Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси
Учинчи боб ВАТАН МАДАНИЯТИ ТАРИХИ
Download 423 Kb.
|
маданиятшунослик1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Қадимги Хитой йилномалари.
Учинчи боб
ВАТАН МАДАНИЯТИ ТАРИХИ 4 - МАВЗУ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИНИНГ ҚАДИМГИ МАДАНИЯТИ. РЕЖА 1. Қадимги Ўрта Осиёнинг ижтимоий ва маданий тарихини ўрганишда асосий мабалар қуйидагилардир: 2. Ўрхун-Энасой ёдгорликлари: 3. Юнон муаррихларининг асарлари. 4. Қадимги Хитой йилномалари. Марказий Осиёнинг Олтой, Жанубий Сибирь, Мўғулистон, Ўрта Осиё ҳудудларидаги ибтидоий яшаш тарзи деярли умумийдир. Ибтидоий инсоннинг бу ҳудудлардаги умумийлигини кўрсатувчи далиллар биринчи навбатда ҳаёт тарзига-овчилик, деҳқончилик, ҳунармандчилик, чорвачиликка асосланганидир. Шунингдек, мазкур ҳудудлардаги қавмларнинг қайси ирқларга мансублиги ҳам масалага маълум даражада аниқлик киритишга ёрдам беради. Шуни эътиборга олиш керакки, мўғуллар истилосига қадар Ўрта Осиёдаги туркий халқлар қиёфаси мўғул ирқига мансуб эмас эди. Жумладан, милоддан олдинги учинчи минг йилликка ва иккинчи минг йилликнинг бошларига оид Жанубий Сибирдаги мўғул ирқига мансуб аҳоли Ғарбий Туркистон (Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон), Помир ўлкаларига келгунига қадар, бу ерларда Оқденгиз ирқига ўхшаш доликосефал1 ирқи борлиги аниқланган. Фарғонанинг тош даврига оид маданий ёдгорликларида ва Янгийўлдаги Қовунчи маданиятида ҳам бу ирқ учрайди. Ғарбий Туркистоннинг Анов маданиятига оид топилмаларда, Қуйи Волга бўйларида, Ўрта Волга ҳудудида, Проховок қўрғонида ҳам мазкур ирқларга мансуб одамлар суяклари топилган. Шунингдек, доликосефал ирқининг Тангри тоғ ҳудудларига ҳам кириб боргани тўғрисида маълумотлар бор. Жанубий Қозоғистон билан Волга бўйларига мазкур ирқ бутунлай ёйилганини тасаввур қилиш мумкин. Биз ирққа оид мазкур қарашларни 40-50-йиллардаги археологик топилмалар асосида Туркистон ва Европа олимларининг асарларига таянган ҳолда айтяпмиз2. Қолаверса, Амударё билан Сирдарё - бугунги Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимий инсонни Туроний ирққа мансуб деган қарашлар ҳам бор3. Умуман олганда, Ўрта Осиёнинггина эмас, балки бутун дунё халқларининг ибтидоий даври ҳар жиҳатдан, жумладан, маданий тараққиёти жиҳатидан ҳам энг кам ўрганилган давр ҳисобланади, Ўзбекистон ҳудуди эса янада кўпроқ ўрганишни талаб қилади. Чунки азалдан ўтроқлашган аҳоли маскани бўлган Фарғона водийси, Жанубий Ўзбекистон бизга кўп маданий ёдгорликларни қолдирдики, буларга таянган ҳолда кўп масалаларга, жумладан, этник тарихига ҳам аниқлик киритиш мумкин бўлади. Download 423 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling