Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet9/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Маданиятлилик тушунчасига қўшиб ишлатилувчи сифат кенг бўлиб, уни қўллаш жамиятнинг умумий маданий даражасига ва шахснинг социал мақомига боғлиқдир. Ҳозирги даврда «ишлаб чиқариш маданияти», «ҳизмат кўрсатиш маданияти», «дам олиш маданияти», «бошқариш маданияти», «нутқ маданияти», «экологик маданият», «ҳуқуқий маданият», «тиббий маданият», «турмуш маданияти» ва бошқалар тўғрисида кўп гапирилмоқда. Бу иборалар орқали ижтимоий институтларнинг самарали фаолият кўрсатиши тушунилади. Баъзан маданият тўғрисидаги тасаввурлар шаҳар турмуш тарзига, кинотеатрлар, театрлар ва кутубхоналарга тез-тез бориб туриш «маданиятли» кишилар билан дўстлашиш ва бошқа чиройли нарсаларни безак сифатида ишлатишга боғлиқ деган фикр билдирилади.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, «маданият» термини икки маънода - тор ва кенг маънода қўлланишини англаш мумкин. Кенг маънода - ҳаётий талаб ва эҳтиёжлар туфайли жамиятда мустаҳкам ўрнашган урф-одатлар, ижтимоий институтлар, шунингдек, давлат ва иқтисод ҳам маданиятга таааллуқли деб ҳисобланади. Тор маънода маданиятнинг чегаралари маънавий ижод, санъат, ахлоқ, шахсий ақлий фаолият чегаралари билан туташади.12
«Маданият»ни тор маънода қўллаш тарафдорлари ижтимоий ҳодисаларнинг ҳаммасини ёйишни нотўғри деб ҳисоблайдилар. Жамиятда кўплаб номаъқул, жирканч одатлар борки, уларни маданият деб атаб бўлмайди. Гиёҳвандлик, жиноятчилик, урушлар, ичкиликбозлик ва бунга ўхшаш ҳодисалар инсоният томонидан сунъий равишда яратилган, буларнинг ҳаммаси ижтимоий ҳодисаларга мансуб. Биз маданиятни фақат мезон ва урф-одатлардангина (улар исталган кўринишда бўлиши мумкин) иборат эмас, балки қадриятлардан ҳам иборат деб билар эканмиз, гиёҳвандлик ёки жиноятчиликни асло маданиятга мансуб деб бўлмайди, чунки бу иллатлар жамият учун ижобий қадрият эмас. Бундай иллатлар инсоният яратган ижобий қадриятларни йўқотишга қаратилган. Буларни баҳолашда мезон - инсон, унинг ривожланиш ўлчови. Ана шунда маданият - тараққиётга ёрдам берадиган ижобий фазилат ва моддий нарсалардир, деб баҳолай оламиз.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling