Маданиятнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:
1) Оламни ўзлаштириш ва қайта ўзгартириш вазифаси: инсон дунёни ўз мақсад-манфаатига мос ҳолда ўрганиш эҳтиёжи ҳаётий талабларни қондириш зарурати билан боғлиқ бўлади.
2) Ҳимоя-мослашув вазифаси: жамият ва табиат ўртасидаги мувофиқликни сақлашдан иборат. Инсон узоқ вақт қийин табиий шароитларда барча янги ҳимоя воситаларини ишлаб чиқишг мажбурият сезади, ўзини шунга кўниктиради (олов, турар жой, кийим, дехқончиликни ва ҳ. кашф этади). Шу тариқа одам омон қолган. Маданиятнинг бу вазифаси замонлар ўтиши билан инсоният эҳтиёжига мослашиб боради. Масалан, кейинги вақтларда инсоният олдида турган муаммолардан бири экология бўлиб, инсон ўзини ҳимоя қилувчи воситаларни яратишга эҳиёж сезади.
3) Сигнификатив (белгилаш, кўрсатиш) вазифа: маъно, ном, белгилар кўламини пайдо қилиш воситасида дунёнинг қиёфаси, воқеликнинг белгилари тизимини (рақам, ёзув) яратади. Сезгилар ҳам, идрок ҳам, онг ҳам йўналишни аниқлаш тизимини инсонга таъминлаб бермайди. Бу вазифани маълумотларни ўзида сақламасдан, назарий моделлар ва ахборотлар билимини тўплашни вужудга келтириш учун фақат материал бўлиб хизмат қилувчи мазмун бажаради.
4) Ахборотларни яратиш ва йиғиш вазифаси - хабарларни йиғиш ва сақлаш, хотира ёки хабарларни бирор буюмларга ёзиш (қўлёзмалар, суратлар, пластинкалар, китоблар, кинотасмалар, магнит тасмалари ёки рақамли ёзувлар)дан иборат. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ахборот яратиш, унинг аҳамияти ва мазмунини тартибга солиш бўйича маълум усул ва белгилар тизими зарур. Ҳозирги даврда кенг кўламли ва ўта аҳамиятли белгилар тизими тил бўлиб қолмоқда.
5) Коммуникатив (алоқа алмашув) вазифа - моҳиятни аниқлаш учун билимлар, фикрлар, маънавий омилларни ўзаро алмашувдир. Ижтимоий ҳаёт доимий равишда энергия, ахборот, ўзаро амалий ҳамкорликни тақозо қилади. Зотан, фақат турли типларнинг (анъанавий, функционал, шахслараро, ишлаб чиқарувчи, маданий - маърифий) муносабати жамиятнинг мавжудлигини ва унинг кейинги тараққиётини таъминлашга қодир.
Do'stlaringiz bilan baham: |