Қўлѐзма ҳуқуқида удк
Арқа-…сақинтим, туруқ буқали самиз буқали арқ
Download 1.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova
- Bu sahifa navigatsiya:
- -(ӓ)к қўшимчаси билан ҳосил қилинган: ич+ӓк=ичӓк;
- “-қис”
Арқа-…сақинтим, туруқ буқали самиз буқали арқда билсар, (Ўйладим:
ориқ буқа ва семиз буқани биров тезагидан билса,). [Тўнюқуқ,5] -Орт томон. Орқадан кимнингдур овози эшитилди. Бу от қадимги туркий тилдаги «орқа қисм» маъносини англатган ар отидан ўрин маъносини ифодаловчи -қа қўшимчаси билан ҳосил қилинган. Ўзбек тилида сўз бошланишидаги а унлиси ǎ унлисига, сўз охиридаги а унлиси ӓ унлисига алмашган: ар+қа>ǎрқӓ. [ЎТЕЛ 259-бет.] Саидий эшикка орқасини бериб ўтирар эди. А.Қаҳҳор. Сароб. Ич-Қаған олуртди аринч. Нанъ йилсиғ бодунқа олурмадим, ичра ашсиз, ташра тонсиз ябиз яблақ бодунта уза олуртим. (Хоқон қилиб ўрнатди, шекилли. Мол, йилқилик халққа [хоқон бўлиб] ўрнашмадим. Ичи ошсиз, тоши кийимсиз (оч-ялонғоч) ѐвуз, ѐмон халқ уза ўрнашдим). [Тўнюқуқ, 26]. Ичак- Овқат ҳазм қилишга хизмат қиладиган найсимон эластик аъзо. Ҳозирги замонда қўйнинг ичаги ҳам фалон пул. Бу сўз ич отининг «қорин», «қориндаги аъзолар» маъносидан кичрайтириш маъносини ифодаловчи -(ӓ)к қўшимчаси билан ҳосил қилинган: ич+ӓк=ичӓк; ишчилар учун резинка ичакни у ѐқдан бу ѐққа судраб, чанқаб қолган гулларга, чанг ўтира бошлаган дарахт баргларига сув сепишарди. (П.Қодиров, Уч илдиз). Қан- … қанинъ субча югурти, сонгукунг тағча ятди, баглик ури, оғлунг кул болти, силик қиз оғлунг кунг болти… ( ..Қонинг сувдай оқди, суягинг тоғдай [уюлиб] ѐтди, бек бўладиган оғил боланг қул бўлди, етук қиз боланг чўри бўлди.. ) [Култегин, 24].-тирик вужуд аъзо ва ҳужайраларини озиқлантирувчи, модда алмашувини таъминловчи қизил рангли суюқлик. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли қан тарзида талаффуз қилинган; Ўзбек тилида а унлиси ǎ унлисига алмашган: қан>қǎн; [ ЎТЕЛ 561б], У (Жаннат хола) Икромжон чўлга кетгандан бери ѐлғиз уймалайвериб қон бўлиб кетди. (Саид Аҳмад. Уфқ). Қаш-аки шад улаю ини йигуним оғланим багларим бодунум кўзи қаши яблақ болтачи тап, сақинтиқ. (Икки шад кейинг ини жияним, болам, бегларим, халқимнинг кўзи қоши ѐмон бўлади деб, ўйладим). [Култегин,51].- 85 Кўз қовоғи тепасидаги туклар мажмуаси. Кумушнинг қошлари чимирилди (Абдулла Қодирий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли қаш тарзида талаффуз қилинган; Кейинчалик ўзбек тилида а унлиси ǎ унлисига алмашган: қаш>қǎш;; Кумушнинг қошлари чимирилди. (Абдулла Қодирий. Ўткан Кунлар 568-б). Боғаз-..бодун боғзи тоқ арти, яғимиз тагра учоқ тагирти. (Халқнинг томоғИ тўқ эди. Душманимиз атрофга қанотини етказди). [Тўнюқуқ,8]. Томоқнинг қизилўнгач ва кекирдак бошланадиган ери. Бу от қадимги туркий тилда “-қис” маъносини англатувчи боғ- феълидан –(у)з қўшимчаси билан ясалган; Ўзбек тилида кейинчалик иккинчи бўғиндаги у унлиси и унлисига алмашган: боғ+уз=боғуз> бўғиз; Мусулмонқулнинг омонсиз қиличи оғайнининг бўғзида эди. (Абдулла Қодирий. Ўткан кунлар. 81-бет) Тер- Қара терим югурти, ишиг кучуг бартим ок. (Қора терим югуртиб, меҳнатни кучни бердим, ахир). [Тўнюқуқ, 52].- Тери остидаги махсус безлар ажратадиган сувсимон шаффоф суюқлик. Уйнинг димлигиданми ѐки оғриқ азобиданми, унинг пешанасида майда тер томчилари ялтирарди. (Саида Зуннунова). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от асли Download 1.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling