Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Антропоцентризм, рационализм, сциентизм


Download 423 Kb.
bet69/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Антропоцентризм, рационализм, сциентизм - Уйғониш даври маданияти яратган асосий қадриятлар кейинги асрлар Европа маданияти асосини бслгилади. Унинг кенг ривожланши натижасида XVII асрда «илмий инқилоб», XVIII асрда Маърифатпарварлик ғояларининг тарқалиши ва саноат инқилоби бошланишига, нихоят, XIX-XX асрлар давомида маданиятнинг клас­сик техникавий шаклидаги ютуқларга олиб келди.
XVII асрда фан Европаликлар ҳаётига, жамият ишлаб чиқаришининг барча тизимларини ривожлантириш ва меъёрида фаолият кўрсатишининг табиий ва зарурий шарти бўлиб махсус ижтимоий институт сифатида жадал кириб келди. ХVII асрда илмий инқилоб математика ва механикада содир бўлиб, аниқ фаннинг икки йўналиши, яъни, аксиоматик ва тажрибавий фаолиятлар бирлашди. Замонавий фанда эксперимент (тажриба) билишнинг усули ва қуроли сифатида назарий фаннинг антик ва Ўрта асрлар шаклидан тубдан фарқ қилади. Экспериментга таянувчи олим антик давр донишманд файласуфи ёки Ўрта асрлардаги илоҳиётшуносдан фарқли оламга мутлақо бошқача муносабатда бўлади. У содир бўлаётган ҳодисаларни кузатиш ва мушохада қилишдан табиатни ўз эҳтиёжига мос тарзда ўзгартирувчига айланди ва ўзининг кучларини намоён қилди.
Фаннинг шаклланиши ва секин-аста жамият ҳаётига мухим асос бўлиб кириши янги давр кишисининг турмуш тарзи, фикр йўсини, тафовутли қиёфаси сифатида рационализмнинг пайдо бўлишга сабаб бўлди. Рационализмнинг кенг кўламда намоёнбўлиши XVIII асрдаги маърифатпарварлик ҳаракати билан боғлиқ. Барча бахтсизлик ва нохақликдан инсониятнинг азият чекиши билимсизликдан эканлигига, фақат маърифатли халқ ва унинг хукмдори «Озодлик, Тенглик, Қардошликни» ўрнатишга маърифатпарварлар ишонганлар. Маърифатпарварлар вакили Д.Дидро ва Д.Аламбер «Фан, санъат ва Ҳунармандчилик энциклопедияси»ни нашр қилдилар. Бу маданиятнинг катта ютуғи бўлди. «Энциклопедия» нафақат инсониятнинг мухими илмий ютуқларини тартибга солди, балки янги маданий қадриятлар тизимини ҳам тасдиқлади.
Маърифатпарварларнинг рационалистик йўналиши XVIII асрдаги ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, давлатнинг ички ва ташқи сиёсати, хуқуқ институтлари ва сиёсий партияларнинг шаклланиши, санъат тараққиётида кўплаб тамойилларни белгилаб берди. Маърифатпарварлар Буюк Француз инқилобининг идеологлари ҳисобланиб, Уйғониш даври гуманистлари бошлаб берган маданий қадриятларни улуғлаш жараёнини нихоясига етказдилар. XVIII асрда илмий билим жамият онгини бутунлай янги сифат даражасига кўтарди. Фан инсоннинг маънавий ҳаётига чуқур кириб бориб унинг маданиятига мазмун бағишлади. Кишиларнинг табақавий, миллий-ирқий ёки бошқа фарқларидан қатъий назар барча учун бир хил моҳият касб этди.
Европа ва Шимолий Американинг кўплаб мамлакатларида XIX асрнинг ўрталарида индустрлаштириш ёки саноат бурилиши ниҳоясига етди. Рационализм ва утилитаризм (манфаатпарастлик)нинг маданиятдаги белгиловчилик ўрни фан ва техника тараққиётига янги туртки берди. Оддий тўқув дастгохи «Женни» дан Ж. Уаттнинг буғ машинаси (1784 йил) ва Р. Фултоннинг буғ кемаси, Стефенсоннинг паровозидан (1814 йил) биринчи ер ости темир йулига (1863 йил) ўтилиши инженерлик фикрининг ўсишини кўрсатди. Буғ ва электрлаштириш, телефон ва те­леграф даври, астрономия, геология, биология, химия соҳаларида ажойиб кашфиётлар бўлган вақт инсоният маданиятини янги босқичга кўтарди.
Машхур социолог П. Сорокиннинг хулосаси билан айтганда «фақат биргина XIX асрдаги кашфиёт ва янгиликларнинг ўзи олдинги асрлардаги кашфиётларнинг ҳаммасини жамлагандан ҳам кўпдир».1 Хусусан, бу асрда 24 8527 та кашфиёт хисобга олинган ва бу макон, замон ва материя устидан техника ҳукмронлигининг чексиз ўсганлигидан далолат беради. Испан файласуфи X. Ортега Гассетнинг ёзишича: «Биз хақиқатдан ҳам XIX - асрда инсоният тақдирида рўй берган радикал ўзгаришлар олдида турибмиз. Замонавий инсон учун ҳам жисмонан, ҳам ижтимоий жихатдан мутлақо янги манзара, янги фаолият яратилди. Бу янги дунёнинг қиёфасини учта мухим жихат белгилайди. Бу демократия, экспрементал фан ва индустриализация. Иккинчи ва учинчи жихатларни «техника» номи билан умумлаштириш мумкин»2.
Цивилизациянинг ўсиши дастлаб макон ва замонга хос кечди: инсоннинг маънавий дунёси ўтмишнинг янги ҳудуди ва янги «қатлами»ни ўзлаштира бошлади. Билишнинг майдони чуқурлашди ва кенгайди. Бироқ, шу билан бирга замон ва маконни енгувчи янги усуллар ҳам пайдо бўлди: инсон янги тех­ника воситасида улкан фазовий вақтни қисқа муддатда босиб ўтиб, ер юзининг хохлаган жойида бўлиш имкониятига эга бўлди. Дунё янги қиёфа касб этди.
XIX асрда техноцентрик дунёқараш кенг тарқалиб, кишилар ўз ҳаётини илмий асосда кўришга урина бошлади. Инженерлик фаолияти тамойиллари табиат ва жамият ҳаётига кенг ёйилди.
Инсоннинг турмуш жараёнидаги бунёдкорлик, тирикчилик ташвишлари ўрнини бундан буён ихтирочилик, техника ижодкорлиги, эҳтиёжларни қондирувчи техника воситалари яратиш эгаллади. Табиат, инсон, маданият каби тушунчалар талқини сезиларли ўзгарди. Табиат материал ва энергиянинг битмас-туганмас манбаи, универсал омборхонага айланиб қолди. Хатто, табиат сирларини ўта чуқур англаш ҳам унга яқинлашиш дегани эмас, балки, аксинча қандайдир узок, бегоналикни, фақат техник ёндошувни билдиради. Инсоннинг ўз табиати сирларини англашга уриниши шунчалик карама-карши натижаларга олиб келади. XIX аср инсонга «коинот сардори», «барча нарсалар хукмдори» ёрлиғини берди. Инсон кўпроқ «механик агрегат», «физик-кимиёвий унсурлар мажмуи», «маймунга турдош махлуқ», «турли меҳнат қуроллари тайёрловчи Хомо фабер» каби сифатлар билан атала бошланди. Инсоннинг ўзи механизм бўлгани каби, дунё ҳам унга ўхшаш улкан машина ишлаб чиқарувчи фабрикадир. Инсоннинг ўзи-ўртача меҳнат унумдорлигига эга бўлган маданият ижодкори деган фикрлар пайдо бўли. Инсонниҳаёти, эҳтиёжлари ва мақсадларинибелгилаб берадиган ғоялар, меёрлар, тартиблар пайдо бўлди, умумҳаётий андоза, турмуш тарзи қонунийлашди, барчанинг хуқуқи тенглашди, кўп сонли ўрта синф шаклланди, мисли кўрилмаган муваффақиятлар ила озодликка эришди, муносабат, дид, одатлар янги андозаларга кўчди. Оммавий маданият, хиссиз, шахссиз маданиятлар даври келди.
XIX-асрда техника тараққиёти ғайриқонуний равишда маданиятнинг бутун ривожини бир хил қолипда ўлчаши жамият фикрида иқтисодий омилларнинг аҳамияти ошувига олиб келди. Бу эса оламни техник ўзлаштириш суратлари сезиларли ўсишига сабаб бўлди. Оқибатда тараққиётнинг жадвал ва назоратсиз ўсиши жараёнида цивилизация бутунлай халок бўлиши мумкин деган хавотирлар пайдо бўлди. (И. Хейзинг). Бу муаммолар XX асрда янада яққол кўзга ташланди.
XX асрда техника сурати хаддан ташқари ўсди. Кейинги юз йилда ер юзида саноат ишлаб чиқариши 50 мартадан ошди, бу ўсишнинг 4,5 қисми 1950 йилдан кейинги даврга тўғри келди. Хақли равишда XX аср инсоният тарихига илмий-техника инқилоби асри бўлиб кирди. Инсонларнинг хозирги вақтдаги таъсир кучини табиатнинг энг бешафқат кучлари билан тенг қуйиш мумкин. Шунинг учун ҳам хусусан XX асрда техника муаммоси ва унинг маданиятдаги ўрнига олимлар ўз эътиборларини алохида қаратдилар.
Замонавий маданиятда техниканинг ўрни:

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling