Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси
Маданий ҳодисани ўрганиш жараёнида шубҳасиз, икки йўналишга дуч келамиз
Download 423 Kb.
|
маданиятшунослик1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Моддий маданиятнинг кўринишлари қуйидагилардир
Маданий ҳодисани ўрганиш жараёнида шубҳасиз, икки йўналишга дуч келамиз. Бу икки йўналиш - моддий ва маънавий маданиятдан иборатдир. Маданиятнинг бу икки тури бир-бири билан ўзаро алоқада бўлиб, бир-бирига таъсир этади ва бир-бирини тақозо қилиб, тараққий этиб боради. Моддий маданият маънавий маданиятнинг ҳосиласи, айни пайтда маънавий маданият ҳам моддий нарсаларни - белги, тасвир, буюмларнинг инсоният ривожидаги вазифасини кўрсатади.
Даврлар ўтиб маънавий фаолият моддий маданиятдан ажралиб чиқди. Маълум бир даврга хос аҳлоқий мезонлар шаклланди, дин, санъат, хуқуқ, сиёсат, фан пайдо бўлди, маълум доирадаги кишилар бу соҳалар билан шуғуллана бошлади. Қадимда «маданият» термини фақат маънавий маданиятни назарда тутган. Зотан, ҳақиқат, эзгулик, гўзаллик ҳукмрон бўлмоғи лозим, деган қарашлар бўлган. Нафақат Ўрта Осиёда, балки бутун Шарқда бу ғоя ва ақидалар маданий ҳаётнинг асоси бўлиб хизмат қилган. Индустриал жамият вужудга келгач, техника тараққиёти ва технологиялар тезлик билан алмашинадиган бўлди. Бу эса инсоният барча моддий маданиятни ўрганишига туртки бўлди. Инсонларнинг амалий қайта ўзгартирувчилик фаолияти юзага келди. Аслида индустриал жамият иқтисодий ва сиёсий инқилобнинг маҳсули. «Иқтисодий инқилоб» термини остида Англиядан келиб чиққан буюк индустриал инқилоб назарда тутилади. «Сиёсий инқилоб» остида эса буюк француз инқилобини назарда тутамиз. Ҳар иккаласи ҳам ХV111 асрда пайдо бўлди. Англия машинасозлик ишлаб чиқаришида ва янги қонунчиликда пешқадам бўлди. Завод ва фабрикаларнинг кенгайиши, ишлаб чиқариш шароитининг яхшиланиши, ва одамларнинг ўртача ёши узайиши натижасида индустриаллаштириш урбанизацияга олиб келди, яъни одамлар ўз хоҳиш-истаклари билан қишлоқлардан шаҳарларга оқиб кела бошладилар. Бунинг натижасида эса шаҳарлар аҳолиси кўпайди, улар қулай яшаш шароитига, маданий хизматлар кўрсатилишига, яхши таълим олишга эришдилар. ХХ1 асрга келиб технологиянинг ривожи натижасида индустриал жамият маданиятидан ахборот жамияти маданиятига ўтиш жадал тус олди. Ҳозирги жамиятда ахборот излаш, таҳлил қилиш ва татбиқ этиш - тараққиётнинг асосий омилига айланди. Жумладан, АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатлари «ахборот жамияти»га мисол бўла олади. Бу мамлакатларда ишчи кучларининг 60 - 80 фоизи бевосита ва билвосита ахборот яратиш, қайта ишлаш ва узатиш билан банд. Ахборотнинг турли-туман кўринишлари - интернет, кабель телевидениеси, видеодиск ва унинг бир қанча турлари инсониятнинг маданий ҳаёти даражасига катта ижобий таъсир кўрсатяпти. Инсоният тарихий тараққиёт жараёнида асосан, моддий маданиятга кўпроқ эътибор қаратган ва маданиятнинг бир қанча кўринишларини босиб ўтган. Моддий маданиятнинг кўринишлари қуйидагилардир: Download 423 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling