Қўлѐзма ҳуқуқида удк
Кўз-қараш, кўриш. … кўрар кўз
Download 1.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кӧ:з> кӧз>коз
Кўз-қараш, кўриш. … кўрар кўзум кўрмаз-таг, билир билигим билмаз
таг болти, ўзум сақинтим.(кўрар кўзим кўрмайтгандай, билар ақлим билмаѐтгандай бўлди). [Култегин, 50]. Кўз-кўриш аъзоси. Аяган кўзга чўп тушар (Мақол). Қадимги туркий тилда шундай маънони англатган бу от асли кӧ:з тарзида талаффуз қилинган, кейинроқ ӧ унлисининг чўзиқлик белгиси, ўзбек тилида эса юмшоқлик белгиси ҳам ѐʻқолган. Кӧ:з> кӧз>коз. [ЎТЕЛ 221-бет]; Қарға, қарғанинг кўзини чўқимайди. (Мақол.) Қадимги туркий тил ва ҳозирги ўзбек адабий тилида кўз сўзи айнан кўриш маъносида берилган. Шу сабабли улар орасида маъновий боғлиқлик узоқлашмаган. Бас-бош, .. тизлигиг сўкуртимиз, башлиғиғ юкунтуртимиз. (…тиззаси борни чўккалатдик, боши борни таъзим эттирдик) [Култегин, 18]. Бош- тананинг бўйиндан юқори (олд) қисмида жойлашган аъзо: Укам сувга боши билан шўнғиди. Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони ва бошқа бир неча маъноларни англатган бу от асли ба:ш тарзида талаффуз қилинган, кейинроқ а: унлисининг чўзиқлик белгиси йўқолган; Ўзбек тилида а унлиси а: унлисига алмашган: ба:ш> баш> бǎш; Ўзбек ойим боши билан ризолик билдириб, «баракалла!» деб қўйди. Абдулла Қодирий, Ўткан кунлар. Мазкур мисоллардан ҳам кўриниб турибди, ба:ш ва бош сўзларида фонетик ўзгариш содир бўлган. Бундай ҳодиса ҳозирги адабий тилда кўплаб сўзларда учрайди. Тиз-тизлигиг сўкуртимиз, башлиғиғ юкунтуртимиз. (…тиззаси борни чўккалатдик, боши борни таъзим эттирдик) [Култегин, 18]. Тизза-Оѐқнинг болдир билан сон боғланадиган жойи. Тиз букиб, таъзим этиб, иззат қилолмай доғман (Муқимий). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони англатган бу от «кетма-кет боғла» маъносини англатган тиз- феълидан маъно тараққиѐти йўли билан ўсиб чиққан. Эски ўзбек тилида -ӓ қўшимчаси билан ясалган. Кейинчалик з ундоши қатланган: тиз+ӓ=тизӓ>тизза. Ҳозирги ўзбек адабий тилида тизза шакли қўлланилади: Ҳаѐт келинчакларча, бир оѐғини йиғиштириб, иккинчи оѐғини тиззасини букиб ўтирди. М.Исмоилий. «Фарғона тонг отгунча». Турсунбой қамиш каппа олдида тиззасини қучоқлаб дарвеш қиѐфасида ўтирарди. (Саид Аҳмад. Уфқ). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling