Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Маданий мероснинг механизми қуйидаги хусусиятларга эга


Download 423 Kb.
bet17/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Маданий мероснинг механизми қуйидаги хусусиятларга эга:
1. Маънавий мероснинг узвийлиги. Аждодлар яратган жами бойликка янги авлод меросхўр бўлади, тарихий аҳамиятини йўқотган маданият ўрнида яна маданият вужудга келади, аввалгилардан кўп нарсалар ўзлаштирилади. Ўтмиш тажрибаси бугун ва келажак учун ҳар доим асқотиши мумкин, шунингдек, бугун унутилган нарсалар бутунлай йўқолиб кетмайди. Масалан, В.Шекспир юз йилча унутилиб, кейинги авлодлар учун жаҳон адабиёти ва драматургиясининг классиги сифатида танилди.
2. Ўтмишданкелажакка ўтиш жараёнида мероснинг мазмунан ўзгариши. Маданий мероснинг ўтиш даврида хусусияти ўзгариши мумкин, яъни мерос мавжуд нуқтаи назар ва билимлар талабига мос келувчи янги талқинда мазмун касб этади. Мана шундай кўринишда у келажакка мерос бўлиб ўтади. Бизнинг кунимизгача Суқрот ва Демокрит асарларининг асл нусхаси сақланиб қолмаган, бироқ ҳар бир авлод уларнинг ғоясини ўзи учун янгитдан кашф қилди ва уларнинг фалсафасини талқин қилувчи минглаб китоблар яратилди.
Цивилизациянинг ҳозирги босқичида жаҳон маданиятининг асосий шакли-миллий маданиятлардир. Дунёда уч мингга яқин миллат бўлиб, улар дунё аҳолисининг 96 % ни ташкил этади. Уларнинг ҳар бири ўз маданиятига эга, ўз маданияти белгилари билан бошқасидан ажралиб туради. Турли минтақаларда амал қилаётган миллий маданиятлар миллат сонининг кўп ёки озлигидан қатъий назар ўзига хос ривожланиш йўлидан бормоқда. Бу ўзига хослик уларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, хўжалик тармоқларининг хилма-хиллиги, табиий-иқлимий шароит, географик ва минтақавий жойлашиш, маънавий-аҳлоқий мерос томирлари каби омилларга боғлиқ. Энг муҳими ҳар бир миллат ва унинг маданияти ривожи эмин-эркин, табиий-тарихий қонуниятлар асосида кечмоғи лозим. Бу объектив жараёнга субъектив тарзда зўровонлик манфаати билан ёндашмаслик зарур. Тарих гувоҳки, бундай сиёсат ҳеч қачон ижобий натижаларга олиб келмаган. Буни узоқ бўлмаган исботи - собиқ иттифоқ ҳудудидаги миллатларга «ҳар ким ўз тақдирини ўзи белгилаши» сиёсати асосида миллий маданиятларни «ягона совет маданиятига айлантириш ғоясидир. Чукчалар, эвенклар, ненецлар, ханти-манси сингари оз сонли миллатлар бу андоза оқибатида ўз тили, алифбоси, ҳатто исми-шарифларидан ажралдилар (босқин, мустамлакачилик даврида барча минтақаларда аҳвол шундай кечди.) Миллат яшамоғи учун, унинг миллияти, руҳий олами даҳлсиз бўлмоғи лозим. Маънавияти поймол бўлган, маънавияти кишанланган миллатнинг истиқболи нурсиздир. Бинобарин, барча замонларда Юрт, Ватан, Миллат мустақиллиги унинг маданияти равнақининг асосий шарти бўлган.
Олий Кенгашнинг XVI сессиясида И. Каримов мустабидлик даврини депутатларга эслатиб, «Ўйлаб кўринглар...ўшанда бизлар ким эдик? Ўша йиллар умуман қандай давр эди? Тақдиримиз, эркимиз кимларнинг қўлида эди? Каъба деб қаерга сиғинар эдик? Ҳар тонг «Ассалом!»... деган мадҳия оҳанглари остида кимларга қуллиқ қилиб уйғонардик? Тилимиз, динимиз қай аҳволда эди?...
Миллий ғуруримиз, инсонлик шаънимиз, урф-одатларимиз қандай тушунчаларга алмаштирилган эди?
«Ўзимиз-ўзлигимизни билармидик?», куни кеча эмасмиди бошимизни кўтармасдан яшаганимиз1? деган эдилар. Бу эҳтиросли, шижоатли сўровларда юртбошининг истиқлол ҳақидаги уммон туйғулари, эзгулари мужассам.
Юртимизда Мустақиллик, Миллий Уйғониш, Миллий ислоҳотларнинг бош меъмори бўлган И. Каримов миллий маданият истиқболи, ривожланиши концепциясининг бош муаллифи ҳамдир.
Зеро, жамиятнинг ривожи - жамиятнинг янгиланиши, маданиятнинг янгиланиши демакдир. Ижтимоий ислоҳотларда жамиятнинг янгиланиши маданий ҳаётидан айро кечмайди. Аслида жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида рўй берган ўзгаришлар - моддий маданият тизимидаги ўзгаришларни, бошқариш тизими сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотлар одамлар тафаккури, тасаввуридаги ўзгаришлар - маънавий маданият, унинг элементларидаги ўзгаришларни англатади.
И. Каримовнинг барча нутқлари ва маърузалари, хусусан, «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли», «Ўзбекистон - келажаги буюк давлат», «Янги уй қурмай туриб эскисини бузманг», «Истиқлол ва маънавият», «Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард мақсадимиз». «Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда», «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида» асарларида - Ўзбекистонни жаҳон андозасидаги бозор муносабатларига ўтиш шароитида - иқтисодий ривожланиш босқичлари, хўжалик юритишнинг янги шароитидаги тузилмаси тамойиллари, мустақилликнинг сиёсий-ҳуқуқий такомиллашиши меҳанизмларини кўрсатибгина қолмасдан, янгиланишнинг энг мураккаб жараёни - жамиятнинг маънавий тикланиши миллий маданият тараққиётининг негизлари, босқичлари, вазифаларини ҳам белгилаб берди. Аввало маънавий меросга муносабат.
Маънавий мерос - минг йиллар мобайнида аждодлар томонидан яратилган иқтисодиётни йўлга қўйиш, жамиятни оқилона бошқариш, комил инсон тарбиясини амалга ошириш, оила ҳақида ғамхўрлик, меҳр-саҳоват, имон-инсоф, ҳаё-андиша, ота-оналарга эҳтиром, ҳалоллик ва меҳнатсеварлик хусусидаги ривоят, ҳикмат, ўгит-насиҳат, ёзишма ва қўлёзмалардир. Ҳар қандай янгиланиш, яратиш - меросга мурожаатдир. Уни ўрганиш уни тиклашдан бошланади. Юртбошимиз Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги муносабати билан шундай деган эди: «Биз бошқаларни камситиш ниятидан йироқмиз. Аммо, бугун айрим салтанатлар аҳли қабила-қабила бўлиб яшаган замонларда бизнинг муборак заминимизда илму-фан барқ уриб яшнагани, табиий илмлар, хусусан, тиббиёт, математика, астраномия каби фанлар мадрасаларда ўқитилгани, илмий академиялар ташкил этилиб мағрибу-машриққа ном таратганини эсласак ва бундан ҳар қанча ғурурлансак арзийди»2. Дарҳақиқат, жаҳон илму-фанининг беназир сиймолари улуғ бобокалонларимиз бўлган, ал Жабр ва ал Форобий илмига биринчи бўлиб асос солган Мусо ал-Хоразмий, тиббиёт илмининг даҳоси Абу Али ибн Сино, ер шар шаклида эканлигини аниқлаган қомусий олим Абу Райҳон Беруний, буюк математик ва астроном ал - Фарғоний, буюк турк қавмининг пири ҳисобланган Хожа Аҳмад Яссавий, само тилсимини очган Мирзо Улуғбек, Шарқ Рафаэли деб ном олган буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий, ҳадис илмининг тенги йўқ намоёндалари имом Исмоил Бухорий, Ат-Термизий, фикҳ илмининг сардори ал-Марғиноний ва бошқа кўплаб улуғ зотлар шу қутлуғ заминда таваллуд топиб, камолотга эришдилар, умумбашарий маданият ривожига ўзларининг бетакрор, бебаҳо улушларини қўшганлар.
Гап бу меросни тиклаш, ўрганиш-мустақиллик йўлида ундан фойдаланиш, амалиётга тадбиқ этишдан иборатдир.
«Бозор иқтисодиётига ўтар эканмиз, деган эди И. Каримов, миллий-тарихий турмуш тарзимизни, халқимиз урф-одатларини, анъаналаримизни, кишиларнинг фикрлаш тарзини ҳисобга оламиз»3. Бу деган сўз, мавжуд воқелик, қарор топаётган ижтимоий-сиёсий, маънавий муҳитни синчковлик билан кузатиш, ўрганиш асосида миллий маданиятнинг томирлари, меросни тиклашга эътиборни қаратиш демак. Бу деган сўз, ўтмишда харобага айлантирилган, хақоратланган меъморий обидаларнинг ҳар бир муқаддас ғиштидан тортиб, боболаримизнинг мислсиз илмий, бадиий меросини ўрганиш, ҳаётга қайтариш, демак. Шундай қилинди ҳам. Улуғ аждодларимизнинг хоки ётган манзиллар обод қилинди. Уларнинг руҳи-поки учун ёдгорлик мажмуалари барпо этилди, Исломий қадриятлар тикланди - Рўза, Қурбон ҳайити, Наврўз элга қайтарилди, Қуръони карим, Ҳадиси шариф ва алломаларимизнинг мероси нашр этила бошлади. Бу маънавий тикланиш, миллий Уйғонишнинг бошланиши эди. Мустақиллик туфайли маданий меросни ва тарихий ҳақиқатини тиклаш, миллий урф-одатлар ва анъаналарни ривожлантириш, ислом динини юксак маданият, тарбия воситасига айлантириш муҳим вазифага айланди.
Иккинчидан, И. Каримов жаҳон амалиёти ва тафаккури таҳлили асосида, янги тарихий шароит ва хўжалик тизими шароитида мутахассис кадрларнинг ўрни, уларни тайёрлаш билан боғлиқ тавсия ва хулосаларни ишлаб чиқди. Зеро, эндиликда жамиятни эски услубда, кўр-кўрона маъмурий-буйруқбозлик асосида бошқариш мумкин эмас эди, энди янгича фикрлайдиган, ўзимиз ва хориж мамлакатларининг ривожланиш тажрибаларини таҳлили асосида фаолият кўрсатадиган ташкилотчи, малакали мутахассислар зарур эди. У Шарқона демократияга таянган миллий давлатчилигимизнинг муҳим элементи, ифодаси бўлиши керак эди. Шу мақсадда Президент ташаббуси билан «Давлат ва жамият қурилиши академияси» ташкил этилди. Бу салоҳиятли кадрларни тайёрлашнинг энг мақбул ва замонавий йўли эди. И. Каримов Академия очилишида бу ўқув юртининг мақсад, фаолиятини белгилаб, «Биз оддий хақиқатни тушуниб етишимиз керак: бизнинг давлатимиз, жамиятимизни биров четдан келиб қуриб бермайди. У ҳаёти ўз Ватанининг келажаги билан узвий боғлиқ бўлган биз ўзимиз, шу мамлакат фарзандлари бунёд этамиз, ...Энг муҳим тамойил- биз барча ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишда ўтмишимизни теран ҳис этиб, халқимизнинг руҳиятини, унинг тарихий вамиллий ўзига хос жиҳатларини, анъана ва урф-одатларини... тўплаган фазилатларни… инобатга олган ҳолда иш тутамиз»4 деб, таъкидлаган эдилар. Бу кўрсатма миллий маданиятимиз ривожланишининг асосий тамойили бўлиб қолди.
Учинчидан, бошқариш тизимининг такомиллашиши учун фақат раҳбар ходимларни тайёрлашнинг ўзи кифоя эмас. Бу жараён самарали кечмоғи учун кўп тармоқли, янги хўжалик тизимига кўпсонли, малакали мутахассислар талаб этилади. Шу маънода И. Каримовнинг миллий маданиятни ривожлантиришдаги яна бир муҳим тамойили бу - узлуксиз таълим тизими концепциясидир. Ўз-ўзидан равшанки, Таълимнинг эски тизимиўзининг шакли, мазмуни жиҳатидан мустақиллик эҳтиёжлари ва талабларига номувофиқ келмай бошлади. Таълим сифатини ошириш учун унинг ҳар бир босқичи вазифалари, тизимлари, меъёрларини белгилаб олиш зарур эди. Бунда таълим тизимини миллийлаштириш ўқув режалари, дастур ва дарсликларда миллий қадрятларни сингдиришга эътибор - миллий тарбиянинг ўқ илдизини ташкил этмоғи лозим эди. Бу нафақат маънавий меросни тиклаш айни пайтда уни янги шароитларда такомиллаштириш, тарбиянинг асосий воситасига айлантиришни англатарди. Уни бунга таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш билангина эришиш мумкин деб кўрсатди И.А.Каримов. «Мақсад уни миллий мустақиллик асосида қайтадан ташкил этиш ва янги миллий мазмун билан бойитишдир»5. 1996 йилда қабул қилинган «Таълим тўғрисидаги Қонун», «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»нинг моҳияти шунга йўналтирилган. Уни амалга ошириши туфайли-ўрта ва олий таълимнин узлуксизлигига эришилди, унинг янги шакллари - академик лицейлар, касб-хунар коллежлари фаолият кўрсата бошлади (Россияда бу тизимга энди ўта бошланди), таълимни барча босқичлари, йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган дастурлар ишлаб чиқилди, кадрлар малакасини ошириш, қайта тайёрлашнинг меъёрлари белгилаб олинди. И.А.Каримов ташаббуси билан бошланган бу жараён эндиликда миллий маданиятнинг тикланиши, ривожланишининг муҳим омили саналади. «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими», «Ўзбекистон Республикаси «Олий таълим аълочи» унвонларининг жорий этиши, «1-октябрь - Ўқитувчилар ва мураббийлар куни» деб эълон қилиниши - таълим ходимларига эҳтиром, маънавий рағбат - янги қадриятлар шаклланишининг ифодаси бўлди.
Тўртинчидан- Миллий маданиятнинг муҳим тимсоли - тарихий моддий маданият обидаларини асраш, тиклаш, таъмирлаш ва улар андозасида замонавий ёдгорлик мажмуаларини яратишга йўналтирилган меъморчилик фалсафасидир.
Бу соҳадаги хайрли режалар асосан икки йўналишда амалга оширилди. Биринчиси, ўтмишдан қолган, асрлар силсиласининг зуғумли синовларига бардош бериб бизгача етиб келган обидаларни тиклаш ва таъмирлаб асл ҳолига келтириш, иккинчиси, улуғ ватандошларимиз удумларини давом эттириб - янги иншоотларни бунёд этиш.
Оддий ҳақиқат шундаки, Марказий Осиё минтақасида сақланган тарихий обида, ёдгорликлар асосан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Бу аждодларимиз қадим-қадимдан нафақат деҳқончилик маданияти, суғориш тизимининг мукаммал намуналаринигина яратиб қолмасдан, қаср, қалъалар, улуғлар ёди учун Аҳмад Яссавий, Гўри Амир, Паҳлавон Махмуд, Исмоил Сомоний мажмуалари, Улуғбек, Шердор, Каффол Шоший мадрасаларини, расадхоналарини бунёд этганлар. И. Каримов тавсияси, кўрсатмаси асосида шаҳарларимизнинг замонавий талаблар асосида қайта қурилиши, - боболар мероси меъморчилик андозаси асосида Навоий, Амур Темур, Бобур, Мангуберди ёдгорликларининг ўрнатилиши Имом Бухорий, Нақшбандий, Марғиноний, Фарғоний мажмуалари, Миллий боғ ва хиёбонларнинг ташкил этилиши, Мустақиллик майдони, Мотамсаро она, Шаҳидлар хотира ёдгорлиги, Миллий театр, Миллий консерватория бинолари, юзлаб стадион ва маъмурий бинолар - миллий маданият тимсоллари барпо этилди. Бу Президентимизнинг миллий маданиятни ривожлантириш тўғрисидаги хулосасининг амалий ифодаси, миллий руҳиятни шакллантириш, миллий ғурўрни такомиллаштиришнинг муҳим воситасидир.
Бешинчидан, миллий ўзликни англаш, Уйғонишнинг асл томири ҳисобланган ўзбек тилининг мақомати хусусида қайғуриш, тил мустақиллиги - миллатнинг дил, руҳият мустақиллиги тўғрисидаги мулоҳазалари И. Каримов концепциясининг муҳим бандини ташкил этади. Беш аср муқаддам буюк Навоий ўз ижоди, ижтимоий фаолияти билан нуфузи жиҳатдан дунё миқёсига кўтарган ўзбек тилини Давлат тилига айлантириш тарихий ҳақиқатни қарор топтириш лозим эди. 1989 йилнинг 21 октябрида Олий Кенгаш қарори билан ўзбек тилига - давлат тили мақоми берилди. Бу Президентимизнинг Мустақиллик йўлидаги шижоати, ирода бутунлиги эди. Кейинроқ янги алифбога ўтилди.
Ўзбек тилига - давлат тили мақоми берилгунга қадар корхона, муассаса ва ташкилотларда фаолият юритиш, ҳужжат ишлари мажлис, йиғинлар, уларнинг қарорлари, аризаларни кўриб чиқиш, илмий тадқиқот ишлари деярли рус тилида олиб борилганлиги бугун ғайри оддий кўринади. Аммо ҳақиқий ҳолат шундай эди. Эндиликда, аҳвол тубдан ўзгарди. Миллат маърифати йўлида янги нашриётлар ташкил этилди. Дарслик, қўлланма ва китоблар асосан она тилимизда чоп этилмоқда. 50 мингга яқин мақолани ўз ичига олган «Ўзбекистон Миллий энциклопедияси», «Ислом энциклопедияси», «Қуръон», «Ҳидоя», «Ҳадис», (Тўрт жилдли), «Ўзбек исмлари изоҳли луғати» ва бошқа луғат ва сўзлашгичлар ўзбек тилида нашр этилди. Миллий менталитетнинг ўсишида «Тафаккур», «Мулоқот», «Жаҳон адабиёти», «Жаннат макон» журналларининг ташкил этилиши муҳим воқеа бўлди. Барча нашрлар ОАВнинг кўлами ва сифат миқёси тилимиз ўзлигига қайтганлиги, у миллат ғурури, тимсолига айланганлигининг далолатидир. Бу деган сўз, тараққиётнинг ҳозирги босқичида ўзбек тили - миллий маданият ривожланишининг ҳақиқий воситаси бўлиб қолганлигининг кафолатидир.
Олтинчидан - миллий маданият истиқболи тўғрисидаги И. Каримов концепциясининг муҳим ҳалқаси - миллий мустақилликнинг асосий шарти - миллий мафкуранинг яратилиши масаласидир.
Одамлар қайси бир даврда ва қайси жамиятда яшамасин нимагадир ишониши, эътиқоди, имони қандайдир бир ғояга, мафкурага таяниши, фаолият кўрсатиши лозим. Дунёдаги ҳар бир жамият, ҳар бир давлатнинг ўзига мос келадиган, унинг учун хизмат қиладиган, унинг туб мақсадлари ва манфаатларини ифодалайдиган мафкураси бўлади ва бўлиши керак. У бутун жамият, истиқбол тараққиётининг ўқ илдизини ташкил этади. У барча ислоҳотларнинг, хусусан, маданий-маърифий янгиланиш, таълим-тарбия тизимининг асоси, мезони бўлмоғи лозим. Шунинг учун ҳам Юртбошимиз мустақилликнинг даслабки йилларида бу хусусда шундай деган эди: «Олдимизда турган энг муҳим масала, бу миллий истиқлол мафкурасини яратиш ва ҳаётимизда тадбиқ этишдир»6. «Мафкура бўлмаса одам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши муқаррар... қаердаки мафкуравий бўшлиқ вужудга келса ўша ерда бегона мафкура ҳукумронлик қилиши тайин»7.
Бу фикрларда миллий ғоя, мафкурани мақсад, моҳияти тўлалигича кўрсатилган. Мафкура оммани, жамиятни йўналтирувчи, бирлаштирувчи куч, одамлар онги, дунёқараши, менталитетини такомиллаштириш негизидагина мафкуравий иммунитетга эришиш мумкин. Мафкура бир кунда ёхуд бир йилда шаклланмайди. Бу жараён. У шаклланади ва шакллантириб борилади. Унинг шаклланиши ва амалиётида маънавий меросга мурожаат этилади. Ўзлигимизни англаш туйғуси, асрий эзгу-орзулар, инсоний фазилатларга таянилади. Шу негизда жамиятнинг маънавий-ахлоқий покланиши, миллий маданиятни табора такомиллашишга эришилади.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling