Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet28/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Мум суртилган тахтачалар. Ёзув учун тахтачалар ёғочдан ва фил суягидан таёрланиб, мум суртиларди. Бу тахтачалардан оссурийлар, юнонлар ва римликлар фойдаланганлар. Баъзан халқалар билан иккита тахтача бирлаштирилган. Учи ўткирланган таёқчадан ёзув қуроли сифатида фойдаланилган.
Папирус. Мисрликлар пирамидалар қурилиши даврларига қадар қамишдан папирус тайёрлашни ўрганиб олган эдилар. Қамишлар Нил дарёси бўйларидаги ботқоқликларда ўсиб ётарди. Йўғон нам қамиш пояларни қатор қилиб териб, юпқа варақ бўлгунча ёғоч тўқмоқ билан ураверганлар. Варақларни қуритганларидан кейин ёзиш мумкин бўлган. Папирус қимматбаҳо ҳисобланган, ундаги ёзувни ювиб ёки артиб ташлаб, яна ўрнига ёзиш мумкин бўлган. Папирус ўрама китоблар яратишга туртки бўлди. Мисрликлар бизгача қолдирган мана шундай ўрама китоблар қиссалар, ҳисоб-китоб ёзувлари, мураккаб математик масалалар, марҳумларга аталган марсиялар, лирик шеърлар, астрономик кузатувлар, эртаклар, табобатга оид асарлардан иборат.
Мисрда энг қадимий кутубхона милоддан олдинги 1300 йилда пойтахт шаҳар Фивнинг яқинида бунёд этилган. Кутобхона Рамсес 11 га қарашли бўлган. Кутобхона пештоқига: «Қалб дармонхонаси» деб ёзиб қўйилган. Эҳромларда сақланадиган бу китобларга коҳинлар бошчилик қилган. Аксарият кутубхоналар таълим маскани бўлган.
Папируслар фан соҳалари бўйича ўралган. Бир ўрамда жарроҳликка оид 48 ҳодиса қайд этилган.
Мисрликлар қамиш чўп билан ёзганлар. Сиёҳни ўсимлик мойида ёки дарахт ширасида эритилган қурумдан тайёрлаганлар.
Папирус - баландлиги тўрт метрдан ортиқ бўлган қамишдир. Папирусзорлар Нил дарёси қирғоқларини қоплаб олган, Исроилдаги Иордан дарёси қирғоқларида ҳам учраб турган.
Тери. Қўй, эчки, бузоқ ва кийикларнинг терисини қуритиб, қиртишлаб, тозалаганлар. Кейин таранг қилиб тортиб, ёзув учун юзаси текис бўлсин, деб ёғоч тўқмоқ билан урганлар. Пергамент деб аталган материал шундай тайёрланган.
Қамишнинг бир томонини ўткирлаб, текис ёзадиган қуролни ясаганлар.
Қоғоз. Китоб санъатида қоғоз кенг тарқалди. Хитойда илк бор қоғоздан фойдаланилган. Юнонистонда дастлабки китоблар кўчирилганда, бизнинг ҳозирги одатдаги китобларимиз ҳали кашф қилинмаган эди. Одамлар ўрама қоғозларга ёзганлар. Ўрама қоғозларни папирус, пергамент варақларидан ёки юпқа мисдан қилганлар. Варақлар елимлаб ёки тикилиб бирлаштирилган. Натижада эни ўттиз сантиметр, узунлиги ўн метргача бўлган лента ҳосил бўлган. Лентанинг иккала охирги томони чўпга ўраб маҳкамланган. Ўқувчи бир қўли билан чўпга ўралган ўрама қоғозни очиб, ўқиб бўлган қисмларини иккинчи қўли билан нариги томондаги чўпга ўрайверган. Ўрама қоғозни ўраб бўлганларидан кейин, уни латта матога ўраб, хум идишларга солиб сақлаганлар. Ўрама қоғозларни бир жойдан иккинчи жойга олиб юриш ноқулай эди: узун ўрама қоғоздан бирор кичкина парчани топиш учун кўп вақт талаб қилинарди.
Милодий II асрда Юнонистонда Янги Аҳд бир китобга жамлангани маълум. Ўрама қоғоздан биринчи бўлиб шу пайтда балки юнонлар воз кечган бўлишларии мумкин. Ўрама қоғозлар ўрнига битта дафтарга бир неча папирус ёки пергамент варақларини бирлаштириш уларнинг хаёлига келиб қолди. Варақларни буклаб, тахланган ҳолда тикдилар. Кейин эса дафтар орқасига шунга ўхшаш дафтарларни қўшиб боравердилар. Китобнинг бундай илк шакли «кодекс» деб юритилади.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling