Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet25/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Биринчи йўл қуйидагича:
Ибтидоий инсон ўз куч - қудратини ожиз деб билди. Табиатни ва ундаги буюмларни ўзи сингари тасаввур қилгани учун, ҳамма нарсага таъсир кўрсатиш қудратига эга эмас, деб билди. Шу боис у ўз манфаати учун худоларга илтижо қилиб, гоҳ назрлар атаб, ваъда берди. Инсонга худолар марҳамат қилиб, «яхши об -ҳаво, яхши ҳосил юборган»дай бўлди.
Иккинчи йўл қуйидагича:
Ибтидоий инсон оламни руҳий кучлар билан тўла ҳолатда тасаввур қилди. Унинг назарида ана шу руҳий кучлар доимо инсоннинг атрофида айланиб юрарди. Бу тасаввур натижасида одамнинг дунёқараши қуйидагича ўзгарди: табиат ўзгаришига инсон таъсир кўрсата олмайди, ҳодисалар бирин - кетин юз бераверади.
Инсоннинг табиат тўғрисидаги тасаввурларининг илк куртаклари шундай эди. Бу куртак сеҳр - жоду (магия) орқали ифодаланадиган бўлди. Ибтидоий диний тасаввурлар ана шу тариқа шаклланди.
Сеҳр - жоду (магия) ибтидоий инсоннинг ҳаётида муҳим роль ўйнади. Айни пайтда сеҳр - жоду аста - секин кўп динларга таъсир этди.
Бу дин кўринишини алоҳида руҳий қудратга эга бўлган одамлар эмас, қабила бошлиғи, кейинроқ шоҳлар амалга оширган. Улар айни пайтда афсунгар ва руҳоний ҳам эдилар. Масалан, «Библия»нинг «Қадимги аҳд» ёки «Таврот» қисмида «Ибтидо» китобида ҳикоя қилинишича, Элам шоҳи Кадўрламар Иброҳимнинг жияни Лутни аср қилиб олиб кетганда, бу воқеадан хабар топган Иброҳим ўз одамлари билан Кадўрламарнинг ортидан қувиб, уни мағлуб қилиб, Лутни қутқаради, кўп ўлжалар билан манзилига қайтиб келади. Шунда Салем (Қуддус) шоҳи Малкисидқ Иброҳимни кутиб олгани пешвоз чиқади. Малкисидқ айни пайтда руҳоний ҳам эди (Ибтидо 14: 12-17).
Руҳонийлар ўзларининг истеъдодини кўпинча сеҳргарлик (черная магия) ва дуохонлик (белая магия) орқали намоён қилган. Бу борада катта муваффақиятга эришгандан кейингина куч - қудратини ва ҳукмронлигини мустаҳкамлашга ўтган.
Албатта, ибтидоий фикрлаш босқичига хос бу жараён динларнинг кейинги тараққиётида катта қаршиликка учради. Жумладан, иудаизмда сеҳр - жодуга, афсунгарлик ва фолга ишониш қаттиқ қораланади. Масиҳийлик, исломда ҳам сеҳр -жодуга асло ўрин йўқ. (Исломда фақат умидли фол сақланиб қолган.)
Ибтидоий инсон ҳар доим инсонга яхшилик қилиш тарафдори. У ҳайвонларда ҳам инсонга фойдали хусусиятлар бор, деб билди. Сеҳр - жоду орқали ҳайвонлардаги бу хусусиятларни инсонларга ўтказишга ҳаракат қилди. Ибтидоий тафаккур тарзи баъзи халқларда неча минг йиллар давом этди ёки ҳанузгача давом этиб келади. Масалан, ХIХ асрда янги Гвинеяда илон овловчи олдин бир заҳарли илонни куйдирган, ёниб бўлган илоннинг кули билан оёқларини артган. Шундан кейин, ҳеч қандай илон менга тегмайди, деган ишонч билан ўрмонга илон овлагани кетган.
Бу сингари ибтидоий фикрлаш даврига оид ишонч - эътиқодлар диний тасаввурларнинг пайдо бўлишида илк босқичдир. Биз ибтидоий фикрлаш тўғрисида фақат қадимдан етиб келган ашёларга, удумларга, ишонч - эътиқодларга таянган ҳолда ҳукм юритамиз. Айниқса, дафн одатларида ибтидоий фикрлаш босқичлари аниқроқ кўринади. Ҳар бир буюм, дарахт, ўсимлик, жонзотда инсон қиёфаси, руҳи акс этади деган тасаввур давом этиб келади.
Айниқса, учта қабила ибтидоий жамиятдан буюмларнинг руҳига ишончни сақлаб келади. Буларнинг биринчиси - Шимолий Америкада кенг ҳудудга ёйилиб кетган алганкин қабилалари, иккинчиси - Фижи оролларидаги ерли аҳоли, учинчиси - Бирмадаги каран қабилаларидир. Алганкин қабилаларига мансуб ҳиндуларнинг диний-эътиқодий тасаввурлари ўзига хос: улар жонни тананинг сояси ёки жонли тимсоли деб ҳисоблайдилар, дунёдаги ҳамма нарса унинг назарида жонлидир. Алганкин қабилаларидан яна бири ожибваларнинг эътиқодига кўра, фақат одамлар ва ҳайвонларгина эмас, балки жонсиз буюмларнинг, масалан, қозоннинг ҳам жони бор. Фижи қабиласининг эътиқоди бўйича, ҳайвон ёки ўсимлик нобуд бўлганда, уларнинг руҳи ўша зоҳоти ботқоқликка ботиб кетади. Болта ёки пичоқ ишлатилаверганидан яроқсиз бўлиб қолганда ёки синганда, бу буюмларнинг руҳи тезда худоларга хизмат қилиш учун кетади. Каранларнинг тушунишларича, ҳар бир буюмнинг алоҳида хусусияти бор. Пичоқ ва болта, дарахт ва ўсимлик руҳлари ҳам ўзига хос «вазифа»ни бажаради. Каранлардан биронтаси вафот этгандан кейин ҳам, худди ҳаётлигидаги сингари, болтаси ва чопқиси билан уй қуришда, шоли ўришда, кундалик юмушларни бажаришда давом этади деб тасаввур қиладилар..
Худди шу сингари, кўп қабилалар марҳумни дафн қилишда ҳайвонларни ва одамларни қурбон қиладилар. Уларнинг тасаввурича, қурбон қилинган одам ёки ҳайвонларнинг руҳи марҳумга хизмат қилади. Ҳайвон ва одамларни марҳумлар руҳига атаб қурбон қилиш диний тизимларнинг барчасига хос бўлган хусусиятдир. Якка худолилик ёки кўп худолилик шароитида ҳам бу одат бордир. Ибтидоий фикрлаш босқичига хос бундай тасаввурлар Марказий Осиё халқлари тарихида кўп учрайди.
Қадимги даврда юқори лавозимдаги марҳум дафн этилаётганда, марҳум билан бирга унинг қули, оти, уй - рўзғор буюмлари ҳам бирга дафн қилинган.
Илк диний маданият дунё халқларининг барчасида умумий ўхшашликка эга. Юқоридагидек, марҳум билан бирга турли буюмларнинг қўшиб дафн этилиши қадимги мисрликлар ва юнонлар эътиқодида ҳам бор эди. Зотан, юнонлар қадимда шомонликка эътиқод қилганлар. Марҳумларнинг қабрларидан ҳозиргача қурбонликка аталган хазиналар топилмоқда. Бунинг сабаби - илк даврдаги тафаккўрнинг ўхшашлигидир. Инсонни ва ҳайвонни қурбон қилиш дунё халқларида турли шаклларда амалга оширилган. Баъзиларида тириклайин кўмилса, баъзиларида куйдирилган. Ҳар икки ҳолатда ҳам қурбонлик худоларга аталган. Худолар эса моддий ёки руҳий кўринишда тасаввур қилинган. Қадимги юнон муаллифларидан Эврипид «Ифигения Авлида меҳробида», Гелиодарнинг «Эфиофика» асарларида бегуноҳ, энг яхши инсонларни «худолар»га қурбон қилиш тасвирланган.
Дафн маросимларида қурбонликнинг энг ваҳшиёна кўринишини ХIII асрдан олдинги мўғулларда учратамиз. Мўғулларнинг ижтимоий тузуми ана шундай ваҳшиёна усулларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди. Олтин Ўрдага ва Мўғул ҳоқони Хубилайхон саройига (Эронга) саёҳат қилган Марко Полонинг ёзишича, Мунка хон вафот этганда, уни дафн қилиш учун уйидан қабрига олиб бораётиб: «Сен ҳам у дунёга равона бўлиб, хоқонимизга хизмат қил!» деб йўлда дуч келган йигирма минг одамнинг боши олинган.
Яна бир далил: Эронда мўғул ҳоқимиятига асос солган Халокухон (ҳукмронлик йиллари 1256-1265) вафот этганда, уни дафн қилиш маросими тўғрисида Эрон тарихчиси Вассофнинг ҳикояси бор. Унинг ҳикоя қилишича, Халокухоннинг қабрига турли буюм ва қимматбаҳо нарсалар билан бир қаторда, чиройли кийинтирилган гўзал қизларни ҳам бирга қўшиб кўмганлар. Одамларни тириклайин дафн қилиш, назр сифатида дарёга одамларни тириклай улоқтириш ҳолатлари мўғуллар ҳукмронлиги даврида кўп учрайди2. Бу даврда мажусийлик дини билан жамият ўртасида номувофиқлик юзага келди. Аввалги диний оқимлар жамият талабларига жавоб бера олмай қолди. Ибтидоий фикрлаш тарзи Ўрта асрлар учун мақсадга мувофиқ эмаслиги аён бўлиб қолди. Шу боис мўғуллар Олтин Ўрда маданиятида исломни қабул қилдилар ва маънавий жиҳатдан анча олдинга силжиш юз берди.
Ибтидоий фикрлаш тарзининг Ўрта асрларда ҳам учраганини илк диний шакллардан анимизм ва фетишизмга боғлаш ўринлидир. Ҳар иккала дин шакли ўз даврида ахлоқий қарашларнинг маълум бир кўринишларини ифодалайдиган бўлди.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling