Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси
Download 423 Kb.
|
маданиятшунослик1
Маданият ва этнос. Дарвоқе, юқорида жамият, маданият ва инсон муносабатлари яхлит тушунча экани, бири иккинчисини талаб қилиши, халқсиз маданият юзага келмаслигини айтиб ўтдик. Маданият якка шахснинг эмас, балки халқнинг ижодидир. Шунинг учун бир халқ ёки этнос - бир маданиятдир, деб айтилади.
Инсоният олами халқлардан ёки этнослардан ташкил топади. Дунёдаги ҳамма халқларнинг этник таркибини аниқлаш қийин, чунки бу халқнинг шаклланишида бир неча этнослар иштирок этган. Фақат минглаб этнослар бор, деб айта оламиз. Аммо инсонларни ягона этносга нима бирлаштиради? Бошқача айтганда, бир халқни ташкил қилган одамларнинг умумий хусусияти нималардан иборат бўлиш керак? Аксарият олимлар умумий хусусиятлар сифатида умумий тил, умумий ҳудуд, хўжалик ҳаётининг ва маданиятнинг бирлиги, умумий миллий феъл-атворни кўрсатадилар. Тарихга назар ташласак, умумий тил маълум бир этноснинг маданий ҳаётида муҳим роль ўйнаганига гувоҳ бўламиз. Масалан, қадимги Туронзаминнинг туб этносидан бири сўғдларнинг тили, ҳаёти, турмуш тарзи, хўжалик ҳаёти тўғрисида маълумотларга эгамиз. Улар ўтроқ ҳаёт кечирганлар ва ўзларининг тили ҳамда ёзувидан истифода этганлар. Сўғд савдогарларидан бир қанчаси савдо алоқалари муносабати билан 1Х асрда Байкал бўйи атрофларида ўрнашиб, муқим яшаб қолганлар. Байкал бўйи атрофларидаги сўғдлар қадимий Туронзамин тупроғидаги сўғдларнинг ҳаёт тарзини, ҳунармандчилигини олиб бориб, давом эттирганлар. Энг муҳими, сўғд ёзуви ва тили ўша Байкал атрофларида ҳам давом этган. Халқ - этник умумийликнинг бош шаклидир. Бу умумийлик ичида этник гуруҳлар тил хусусиятларига, кийимлари, яшаш жойи, оила хусусиятларига кўра ажралиб туради. Маълум ҳудудлардаги кескин диалектал фарқлар (масалан, Ўзбекистон ҳудудидаги шеваларнинг ўзаро ва Ўзбекистондаги шеваларга нисбатан Афғонистон ўзбеклари шевасининг кескин фарқланиши) бунга бир далилдир. Аммо диалектлардаги фарқлар Афғонистон ўзбеклари билан Ўзбекистон ҳудудидаги туб аҳоли ўртасидаги этник бирлик тўғрисида шубҳа уйғотмайди. Умуман олганда, тилнинг бошқа этносларда ёйилиши ҳам юксак маданий ҳодисадир. Этнос умумий тил ва маданиятни шакллантиради. Яна бир белги - одам ўзининг қайси бир этник гуруҳга мансублигини англаши ҳам маданий тараққиётнинг муҳим белгиларидан биридир. Бундай ҳолда тил ва ҳудуд эмас, балки инсонлар қаерда ва қайси тилда гаплашувларидан қатъий назар, ўзларининг келиб чиқишини англаши муҳимдир. Масалан, лўлилар, қаерда яшмасинлар, ўзларининг анъанларига содиқ қолганлар ва шундай бўлиб қолади. Уларнинг кийинишлари, удумлари ва урф-одатлари, касб-кори ҳамма мамлакатларда деярли бир хилдир. Туркий халқлар тирихида этник гуруҳларнинг ўзини ўзи англаши халқнинг алоҳида диққат марказида турган. Айниқса, Ўрта Осиё, Эрон ҳудудларини Чингизхон истило қилгандан кейин туркий қавмлар этник жиҳатдан ўзларини англашга алоҳида эътибор қаратди. Эронда ҳукмронлик қилган мўғул элхонийлари ҳузурида узоқ йиллар бош табиб вазифасида фаолият кўрсатган Рашидиддин Фазлуллоҳ Ҳамадонийнинг «Жомеъут -таворих» асари бор. Асар Х1V аср бошларида ёзилган бўлиб, уч жилддан иборат. Рашидиддинга замондош бўлиб, унинг қўл остида хизмат қилган одамларнинг гувоҳ беришларича, Рашидиддин уч йил давомида Хитойдан келган Пўлод Чжэн-Син деган муаррихдан туркий қавмлар тарихи бўйича сабоқ олган. Сўнгра Рашидиддин туркий қавмлар тарихига оид бошқа манбаларни изчил ўрганган ва «Жомеъут-таворих» асарини ёзишга киришган. Рашидиддин туркий қавмларнинг ҳаммаси Ўғуздан тарқалгани, ўз навбатида туркий қавмлардан сулдус, найман, чиноз, боёвут каби қатор мўғул қавмлари ажралиб чиққани тўғрисидаги қарашларни назарий жиҳатдан асослаб берди. Шунинг учун ҳам кейинги асрларда «турк-мўғул» деган термин пайдо бўлди. Туркий қавмлар тарихида маълум шахслар эмас, балки қавмлар маданиятни бир авлоддан иккинчисига олиб ўтдилар. Айни шу хусусият туркий қавмларнинг ҳаёт тарзида, урф-одатларида анъанавийликка сабаб бўлди. Масалан, милоддан олдинги 1V-III асрларда туркий қавмлар аждодлари қасамёд қилишда, бошқа давлатлар билан сулҳ тузишда ўзларининг азалий одатларидан фойдаландилар. Бу одатга кўра, улар шаробни оқ отнинг қонига аралаштириб ичганлар. Бу одатни бузганларнинг тақдири фожиа билан тугаган. Этнос билан ҳудуд ўртасида зич алоқа бор. Маданий хусусият - одатлар, анъаналар, турмуш тўғрисида ҳам шу гапни айтиш мумкин. Маълум ҳудудда узоқ замон яшаган этноснинг анъанаси муқим бир ҳолатга келади. Нафақат тилда, балки ҳаёт тарзида, хўжалик юритишида, мулоқотда бошқа этнослардан, жумладан, кўчманчи этнослардан тамомила фарқ қилади. Бундай ҳодиса этнос билан маданий хусусиятлар ўртасидаги ўзига хосликларни келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам бир ҳудудда яшовчи этноснинг маданий хусусиятлари бошқасига сингиши қийин кечади. Бу ҳодиса цивилизация ривожланган даврда осон кечади. Масалан, бир ҳудудда яшавочи европаликлар билан Шарқ халқлари ҳаётида шуни кузатиш мумкин. Download 423 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling