Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet71/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Оммавий маданиятнинг қиёфаси қуйидагича:
1. У миллати, ёши, жойи, ижтимоий хусусиятларга боғлиқ бўлмаган оммавий истеъмолчиларга эга бўлади;
2. Бу маданият намуналарини яратиш жараёнининг ўзи оммавий хусусият касб этиб, индустриянинг махсус кўринишини ўзида намоён қилади, яъни унда юз минглаб кишилар банд бўлиб, уларнинг «матбуот қироли», - шоу томошабинлари, кино, ТВ, эстрада юлдузлари бўлади.
Оммавий маданият кишиларни ҳаётни бефарқ кузатувчи томошабинга айлантиради, ўзлари ҳам мавжуд ҳаётни гўё сароб каби тасаввур қиладилар.
Ортега Гассет оммавий маданиятнинг таъсир доирасини таҳлил этиб, омма ўзига, шахсга ўхшамай қолиши, кимки бошқаларга ўхшамаса, шулардек фикрламаса тахликада қолишини айтиб, «Омма бу йўриқ-йўналишсиз оқим билан сузаётган одамлар. Шунинг учун улар қобилият имкониятлари катта бўлишига қарамай, хеч нарса яратмайди. Оммавий одам ахлоқдан махрум, чунки унинг моҳияти, онги бурчига итоат қилади», деган эди.
Оммавий маданият умумий истеъмолчилик эҳтиёжи билан боғлиқ. Бунинг асосида истеъмол талаб, товар сифатида харидоргир бўлиш эҳтиёжи ётади. Оқибатда хозирги замон маданиятидаги маънавий қадриятлар тор доирадаги эҳтиёжларни қондириш воситасига айланади. Маданиятнинг чуқур маъно-моҳияти, хотира чексизлиги «кундалик», «ҳаммабоп» ҳимматлар билан ижод аввалдан маълум, мавжуд намуна асосидаги «асарлар» яратиш ва ишлаб чиқариш (киносериаллар, саёз ТВ ва адабий асарлар) билан алмашинади. Шахс ўзининг ижодий қобилияти, миллиятидан айрилиб, тайёр «маданий махсулотлар» истеъмолчисига айланиб қолади.
Бугунги глобаллашув жараёни иқтисодий-техник тараққиёт, бошқариш тизими, сиёсий-хуқуқий муносабатлар, турмуш тарзигагина дахлдор ҳодиса эмас. Бу замонавий технология ускуналарга асосланган куч, гурухлар манфаати назаридан хилма-хил воситалар ёрдамида бошқа халқ ва мамлакатларга маънавий-аҳлоқий таъсир кўрсатиш, мафкуравий устиворликка эришиш имконияти ҳамдир. Иқтисодий, молиявий «ёрдам», «демократия» ниқоби остида маънавий-рухий экспансия уюштириш, миллатларни мустақиллиги ва ўзлигига тахдид кўрсатиш одатий холга айланиб бормоқда. Бу ҳол АҚШ лик олим Френсис Фукияманинг «Ғарб тарихининг завол топиши» китобида америкалик сиёсатчи Патрик Дж. Бьюкененнинг «Ғарб халоқати» (Москва, 2004 й.) асарида ҳам таъкидланган.
Ёшлар, уларнинг маънавияти ва ахлоқи учун глобаллашув жараёни ва оммавий маданиятнинг салбий таъсири ва хатарли оқибатлари ҳақида Ислом Каримов: «Дунёда бир қарашда беозор, сиёсатдан ҳоли бўлиб туюлган шундай мафкуравий таъсир воситалари ҳам борки, уларга кўпда етарлича эътибор беравермаймиз», телевидения орҳали кўплаб намойиш этилаётган жангарли филмлар, бепарда асарлар ёшлар рухиятига салбий таъсир кўрсатиб, уларни ўзлигидан, тарихидан, маданиятидан, иймонидан жудо этишга қаратилган. Ҳар қандай касалликни олдини олиш учун аввало киши организмида унга қарши имму­нитет ҳосил килинади. «Биз ҳам фарзандларимиз юрагида она-Ватанга, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг муқаддас динига соғлом муносабатни қарор топдиришимиз, таъбир жоиз бўлса, уларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришимиз зарур3», деб кўрсатади.
Демак, ҳар бир инсон, ёш йигит-қиз икки йўлдан бирини танлаши, ё истеъмолчи тарзда оқим билан сузмоғи, ёхуд ўзига, ўзлигига нисбатан талабчан бўлиб бу гирдобдан чиқмоғи лозим.
Инсоният тобора тех­ника тараққиёти ва оммавий коммуникациянинг социал ва экологик жихатдан назоратга олиш, бугунги одам маънавий қиёфасини бир хиллаштириш (стандартлаш)га қарши жиддий тўсиқ қўйиш заруриятини англамоқда. Ушбу масалани ўта кескинлигига эътиборни қаратиш, мавжуд муаммоларнинг ечимларини белгилашда 1990 йилларда БМТ Бош Ассамблеяси эълон қилган Маданиятнинг умумжаҳон ўн йиллиги мухим босқич бўлди. «Ўн йиллик»нинг асосий мақсади-иқтисод ва техника тезкор ривожланаётган хозирги даврда умуминсоний маданий қадриятларнинг биринчи даражали аҳамиятини тиклашдан иборат бўлиб, бунда қуйидаги вазифаларни хал этиш кўзда тутилди: а) тараққиёт маданиятнинг юксалишига хизмат қилиши, моддий ишлаб чиқариш билан ижодкорликнинг алоқадорлиги йўлларини белгилаш; б) маданий ўзига хослик ва маданиятлар мулоқотини тан олиш; в) индивидуал ва жамоа тимсолида ижодий потенциал ва ташаббускорликни қўллаб-қувватлаш, г) халқаро маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқалар.
Демак, биринчидан, Техноген маданият - инсониятни ўн асрлар мобайнида яшаш тарзи, оламни тафсир мезони бўлиб келган - қадимий маданият (Миср, Юнонистон, Румо-византия) такомилида шаклланган, вужудгакелган янги давр - буржуа муносабатлари даври-ижтимоий ишлаб чиқариш одамлар ҳаёти техника асосига қурилган давр маданиятидир.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling