Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet32/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Гомер даври маданияти
Гомер даври маданияти асосан Гомернинг ва Гесиоднинг асарлари асосида белгиланади. Бу давр маданиятида худолар ҳақидаги мифлар асосий роль ўйнайди. Юнонлар Гомерни худолар ҳақидаги тасаввурларимизнинг ижодкори, деб баҳолаган эдилар.
Юнонистонда кўчиш даври (м.о.ХI аср) тугаши билан зодагонлар ўзларининг ижтимоий-сиёсий тузилмасини яратдилар ва «Гомер илоҳий давлати»ни барпо қилдилар. Бу давлатнинг тепасига Зевс тасвири қуйилган бўлиб, бу культни бу ерга келган босқинчилар ўзлари билан бирга олиб келган эдилар. Зевс ерли худоларга дуч келганда, уларнинг вазифасини ўзига олиб, сиқиб чиқарди, бошқа худолар билан қўшилиб кетди ва уларнинг номларини ва сифатларини ўзига олди, Яна бошқа баъзи худолар билан муроса қилиб, бирга яшади, шунинг учун олдинги худолар Зевснинг укалари, сингиллари, болалари бўлиб қолди. Зевс баъзи худолар билан оила қурди. Аммо Гомерда ҳам, Гесиодда ҳам худолар оламининг яратувчиси эмас, ўша худоларнинг ўзлари туғилганлар. Қачонлардир улар мавжуд бўлмаган эдилар.
Архаик давр маданияти
Архаик даврда юнон шаҳар - давлатлари шакллана бошлади, илмий тафаккур, шеърият ривожланди, фалсафа, театр пайдо бўлди, Юнон санъати тараққий қилди. Архаик даврда спорт ва мусиқавий - бадиий ўйинлар пайдо бўлиб, юнонлар ўзларининг худоларига бағишладилар. Мил. ол. 776 йилдан бошлаб худо Зевсга бағишланган спорт мусобақалари одатга айланди. Бу ўйинлар Олимпия ўйинлари деб ном олди ва тўрт йилда бир марта ўтказиладиган бўлди. Худо Аполлон шарафига бағишлаб ўтказиладиган спорт ва мусиқа мусобақалари Пифий ўйинлари деб номланди. Бу мусобақа ҳам тўрт йилда бир марта ўтказиладиган бўлди.
Юнонистоннинг анча ривожланган вилояти Иония (Кичик Осиёнинг ғарбий қирғоғида)да натурфилософия ривожланди. Материализм ва объектив қонуниятларни излаш бу фалсафий оқим учун характерли эди. Фалес (мил.ол. 624-546) ҳамма нарсаларнинг ибтидоси ва асоси сув деган бўлса, Анаксимен (тахминан мил.ол. 585-525) - ҳаво, Анаксимандр (тахминан мил.ол. 611-546) - чексизлик, деб қараган эдилар.
Пифагор ва унинг издошлари, бутун борлиқнинг асоси миқдор ва миқдор муносабатларидир, деб ҳисоблаб, математика, астрономия ва мусиқа назарияси тараққиётига муҳим ҳисса қўшдилар. Машҳур юнон файласуфларидан Гераклит (тахминан мил.ол. 554-483) материянинг асоси олов, деган хулосага келди. Унингча, табиатда ҳам, жамиятга ҳам абадий ҳаракат ва кураш кетади.
Деярли ҳамма қадимги юнон файласуфлари математик бўлган эдилар. Булар - Пифагор, Афлотун, Арасту бўлиб, улар оламнинг миқдорий тавсифи тўғрисидаги фалсафий таълимотни ривожлантирди. Биринчи юнон файласуфи Фалес жиддий астрономик тадқиқотлар яратди, қуёш тутилиши тўғрисида башорат қилди, айни пайтда у савдогар, денгизчи, кўприксоз, ажойиб инженер, давлат арбоби бўлган эди.
Архаик даврдаги адабиётда эпик жанрлар етакчи роль ўйнади. Гомернинг «Илиада»си, «Одиссея»си (мил.ол. VIII асрнинг охири) бунинг намунасидир. Бу даврда яна Гесиод «Теогония» (яъни Худолар шажараси) ва «Меҳнат ва кунлар» достонларини ёзди. Эзопнинг (мил.ол.VI аср) масаллари ҳам юнон маданияти тараққиётида муҳим роль ўйнади.
Архитектура ҳам ривожланди. Геометрик жиҳатдан тўғри шаклдаги колонналар, ҳайкалтарошлик, кулолчилик ривожланди. Айниқса, Коринфлик кулоллар идишларга нақш солишни ўйлаб топдилар. Бу даврда архитектура ва ҳайкалтарошликнинг бирлаштирилгани диққатга сазовордир. Ибодатхоналар ташқи томондан бўртма нақшлар билан безатилган, ичкарисига эса худоларнинг ҳайкалчалари қўйилган.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling