Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


биринчидан, шахс муайян маданий муҳитда шаклланади ва ўша маданиятни ўзлаштиради; иккинчидан


Download 423 Kb.
bet8/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

биринчидан, шахс муайян маданий муҳитда шаклланади ва ўша маданиятни ўзлаштиради;
иккинчидан, маданий қадриятларнинг эгаси ва ифодаловчиси сифатида конкрет маданий муҳитда фаолият кўрсатади;
учинчидан, маданий ижодиёт субъекти сифатида маданиятни ривожлантиради.
Маданиятли жамиятнинг асосий хусусиятларини, маданиятнинг мезон ва мазмунини зиёлилар қатлами белгилайди. Зиёлилик бу нафақат кенг билимга эга бўлишни, балки ташаббускорликни, масъулиятни, ахлоқий-эстетик томондан шаклланишни билдиради. Зиёлилар - ақлий меҳнатнинг хилма-хил мураккаб турлари билан шуғулланувчи қатламдир (фан ва маданият ходимлари, ўқитувчилар, муҳандис-техниклар, шифокорлар).
Маданиятлилик - камтарлик, ҳалоллик, ростгўйлик, саховатпешалик, инсонпарварлик, яхшилик, сахийлик каби инсоний фазилатларга эга бўлиш, ахлоқий қоидаларга тўла амал қилиш, ўз миллати ҳамда бошқа халқларни ҳурмат қилишни ўзлаштиришдир.
Етарли билимга эга бўлмаган ҳолда барча билимлар ва нарсалар тўғрисида фикр билдирувчи киши юзаки ишқибоз (дилетант)дир. Юзаки ишқибозлик маданиятлиликнинг етишмовчилиг белгиси бўлиб, чинакам маданиятлилик ва зиёлиликка алоқаси йўқдир.
Тарбиялилик зиёлиликнинг асосий белгиси бўлиб, унинг умумий маданий савияси кўпинча нутқда акс этади. Маданий нутқ, аввало, «тўғри нутқ» демакдир. Маданиятли киши ифодали ва чиройли нутқ орқали ўз фикрини баён қилади. Зиёлининг эстетик диди баланд бўлади. У санъат асарларининг гўзаллиги туғрисидагина эмас, балки кишиларнинг, табиатнинг ва жамиятнинг гўзаллиги ҳақида фикр юритишга, қўполлик ва адолатсизликка қарши туриб, уни бартараф қилишга қодир бўлади. Ҳамма нарсада меъёр ва уйғунлик туйғуси зиёлиликнииг асосий ҳусусиятидир.
Зиёлилик билим ва тарбия орқали камол топади. Зиёли­лик тушунчасига, умумий маданиятдан ташқари, нозикдидлилик, умуман, ҳаётга юксак онг ва ижтимоий фаоллик билан муносабатда бўлиш ҳам киради. Демак, «зиёлилик» фақат ақлий меҳнат кишисига тааллуқли эмас, балки истеъдоди кенг қамровли, олийжаноб фазилатларга эга, маънавияти юксак ҳар бир одамга нисбатан қўллаш мумкин.
Зиёли - интеллектуал фикрлаш қобилияти юксак шахс, унинг маданиятли одамдан фарқи шуки, у жамият ва миллат тақдирига маънавий жиҳатдан жавобгардир.
Шахснинг индивидуал хусусиятлари билан боғлиқ бўлган юқоридагидай маънавий, ақлий жараёнлар фақат маълум бир халққа хос миллий хусусият эмас, балки универсал хусусиятдир. Аммо маданий хусусиятларнинг ҳар бир халқда алоҳида, ўзига хос хусусияти ҳам борки, бу хусусиятлар бошқа халқ учун ғайритабиий туюлиши мумкин. Масалан, тирбиялилик умумий хусусият сифатида муомала ва нутқ жараёнида ҳосил бўлса, тарбиялиликнинг турли халқларда айрим кўринишлари борки, бундай ҳолда миллий хусусиятларни эътиборга олиш керак. Масалан, европаликлар худди ўзбеклар сингари саломлашганларида қўл узатадилар. Хитойликлар, японлар, ҳиндларнинг муомала маданиятида бу аломатлар йўқ. Венада яшайдиган эркаклар аёл киши билан танишганларида, «қўлингизни ўпай» деб мурожаат қиладилар, поляк эса танишувда аёлнинг қўлини ўпади, ўзбек эркак ва аёллари учун бу сингари саломлашув тарбиясизликнинг бир кўринишидир. Ёки инглиз халқига мансуб одам ўзи унча ҳурмат қилмайдиган биронтасига хат ёзганда, «ҳурматли жаноб» деган мурожаат билан бошлайди. Руслар меҳмондорчиликка борганларида, косада овқатини қолдирмаслиги керак, қоида шу. Хитойликларда эса меҳмонга тушлик охирида гуруч берганларида, ҳеч ким қўлини тегизмаслиги лозим (бу билан улар ўзларининг тўқ эканликларини кўрсатишлари керак).
Кўринадики, тарбиялилик каби маданий жараён ёки тушунчалар тўғрисида сўз юритилганда, албатта, универсал тушунчалар билан бирга, миллий регионал хусусиятларни ҳам назарда тутган ҳолда хулоса чиқариш керак.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling