М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


-§. Айрим гап турлари ўртасидаги синонимия


Download 1.58 Mb.
bet138/149
Sana15.06.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1486497
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   149
Bog'liq
М. А. амроев она тилидан маърузалар

2-§. Айрим гап турлари ўртасидаги синонимия

1) айни бир фикр гапнинг ҳар хил турлари билан ифодаланади:


а) содда гап билан: Ҳар ким экканини ўради. б) қўшма гап билан: Ким нимани экса, шуни ўради.
2) бир бош бўлакли ва икки бош бўлакли гаплар ўзаро синоним бўлади: Бугун кетамиз – Биз бугун кетамиз.
3) дарак ва сўроқ гап синоним бўлади: Ватанни ким севмайди – Ватанни ҳамма севади.
3-§. Қўшма гапларнинг услубий хусусиятлари

1) боғланган қўшма гаплар таркибида бириктирув ва зидлов боғловчилари ўрнида –у, -ю, -да юкламалари синоним ҳолатда қўлланиши мумкин: Ҳаво булутлашди ва ёмғир ёға бошлади. Ҳаво булутлашди-ю, ёмғир ёға бошлади.


2) эга, кесим, тўлдирувчи, аниқловчи эргаш гапли қўшма гаплар содда гапларга синоним бўлади: Шуниси аниқки, биз бугун йўлга чиқа олмаймиз - Бизнинг бугун йўлга чиқа олмаслигимиз аниқ.
3) сабаб, мақсад, ўхшатиш эргаш гапларнинг кесимлари сифатдош, ҳаракат номи, от билан ифодаланса, содда гапларга синоним бўлади: Тоғ этаги жуда гўзал эди, гўё чиройли гилам тўшалгандай – Чиройли гилам тўшалгандай тоғ этаги жуда гўзал эди.
4) пайт, сабаб, шарт, тўсиқсиз, натижа, равиш эргаш гапларни ўз доирасида синонимлари билан алмаштириш мумкин:
У келса (келган пайтда, келар экан), ҳамма кетиб бўлибди.
5) боғловчисиз қўшма гаплар боғланган ва эргашган қўшма гапларга синоним бўлади: Қор ёғди – дон ёғди (Қор ёғса, дон ёғади. Қор ёғди-ю, дон ёғди).


4-§. Кўчирма ва ўзлаштирма гапларнинг услубий хусусиятлари

Бировларнинг ҳеч ўзгаришсиз берилган гапи (кўчирма гап) ўзгаларнинг мазмуни сақланиб, шакли ўзгартирилган ҳолда берилган гапи (ўзга гап) билан синонимик ҳолатда бўлади: Ўқитувчимиз деди: “Топшириқларни ўз вақтида бажаринг” – Ўқитувчимиз топшириқларни ўз вақтида бажариш лозимлиги ҳақида гапирди.


Кўчирма гап ўзлаштирма гапга айлантирилганда қуйидаги ўзгаришлар юз беради:
1. Кўчирма гап бирикмали тўлдирувчига айланади: “Ҳамма йиғилди”, - деди навбатчи. Навбатчи ҳамманинг йиғилганини айтди.
2. Кўчирма гап таркибидаги ундалма воситали тўлдирувчига айланади: “Расулбек, биз билан юринг”, - деб таклиф қилди дўсти. Расулбекка дўсти ўзлари билан юришни таклиф қилди.
3. Кўчирма гап таркибида кириш сўз вазифасида келган ундовлар, тақлид сўзлар туширилади: “Вой, қўрқиб кетяпман”, - деди хотини. Хотини қўрқиб кетаётганини айтди.
Такрорлаш учун саволлар:
1. Омонимларниннг услубий хусусиятлари іаєида гапиринг. 2. Сино­нимларниннг услубий хусусиятлари іаєида гапиринг. 3. Антони­млар­нинг услубий хусусиятлари іаєида гапиринг. 4. Паронимларнинг услу­бий хусусиятлари іаєида гапиринг. 5. Турли сабабларга кўра єўлланиши чегараланган сўзларнинг услубий хусусиятлари іаєида гапиринг. 6.Нутє товушларининг услубий хусусиятлари іаєида гапиринг. 7. Ур­ју­нинг услубий хусусиятлари іаєида гапиринг. 8. Келишик єўшим­чаларининг услубий хусусиятлари іаєида гапиринг. 9. Эгалик єўшимча­ларининг услубий хусусиятлари іаєида гапиринг. 10. От ясовчи єўшим­чаларнинг услубий хусусиятлари іаєида гапиринг. 11. Сифатнинг услу­бий хусусиятлари іаєида гапиринг. 12. Олмошнинг услубий хусусият­лари іаєида гапиринг. 13. Шахс-сон єўшимчаларининг услубий хусу­сиятлари іаєида гапиринг. 14. Майл єўшимчаларининг услубий хусу­сиятлари іаєида гапиринг. 15. Нисбат єўшимчаларининг услубий хусусиятлари іаєида гапиринг. 16.Феъл ясовчи єўшимчаларнинг услу-бий хусусиятлари іаєида гапиринг. 17. Гап бўлакларининг услубий хусусиятлари іаєида гапиринг. 18. Айрим гап бўлаклари ўртасидаги синонимия іаєида гапиринг. 19. Єўшма гапларнинг услубий хусусиятлари іаєида гапиринг.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling