (Кт), сингил (Кт), апа (Оѐ 91 ), оғул (Кт), оға (Қт), ини (Кт), чолуқ (Кт), эр (Кт), қатун (тўн), әкә (Кт), ингун (қариндош), йигүн (жиян ѐки набира), ачи (амаки), апа (бобо) (Кт) ва бошқа шунга ўхшаш қавм-қариндошлик тушунчасини билдирадиган сўзлар учрайди. Уларни лекcик-cемантик томондан қуйидагича гуруҳлаш мумкин: 1. Қон-қариндошлик терминлари. 2. Никоҳдан кейин яқинликни билдирадиган терминлар. Қон-қариндошлик терминлари. Бу каби терминларга қан, ачи, ини, йигун, апа, уры, оғул, сынгыл ва бошқа шунга ўхшашларни кўрсатиш мумкин. Қан термини VI-Х аср ѐзма обидаларида ата, қан ва эде каби формаларда ишлатилган бўлса, Х-ХI асрда ҳам худди шундай ишлатилган. Аммо ХI-ХIВ асрларда аба шаклидадир. Ата термини фарзандли, бола-чақали эр кишилар. Ота сўзи семантик жиҳатдан ҳар хил маъноларда ҳам ишлатилади. Ɵг термини ҳам ҳар хил кўринишларда бўлган. VI-Х асрларда эг шаклида, Х-ХI асрларда ана ва Х-ХIV асрларда эса аба, апа, ана шаклларида ҳам қўлланилган. Она термини асосан фарзандли шахсларга нисбатан айтилган, она сўзи кейинги даврларда ҳар хил семантик хусусиятга эга бўла бошлаган. 90 Култегин ѐдномаси 91 Олтин ѐруғ ѐдномаси 95 Ачи термини. Бу Х-ХVI аср ѐзма обидалар тилида, эчи шаклида ишлатилган бўлса, Х-ХIV асрларда эса ака формаси ҳам ишлатила бошлаган. Ини термини. Бу термин акасига нисбатан ѐш жиҳатидан кичик бўлганига нисбатан ишлатилган. Бу терминнинг қариндош маъноси кейинчалик келиб чиққан. Уры термини оғли маъносида ишлатилган, ўғыл эса бола маъносидадир, VI-Х асрларда уры оғул, Х-ХI асрларда эса ўғлон. Бу термнин ҳам кейинчалик ҳар ҳил маъноларда ишлатила бошлаган. Қиз термини аѐл жинсига мансубликни ифодалайди. Ўрхун ѐдномаларида қиз ўғыл, яъни қиз бола маъносидадир. Х-ХIV асрларда эса бу сўзнинг маъноси кенгайди. Сынгыл термини. Бу термин Х асргача ва ундан кейин яратилган ѐзма обидаларда ҳам сыныл, сынгыл каби фонетик кўринишларда учрайди. Бу термин оилада акаларидан кейин қизга нисбатан ишлатилган. Йигун термини ака ѐки опаларининг фарзандларига нисбатан қўлланиладиган терминдир. Апа термини. Бу термин VI-Х асрларда оилада ѐши катта бўлган (асли бобо демакдир.) шахсга нисбатан ҳам ишлатилган. Унинг аба каби кўриниши ҳам мавжуд. Download 1.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling