Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet11/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Биринчи кўриниши - меҳнат қуроллари, барча ишлаб чиқариш воситалари, турар жойлар, алоқа, техника қурилмаларидир. Хуллас, нотабиий йўл билан инсоният қўли воситасида яратилган буюмларнинг барчаси, шунингдек, моддий маданиятнинг кўриниши ва турлари жамият ҳаётининг моддий техник асоси деб аталади. Ишлаб чиқариш технологиялари, меҳнат маҳсулотида иштирок этувчиларнинг ижодий фаолияти, уларнинг билим даражаси, ишлаб чиқариш маданиятига қўшган ҳиссаси, уларнинг жисмоний ва маънавий имкониятлари ишлаб чиқариш техника маданиятининг алоҳида қисмини ташкил этади.
Моддий маданиятнингиккинчи кўриниши - ижтимоий ҳаёт ва унинг барча соҳаларининг меъёрий ҳаракатини таъминловчи ижтимоий институтлар, ташкилот ва муассасалар фаолияти билан боғлиқ. Бу сингари ҳоқимият тузилмалари ва унга муносиб бошқарув шакллари, ижтимоий ташкилотлар таълим, ёш авлодни тарбиялаш ва таълим бериш, соғлиқни сақлаш ва дам олиш, бўш вақт ва кўнгил очиш муассасалари тизими каби, амалда жамиятнинг маданиятий тараққиётини сақлайди, ўзгартиради ва қайта шакллантиради.
Моддий маданиятинингучинчи кўриниши (ишлаб чиқарувчи ва қайта ишлаб чиқарувчи) шахс ҳисобланади. Моддий маданиятнинг бу кўриниши инсоннинг табиий, яъни биологик ҳамда ижтимоий мавжудлик масалаларини ўз ичига олади. Шу билан бирга, авлодлар ўртасидаги ўзаро маданий муносабатлар, бундаги муаммолар ҳам шу соҳага тааллуқлидир.
Маданиятнинг юқоридаги уч кўриниши нисбийдир, маданиятнинг барча кўринишлари тарихий тараққиёт жараёнида инсониятнинг яшаш тарзи ва фаолиятига боғлиқ равишда ўзгариб боради, бир даврдаги маданий ҳодиса кейингиси учун замин бўлади.

Маданият кўринишлари1

Ёзув пайдо бўлгунга қадар

Замонавий




тарихий

Содда




мураккаб

овчилик

полизчилик

саноат

тирикчилик ўтказиш

чорвачилик

деҳқончилик


Инсон улғайиб, вояга етар экан, турли хил ижтимоий-демографик гуруҳларга мансуб бўлади. Одамнинг маълум ёшида ва муайян ижтимоий мавқеида бирон маданиятга мансублик устуворлик, қилади. Айни пайтда у жамиятдаги, ҳатто ундан ташқаридаги маданиятнинг ҳам сезиларли таъсирида бўлади. Бунинг натижасида инсон икки, баъзан ундан ҳам кўпроқ маданият таъсири остида қолади. Масалан, кечаги талаба бугун мутахассис бўлиб, катта бир корхонага инженер бўлиб хизматга ўтади. Энди у саноат ёки индустриал жамият маданиятига мослашади, ишлаб чиқаришда ёки хизмат кўрсатиш соҳасида фаол иштирок этади, жамиятдаги маданий тараққиётда муҳим роль ўйнайди. Бошқа бир одам хорижга ўқиш ё ишга кетади. Энди у бошқа халқнинг муомала маданиятига, ўша жамииятнинг қонун-қоидаларига риоя қилади. Натижада маданият регионал хусусиятга эга бўла боради. Энди улар янги маданий муҳитда, бошқа қадрият ва меъёрлар қуршовида яшайди.
Моддий маданият ишлаб чиқариш жараёнида ижодий салоҳият, малака ва ғоя янгидан моддийлашади, шахс, жамият, халқ, давлат умуминсоний мазмун касб этади.
Моддий маданият муайян тарихий даврда жамиятда мавжуд бўлган буюмларни, моддий ишлаб чиқариш фаолиятининг барча соҳаларини ва натижаларини ўз ичига олади.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling