Қўлѐзма ҳуқуқида удк
Download 1.7 Mb. Pdf ko'rish
|
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova
- Bu sahifa navigatsiya:
- Темир қапиғ.
- Алтун(Олтой)
- Инал қағанқа
Банглигак. Биз йәмә суладимиз, аны иртимиз. Йәнчу ӧгузуг кәчә, Тинси
ўғли йатығма Банглигәк тағыг…Биз ҳам лашкар тортдик, уни қувдик. Инжу ўгузни кечиб Тинси ўғли ѐтадиган Банглигак тоғини… [Тўнюқуқ, 44]. Бу тоғнинг қаердалигини аниқ эмас. С.Г.Кляшторний Зарафшон водийсида бўлса керак деб тахмин қилади. Темир қапиғ. Тәмир қапиғқа тәги иртимиз, анти йантуртумиз. Инәл қағанқа… тәзик, тоқарысын… (Темир қапиққача қувиб бордик. Ўша ерда қайтардик. Инал хоқонга… араб, тухорини… [Тўнюқуқ, 45]. Бу жой Самарқанд Балх йўлида Шахрисабздан 90 км жанубда Бойсун тоғида жойлашган Бўзғола гузаридир. Ал Яъқубнинг ―Китоб ул булдон‖ида ―Дари оҳанин‖ (Темир дарвоза) дейилган ва буни В.Томсен аниқлаган 68 . Чўғай-ҳозирги Иншан Қорақум-Иншан шимолидаги чўл воҳаларидан бири. Қуз-тоғнинг қуѐш тушмайдиган томони. Чуғай қузын Қара қумуғ олурур әртимиз. Чуғай қузни ва Қорақумни манзил қилиб олган эдик. [Тўнюқуқ, 7). Алтун(Олтой)- Алтун йышда олурунг, тәди су башы Инәл қаған, Тардуш шад барзун тәди. Билга Тўнюқуққа банга айды: Олтун йишда ўрнашинг, деди. Менга, Билга Тўнюқуққа айтди. [Тўнюқуқ, 31]. Олтой ўлкаси - Россия Федерацияси таркибидаги ўлка. 1937 йил 28 сентабрда ташкил этилган. Ғарбий Сибирнинг жанубида, Об дарѐси юқори оқими ва унинг ирмоқлари-Бия ва Катун ҳавзаларида жойлашган. Ғарбий Сибир иқтисодий туманига киради. Олтойнинг деярли ҳаммасини, Салаирнинг ғарбий ѐн бағирларини ва унга ѐндош текислик ҳамда тоғ олди ҳудудлари- Даштли Олтойни ўз ичига олади. Жануби-Шарқда Хитой билан чегарадош. Инал қағанқа-Тәмир қапығқа тәги иртимиз, анти йантуртумиз. Инәл қағанқа…тәзик, тоқарысын…Темир қапиққача қувиб бордик. Ўша ердан қайтардик. Инал хоқонга… араб, тухорини…. [ Тўнюқуқ, 45] Р.Жиро Инал қаған бу ўринда тоғ тизмасининг номи бўлса керак деб тахмин қилади. 68 S.G.Klyashtorniy. Drevnetyurskie pamyatniki kak istochniki po istorii Sredney Azii. M.1964. 148-bet; 72 Тупут- … Табғач, Тупут, апар, пурум, Қырқыз, уч қурықан, Отуз татар, Қытанй, Татабы-бунча бодун кәлипән сығтамыс йоғламыс, антағ кулуг қаған әрмис. Табғач, Тупут, апар, пурум, Қирқиз, уч қуриқан, Отуз татар, Қитанй, Татаби-шунча халқ келиб, йиғлаган, аза тутган. Шундай машҳур хоқон экан. Шундан кейин иниси хоқон. [Култегин, 4]. Тибет халқи милоддан аввалги VI, V асрларда Кукунор туманидан Тибет ҳудудига кўчиб ўтган сянларнинг автохтонлар билан қўшилиб кетишидан келиб чиққан. Милодий VII асрдан сянларнинг бир қисми деҳқончилик билан шуғулланган. Ўша даврда Тибетнинг жанубий шарқий қисмидаги Ярлунга ҳукмдори Намри барча қабилаларни бирлаштирган. Унинг ўғли Сронсзангамбо (649 йилда вафот этган) Тибет давлатига асос солган. VII асрнинг биринчи ярмида Тибетда ѐзма манбалар яратилган. Тибет-(Хитойча: Ситсзан), Хитойнинг жанубий-ғарбий қисмидаги маъмурий бирлашма. Апар- Табғач, Тупут, апар, пурум, Қырқыз, уч қурықан, Отуз татар, Қытанй, Татабы-бунча бодун кәлипән сығтамыс йоғламыс, антағ кулуг қаған әрмис. … Табғач, Тупут, апар, пурум, Қирқиз, уч қуриқан, Отуз татар, Қитанй, Татаби-шунча халқ келиб, йиғлаган, аза тутган. Шундай машҳур хоқон экан. Шундан кейин иниси хоқон… [Култегин, 4]. Табғач, Тубут, Апар…- авар деб тахмин қилинади. VI асрда Дунай бўйларида авар хоқонлиги ташкил топган. Авар халқи қўшни давлатларга тез-тез юриш қилиб турган. Туркий тилда гаплашувчи халқлардан бири. Download 1.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling