Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси
Download 423 Kb.
|
маданиятшунослик1
Маданият ва шахс нафақат мазмунан бир-бирига яқин бўлган, балки шаклан ва мазмунан ўзаро мос келувчи тушунчалардир. Шахс муайян маданий муҳитда яшайди ва фаолият кўрсатади. Қолаверса, маданиятнинг пайдо бўлиши ва ривожи шахсга боғлиқ. Айни пайтда шахснинг камолоти маданиятни ва унга оид тушунчаларни ўзига қанчалик сингдириши ва бунинг натижасида муносиб авлод бўлиб шаклланишига боғлиқ.
Қомусий олим Абу Наср Форобий «Бахт-саодатга эришув ҳақида» рисоласида инсон камолотида жамоанинг роли катта эканлигини таъкидлаб шундай дейди: «Камолотга бир кишининг ўзи ёлғиз (бировнинг ёки кўпчиликнинг ёрдамисиз) эришуви мумкин эмас. Ҳар бир инсоннинг туғма табиатида ва унга лозим бўлган ҳар қандай иш ва ҳаракат жараёнида бошқа бир инсон ёки кўпчилик билан муносабатда бўлиш, ўзаро алоқа қилиш ҳиссиёти бор, одамзод жинсидан бўлган ҳар қандай инсоннинг аҳволи шу: у ҳар қандай камолотга эришувида бошқаларнинг кўмаклашувларига ва улар билан бирлашишга муҳтож ёки мажбурдир». Унинг фикрича, инсон ўз-ўзидан бахтли бўлолмайди, камолотга ҳам эришолмайди. «Бу нарса унинг ҳаракатларига, меҳнатига, касб-ҳунар эгаллашига, билимига ва фозил жамиятда яшашига боғлиқ». Якка шахс ижтимоий турмуш ва маданиятга қай тарзда жалб қилинганлигигагина эмас, балки унинг табиий имкониятларига, ҳаракатига, ҳиссиётига, ақл-идроки муҳим ижтимоий мазмун билан тўлдирилганлигига ва маданий шакл касб этганлигига қараб шахс сифатида қарор топади. Маданият кишиларга тана аъзолари орқали, туғма ҳис-туйғу ёки туғма истеъдод каби табиатан берилмайди. Ҳар бир шахс ўзининг шахсий тажрибаси асосида, мустақил равишда бевосита теварак-атрофдаги кишиларнинг, жамиятнинг ва ўтган аждодларнинг тўплаган тажрибаларини ўзлаштиради. Якка шахс ижтимоий амалиёт маҳсули бўлган маданиятни ўзлаштириш билан бирга, унга таъсир ҳам этади. Шахснинг шаклланиши жараёнида моддий ва маънавий маданиятни бойитади. Шунингдек, инсон маданият нормаларига амал қилган ҳолда нафақат табиатни ва жамиятни, балки шахсий «табиати»ни ҳам ўзгартиради. Маданият шахснинг ички дунёси мазмунига, «иккинчи табиати»га айланади. Хуллас, шахс билан маданиятнинг ўзаро муносабатлари қуйидаги соҳаларда намоён бўлади: Download 423 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling