31 - М А Ъ Р У З А
ҚЎШМА ГАП
Режа:
1. Қўшма гап ҳақида умумий маълумот
2. Боғланган қўшма гаплар
3. Боғловчисиз қўшма гаплар
1-§. Қўшма гап ҳақида умумий маълумот
Икки ёки ундан ортиқ содда гапнинг мазмун, грамматик ва оҳанг жиҳатидан бирикувидан тузилган гап қўшма гап дейилади: Эшик секин очилди-ю, Қаландаровнинг юзи кўринди.
Содда гап таркибида битта эга ва кесим бирлиги иштирок этса, қўшма гап таркибида икки ва ундан ортиқ эга ва кесим бирлиги қатнашади.
Қўшма гап таркибидаги содда гаплар ўзаро боғловчилар, юкламалар, кўмакчилар ва феъл шакллари ҳамда оҳанг орқали боғланади.
Мазмун муносабати ва боғловчи воситаларининг қўлланишига кўра қўшма гаплар 3 хил бўлади: боғланган қўшма гаплар, эргаш гапли қўшма гаплар ва боғловчисиз қўшма гаплар.
Айрим дарсликларда қўшма гаплар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
1) тенг боғловчилар воситасида боғланган қўшма гаплар;
2) эргаштирувчи боғловчилар воситасида боғланган қўшма гаплар;
3) боғловчи-юкламалар воситасида боғланган қўшма гаплар; 4) нисбий сўзлар воситасида боғланган қўшма гаплар; 5) фақат оҳанг воситасида боғланган қўшма гаплар (22; 21).
2-§. Боғланган қўшма гаплар
Тенг муносабатдаги содда гапларнинг ўзаро тенг боғловчилар ёрдамида боғланишидан тузилган қўшма гап боғланган қўшма гап дейилади: Кечаси қалин қор ёғди, лекин ҳаво совимади.
Таркибидаги содда гапларнинг ўзаро мазмун муносабатига кўра боғланган қўшма гаплар қуйидаги турларга бўлинади:
1. Бириктирув муносабатли боғланган қўшма гаплар:
Бундай боғланган қўшма гаплар таркибидаги содда гаплар ўзаро ва, ҳамда боғловчилари, ҳам, -у(-ю), -да юкламалари ёрдамида боғланади ва бир пайтда ёки кетма-кет рўй берган воқеа-ҳодисаларни ифодалайди: Машғулотлар тугади ва ҳамма ўз уйига тарқалди. Одам қўли тегди-ю, ташландиқ ерлар обод бўлди. Қаттиқ изғирин кўтарилди-да, ҳеч ким уйдан чиқмай қўйди.
Do'stlaringiz bilan baham: |