Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси
Архаик даврдаги инсоннинг фикрлаш тарзи
Download 423 Kb.
|
маданиятшунослик1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тафаккур ва дунёқараш маданий жараённи белгиловчи муҳим омиллардир .
Архаик даврдаги инсоннинг фикрлаш тарзи. Архаик даврдаги инсониятнинг дунёқараши, тафаккур тарзи қай омиллар асосида ривожланишини юқорида кўриб ўтдик. Албатта, дунёқараш ва тафаккўрнинг шаклланишига табиатдаги ҳодисалар, табиий ўзгаришлар таъсир кўрсатади, дунёқараш, тафаккур билан табиат доимо бир - бирига таъсир ўтказиб боради. Натижада ибтидоий инсон атрофида юз бераётган воқеа - ҳодисага ўз муносабатини билдиради.
Инсонда фикрлаш тарзи, онгли фикрлаш лаёқати бирданига пайдо бўлиб қолмаган, балки бир неча босқичларни босиб ўтган. Тафаккур ва дунёқараш маданий жараённи белгиловчи муҳим омиллардир. Ибтидоий инсоннинг дунёқарашини мифлар белгилайди. Миф - бирламчи, дин эса иккиламчи ҳодисадир. Ибтидоий инсон бирон ҳайвон ёки паррандани муқаддаслаштиради. Ёки уруғбошиларини, ота-боболари руҳини улуғлайди, табиатдаги дарахт, ўсимлик, тошни муқаддаслаштириши мумкин. Аммо бу ҳали дин эмас, балки топиниш, сиғиниш культлардир. Ахлоқий маданиятга эҳтиёж пайдо бўлганда, дин келиб чиқади. Ҳатто энг ибтидоий дин ҳам ахлоқдан ташқари бўлиши мумкин эмас. Ахлоқ қачон пайдо бўлади? Инсон ҳалол билан харомни, яхши билан ёмонни, тўғри билан нотўғрини англаб, бу тушунчалар ўртасидаги зиддиятларни тушуниб етганда маънавиятнинг муҳим қисми - ахлоқий маданият пайдо бўлади. Диний оқимлар дастлабки пайтларда ижтимоий - сиёсий ғояларни ташиши ҳам мумкин. Бу босқични зардуштийлик ва монийлик оқимларида, буддавийликда кўришимиз мумкин. Бу оқимлар дастлаб диний оқим сифатида пайдо бўлмаган, балки ижтимоий - сиёсий оқим сифатида пайдо бўлган. Миф бирламчи, яъни диндан олдинги ҳодиса экан, динга етиб келгунча, бир қанча босқичларни босиб ўтади. Ибтидоий одамнинг тасаввурига кўра, олам ғайри табиий мавжудот томонидан бошқарилади. Бу мавжудотлар инсонга раҳм - шафқат кўрсатади, инсонда умидворлик ҳиссиётини уйғотади. Айни пайтда бу мавжудотлар инсонни қўрқувга солиши ҳам, бошқа ёмон туйғуларни бошдан кечиришига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Ибтидоий одам оламни ўз тимсолига ўхшатиб тасаввур қилади. У ўзи билан табиат ва табиатдаги буюмлар ўртасига чегара қўя билмаган. Буюмларни ўзига ўхшатиб тасаввур қилган. Шу сабабдан ҳам кўп буюмларни ижод қилган. Кўп буюмларнинг шаклини ҳам атроф - муҳитдан, фазодан олган. Масалан, коса, пиёла, стакан ва бошқа уй - рўзғор буюмларини уч бурчак ёки тўрт бурчак шаклида эмас, балки думалоқ шаклда тасаввур қилгани учун, худда шу шаклда ижод қилган. Чунки фазовий жисмларнинг ҳаммасини ибтидоий одам думалоқ шаклда кўрган. Ибтидоий одам ва олам муносабатида икки йўл мавжуд эди. Download 423 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling