Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet14/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Индивидуализация. Маданият маълум шахслар қобилиятини, иқтидорини, хусусиятини жиддий мукаммаллаштиришга мўлжалланган. Шахс маданияти қолган барча маданий доирада - (жамиятда, инсоният орасида) энг асосий омил бўлиб, аниқ шахснинг баркамоллик даражаси, жамият билан ёки бутун инсоният маданияти билан боғлиқ бўлишини билдиради.
Ҳар қандай маънавий маданият жамиятнинг таркибий қисми бўлиб, у инсоннинг яшаши, фаолиятини, умуман, жамиятдаги ўрнини белгилашга ёрдам беради. Маънавий маданият маҳсули бўлган маданий қадриятлар инсон учун шахсий моҳият ва мазмун касб этиб, инсон у орқали бошқалар билан, бутун жамият билан муносабат ўрнатади. Қадриятлар жамиятга манзур бўладиган ахлоқ мезонлари яратилишида инсонга ёрдам беради. Шахс билан жамиятнинг ўзаро муносабатлари турли тарихий даврларда турлича бўлган, шунга қарамай, шахс маданияти жамият маданиятини белгилайди, айни пайтда шахс маданияти муайян бир жамиятнинг маданий муҳитида шаклланади. Ҳар бир жамият шахс мада­ниятини камол топтиришда қадриятларини меъёрлаштиради ва шахснинг маънавий эҳтиёжларини таъминлайди.


Мавзу бўйича такрорлаш учун саволлар:

  1. Маданиятшунослик фани нимани ўрганади?

  2. Маданиятшунослик фанининг асосий йўналишларини сананг.

  3. «Маданият» атамаси фанда қачон пайдо бўлган?

  4. Инсон ва жамият ҳаётида маданиятнинг тутган ўрнини тушунтиринг.

  5. Маданиятнинг аҳамияти ҳусусида буюк мутафаккирларнинг фикрларини эсланг.

  6. Маданият қандай соҳаларга бўлинади?

  7. Моддий маданиятнинг асосий белгилари нималардан иборат?



Мавзуга оид асосий тушунчалар изоҳи:
Инкультурация - шахсни маданийлашув жараёни, шахс тарафидан, миллий ва умуминсоний мерос, қадриятларни ўзлаштирилиши;
Цивилизация - жамият ривожланишининг муаян босқичи, ижтимоий-иқтисодий формация тизими, маданият ривожида минтақавий, географик жойлашув (м: Ғарб цивилизацияси), диний, этник, маданий бирлик - Ислом цивилизацияси, Миср, Бобил цивилизацияси в.б.
Қадрият - воқеликдаги муаян ҳодисаларнинг умуминсоний, ижтимоий - ахлоқий, маданий - маънавий аҳамиятини ифодаловчи фалсафий тушунча. Қадриятлар (м: ахлоқ, мерос) умуминсоний, минтақавий, миллий, шахсий бўлиши мумкин (м: удум, байрамлар).
Маданият - инсон фаолияти асосида яратилган моддий-маънавий бойликлар. У ижтимоий ҳодиса сифатида ҳар бир жамиятда ўзига хос бўлади. Унинг ривожланиши авлодларни бир - бири билан боғлайди, тараққиётнинг ворислиги, узлуксизлигини таъминлайди;
Менталитет - муайян, жамият, миллат, шахснинг тарихан таркиб топган тафаккур даражаси, таҳлил муҳофазаси, ақлий салоҳияти. У миллий анъанада, расм - русумларда, урф-одатларда, эътиқодда гавдаланади;
Аксиология - қадриятлар ҳақидаги илм. У аксиологик онг, туйғу, аксиологик билиш ва ёндошувларда ифодаланади. Маданиятга аксиологик ёндошув уни қадриятлар меъёри сифатида баҳолашга асос бўлади.



Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling