Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси
Download 423 Kb.
|
маданиятшунослик1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Маданият фалсафаси
кишиларнинг муомала воситаси бўлган тилнинг ижтимоий жамиятдаги роли;
жамият бойлиги ва мезони бўлган билимлар; инсоният яратган удумлар, урф-одатлар, халқ оғзаки ижоди, санъат ва адабиёт, динлар; ижтимоий муносабатлар ва улар ўртасидаги алоқаларнинг усуллари, ижтимоий ташкилотлар; маросим, кундалик турмуш тарзидан ўрин олган анъаналар, оила, мулк; жамиятда содир бўлаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий демографик, этник жараёнлар ваҳ.к. Маданиятшунослик умумназарий фан ҳисобланиб, инсоният ҳаётининг турли томонлари билан боғлик маданий тушунчаларни яхлит ҳолда бир тизим сифатида ўрганади. Маданият - рамзлар, ишонч-эътиқодлар, қадриятлар, мезонлар, артефактлар йиғиндисидир. Маданиятда мазкур жамият, миллат, гуруҳларнинг характерли хусусиятлари ҳам ўз ифодасини топади. Жамият, миллат, гуруҳлар айнан ўз маданияти билан фарқланади. Халқ маданияти - унинг ҳаёт тарзи, кийимлари, яшаш маскани, ошхонаси, халқ оғзаки ижоди, диний тасаввурлари, ишонч-эътиқодлари ва бошқалардир. Маданиятга ижтимоий-маиший асбоб-ускуналар, жамиятда қабул қилинган хушмуомалалик, имо-ишоралари ва саломлашув, юриш тарзи, муомала этикети, гигиена одатлари ва ҳоказолар ҳам киради. Аксарият маданий тушунчалар ва қарашлар авлоддан-авлодга ўтиб бораверади3. Маданиятшунослик фанининг асосий таркибий тузилиши қуйидагича: 1. Маданият фалсафаси - маданиятдаги мураккаб ва кўп мақсадли жараёнларни таҳлил қилишда ёндашувнинг энг умумий тамойилларини намоён қилиб, қиёсий таҳлил, таснифлашга асосланади. Маданиятни фалсафий нуқтаи назардан англаш, маданий тушунчаларни фалсафий жиҳатдан асослаш билан боғлиқ қарашлар мавжуд. Инсоният яшайдиган табиий ва ижтимоий гуруҳлар (социум) оламида унинг жисмоний, маънавий ва руҳий ҳаёт фаолияти шаклланади. Инсоннинг ана шу ҳаёт фаолияти ривожланишини назарий жиҳатдан тушунтириш ва ўзига хос таҳлил усуллари маданият фалсафаси билан алоқадор. Download 423 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling