Қўлѐзма ҳуқуқида удк


саwïн алïп нäčä яŋïлу баčаğ... – ҳар кимсага эргашиб, унинг сўзини олиб,  қанча янгилишиб, рўза... Ёки:...[čул]ву саw


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

саwïн алïп нäčä яŋïлу баčаğ... – ҳар кимсага эргашиб, унинг сўзини олиб, 
қанча янгилишиб, рўза... Ёки:...[čул]ву саw сўзлäд(и)м(и)з äрсäр: й(ä)мä кüн 
ай… [äр]ксизин туğар батар äрки… – ... ѐлғон сўзларни айтган бўлсак, яна 
Кун-ой…ерксиз ҳолда туғар ва ботар [яъни куннинг туғиши ва ботиши] 
истаги . Шундан кўринадики, қадимги туркий битикларда сўз атамасининг 
ўрнига асосан, «саб» ҳамда «саw» сўзлари қўллашган. Асарларда келган 
маълумотларга қараганда, «сўз» шаклига келган кўриниши Х асрдан сўнг 
кўпроқ фойдаланилган. «Девону луғоти-т-турк»да «саw» қуйидаги маънода 
изоҳланади: Саw – сўз, нутқ . Сўз маъносида «саw» шаклида қўлланилишини 
қуйидаги мисолда кўришимиз мумкин. ―Девону луғоти-т- турк‖: Билгä эрäн 
саwларïн алğïл öгüт, эдгü саwïğ эдлäсä öзкä сиŋäр. Айтмоқдаки: Билағон 
85
2 Қ.Содиқов.Кўрсатилган асар. – Б. 26.
86
Қ.Содиқов.Кўрсатилган асар. –Б. 39 
87
Ўша асар. –Б. 39. 103 


92 
кишиларнинг сўз, ўгитларидан фойдалан. Чунки яхши сўз таъсир қилгач, 
кўнгилга жойлашади. Саwïн саğраққа тегир – [киши ширин] сўз билан 
шоҳлар
косасидан сув ичади, [яъни улар ҳурмат топади]. Ушбу мақолдаги 
―саw‖ – ширин калом, ақл ва мушоҳада билан айтилган сўз маъносида талқин 
қилиш мумкин. Яъни, хушмуомалалиги ѐки ширин сўзлилиги туфайли инсон 
кўп нарсага эришиши, шулардан бири шоҳ олдида хурмат топиши назарда 
тутилган. Шу билан бирга «сўз» атамасининг ―Девону луғати-т-турк‖да ҳар 
иккала шаклда, яъни ―сўз‖ ва ―саw‖ кўринишида қўлланган ўринларни ҳам 
учратиш мумкин: Сарсïğ сўз - қўпол ва дағал сўз
88
Сўз бег қулақïŋа čалïндï - 
Сўз бек ва бошқаларнинг қулоғига чалинди, эшитилди(ўғузча). Эšитип ата-
анаŋнïŋ, саwларïнï қадïрма. Нäŋ қоп булуп, кüwäзлик, қïлïниб яна қутурма
Ота-онангнинг насиҳатларини эшит, гапингда уларнинг сўзини қайтарма. 
Кўп мол топсанг, ўзингдан ўтиб, қутурма. Мағрурланиб, феълингни бузма.
Қадимда фаол ишлатилиб келинган маълум соҳага оид сўзлар 
архаиклашиб қолиши ва унинг ўрнида бошқа тиллардан ўзлашган сўзлар 
ишлатилиши мумкин. Қадимдан ишлатиб келган сўз эса пассив лексикадан 
ўрин ола бошлайди. Кичик тадқиқотимиздан шу жиҳат англашиладики, сўз 
маъносида VI-IX аср ѐзма обидаларида «саб» ва «саw» шаклларида 
ишлатилган, Х-ХI асрларга келиб эса, «саw» ва «сўз» кўринишига ўзгарган. 
Аммо ХI асрдан кейинги даврларда эса «сўз» шаклида ишлатилган. Бугунги 
кунда «сўз» шаклидаги кўриниши амал қилмоқда. Аммо айрим сўзлар 
таркибида ―сав‖ шаклини ҳам учратишимиз мумкин. Масалан, ―Совчи‖ 
сўзида ―саw‖ айнан қадимги туркий тилдаги ―саw‖ деган хулосага келамиз. 
Чунки бугунги кунда ―совчи‖ бирор хонадоннинг вояга етган қизини 
келинликка сўраб борувчи инсон. Бу вазифани бажарувчилар совчилар деб 
аталади. Дунѐнинг турли халқларида бу одат турличадир. Совчилик 
тўғрисидаги илк маълумотлар VII-VIII асрларга оид Ўрхун-Энасой 
битикларида учрайди. Тўнюқуқ битиктошида ―сов‖, ―саб‖ калимаси сўз, гап 
маъносида ишлатилади. ―Ирқ битиги‖ ("Фол китоби")да эса ―саб‖-сўз, 
88
Ўша асар. –Б. 184.


93 
―сабчи‖- хабарчи, сўз келтирувчи маъносида қўлланилган. Бу хақда Маҳмуд 
Кошғарий ―совчи-келин ва куѐв орасида бир-бирига хабар элтувчи‖, деб 
ѐзган. Туркий халқларда, жумладан, ўзбекларда қадимдан совчиликка 
дастлаб аѐллар, сўнгра эркаклар боришган. Шунга асосланиб, ҳозирги адабий 
тилимизда қўлланиладиган ―совчи‖ сўзининг асоси айнан ―саw‖ эканлиги 
маълум бўлади.
Кўриб турганингиздек, барча ўринларда ―саб‖ сўзи ―сўз, гап‖ 
маъносида келмоқда. Шу сўз ва гапларни етказувчи кишига эса “сабчи” 
атамаси қўлланган. Мазкур сўз кейинчалик турли фонетик ўзгаришларга 
учраб ―совчи‖ кўринишига келиб қолган. Қизиқарлиси шундаки, совчи бир 
томондан иккинчи томонга хабар етказувчи шахс ҳисобланади. Улар қандай 
хабар етказишидан қатъий назар уларга ҳеч қандай таъсир ўтказилмаган. 
Айнан мана шу ҳолат бугунги кунда ҳам сақланиб қолинган. Икки томон 
вакиллари ўртасидаги илк қариндошлик ришталари айнан совчилар 
томонидан амалга оширилади. Совчи бўлиб боришга эса кўпни кўрган 
обрўли инсонлар танланади. Шунингдек, совчи бўлиб борадиган одамга 
қизил ва оқ от танланган. Совчилар бу эзгу ишда ҳеч қачон қора отдан 
фойдаланмаган. Чунки қора ранг уларнинг диний тасаввурларида ѐвузлик 
рамзи ҳисобланган. Совчилар ишни битириб келишса, уларга совға-саломлар, 
сарполар берилган. Шунинг учун ҳам совчи бўлишга ҳар жиҳатдан сўзомол, 
тили ширин, нотиқ инсонлар танланган
89
. Бугунги кунда ҳам совчи бўлиш 
учун айнан мана шундай мукаммал инсонлар танланади.
Ёзма обидалар тилида учрайдиган яқинлик ва қавм қариндошлик 
тушунчасини билдирадиган сўзлар ҳам маълум бир шароитда пайдо бўлган. 
Бу номлар қанчалик турғун бўлмасин, вақт ўтиши билан улар ҳам ўзгаради. 
Аниқроғи, оила, никоҳ шаклларининг янги турлари пайдо бўлиши билан улар 
ҳам ўзгариб бораверади. Лекин шундай сўзлар борки, улар неча минг 
йиллардан буѐн сақланиб қолиб, аждодларимизнинг илк даврларда қандай 
шароитда кун кечирганликларидан далолат бериб туради. ―Совчи‖ атамаси 
89
Ahmadjon Ashirov. ―O‘zbek xalqining qadimiy e‘tiqod va marosimlari‖ Toshkent-2007, 89-bet. 


94 
сингари сўзлар тилимизда жуда кўп учрайди. Уларни тарихан тадқиқот 
қилиш ва ўрганиш зарур.

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling