Қўлѐзма ҳуқуқида удк


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши


Download 1.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/66
Sana13.02.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1195204
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   66
Bog'liq
Dissertatsiya ishi M.Allambergenova

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қадимги ѐзма 
ѐдгорликлар луғавий таркиби бўйича олинган натижалар асосида Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрьдаги ―2010-2020 
йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, 
тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурини тасдиқдаш 
тўғрисида‖ги қарорида белгиланганидек, ―Маданий меросимизнинг ҳали 
очилмаган бойликлари оммалаштирилиши‖га маълум даражада эришилган 
ҳамда ўзбек тили тарихининг илк даврларини тадқиқ этиш ва унинг илмий-
назарий асосларини ишлаб чиқиш асосида: 
Тил тарихи ва қадимги туркий тил лексикаси таҳлилига оид 
хулосалардан ФА-А1-ГОО6. Қорақалпоқ халқ қўшиқлари қўлѐзма 
нусҳаларини текстологик таҳлил қилиш ва нашрга тайѐрлаш (3 жилд) номли 
амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон 
Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ 
гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 07 июльдаги 
№156/1 сонли маълумотномаси). Натижада ихтисослик фанларини ўқитиш, 
малака ошириш курслари, шунингдек, она тили ва адабиѐти фани 
ўқитувчиларининг дарс самарадорлигини оширишга эришилган
Қадимги туркий тил лексикасини ўрганишда «Ўрхун-Энасой 
обидалари» (Тўнюқуқ, Билгахоқон, Култегин) муҳим манба эканлиги асар 
луғавий таркибидаги сўзларнинг семантик тараққиѐти ва мазкур 
лексемаларнинг қадимги туркий тилдаги маъно муносабатларини, қадимги 
туркий тил намуналари ҳамда ўзбек тили луғат таркибига оид лексик 
бирликлар доирасида фарқли ва муштарак хусусиятларини илмий таҳлил 
қилиш орқали асосланган тадқиқот натижаларидан Қорақалпоғистон 
Республикаси тарихи ва маданияти музейида илмий ишнинг ѐритилиши 
бўйича 
фойдаланилган 
(Қорақалпоғистон 
Республикаси 
Маданият 
вазирлигининг 2021 йил 05 июльдаги № 284 сонли маълумотномаси). 


13 
Тадқиқот натижаларидан тил тарихини ўргатишдаги изланишлар 
мукаммаллашган; 
Қадимги туркий тилга хос лексик бирликлар ва туркий тилларнинг 
лексик қатламидаги умумтуркий сўзларнинг хусусиятларини ўрганишга доир 
муҳим назарий ва амалий хулосалардан 2017-2020 йилларда бажарилган ФЗ-
2016-0908165532 рақамли ―Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло 
қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиѐтини ривожлантириш методикаси‖
номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган. (Т.Н.Қори-Ниѐзий номидаги 
Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон 
филиалининг 2021 йил 09 июльдаги маълумотномаси). Ушбу хулосалар 
оламнинг лисоний манзарасида тил бирликларининг моҳиятан миллий ўзига 
хослигини асослашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси 
томонидан мунтазам ташкил этиб келинадиган ―Хабарлар‖, ―Хайрли тонг‖ 
дастури (ҚҚР телерадиокомпаниясининг 06.01.2021 йилдаги 01.02/342 сонли
маълумотномаси) ва 2021 йил 6 июлда ―Ассалом-у алайкум, 
Қорақалпоғистон» тонгги кўрсатувида тил тарихи ва қадимги туркий тил 
лексикаси таҳлилига оид фикрларни оммалаштириш юзасидан қатнашиб 
халқимизни ўз тадқиқот ишидаги илмий натижалар билан таништириб 
келган. Натижада халқимизнинг туркий тиллар ҳақидаги тасаввурларини 
янада бойитишга эришилган.

Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling