Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet43/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

Буддавийлик даври маданияти. Милодий I асрда Бақтриянинг ўнг томонига буддавийлик кириб кела бошлади. Шу даврда буддавийлик эътиқодига алоқадор иншоотлар асосий ўрин эгаллади. Ғорлардаги Будда ибодатхоналари Кўҳна Термиздан, Қоратепадан ва Чингизтепадан топилган.
Буддавийликнинг Бақтрия давлатига кириб келиши Кушонлар империясининг давлати чегаралари жанубга томон кенгайиб боргани билан боғлиқдир. Хитой манбаларига кўра, Кушонлар империяси дастлаб ҳозирги Бекобод ва Хўжанд ўртасида барпо этилган. Бу давлат тезлик билан кенгайиб, милодий I аср охирларида (ташкил бўлгандан кейин тахминан эллик йиллар ўтгач), Ҳиндистонгача етиб борди. Шубҳасиз, ана шу тарихий даврда Ҳиндистон билан Кушонлар империясининг маданий алоқалари ривожланди. Ана шу маданий муносабатларнинг маҳсули сифатида буддавийлик кириб келди. Буддавийлик Ўрта Осиёда шунчалик мустаҳкам ўрнашдики, қадимги Ватанимизда кўплаб Будда ибодатхоналари барпо бўлди. Ёзма манбаларнинг хабар беришича, шу даврда эфталитлар пойтахти Бадахшонда сирти олтин билан қопланган Будда ҳайкали қўйилган ибодаҳоналар кўп қурилди. VII асрда Хитой сайёҳи Сюань - Цзян Термизда кўплаб Будда ибодатхоналарини, Будда ҳайкалчаларини кўрганини ёзади. Самарқандда ҳам бундай ибодатхоналар кўп бўлган эди.
Кўҳна Термиздан Будданинг ва бўлғуси Будда - Бўдисатванинг тошдан ясалган ҳайкалчалари топилган. Бу ҳайкалчаларнинг диққатга сазовор томони - юнон-бохтарий санъати услуби анъаналарини давом эттирганидир.
Буддавийликни тарғиб қилиш, омма орасида ёйишнинг муҳим усулларидан бири сифатида ёзма матнлар, ривоятлар, афсоналар, шеърлар ҳам яратилди, санскрит тилидан қадимги туркий тилга асарлар таржима қилинди. Буддавийликни тарғиб қилишда бу усул амалий ва тасвирий санъат орқали ифодаланган ғояларни тўлдирди. «Олтин ёруқ» достони (IХ аср) шулардан биридир. Бу асарнинг асл матни санскрит тилида бўлиб, милодий I асрда - Кушонлар империяси даврида яратилган. Достонда илгари сурилган асосий ғоя - буддавийликдаги махаяна мазҳабини илгари суриш ва ёйиш бўлган.
Буддавийликнинг учта мазҳаби мавжуд: хинаяна, махаяна, важряна. Булардан махаяна мазҳаби Жанубий Ўзбекистонга Кушон империяси ҳукмдори Канишка даврида расмий диний оқим сифатида кириб келди. Махяна мазҳабининг моҳияти шундан иборатки, унда нажот топиш ғояси асосий ўрин эгаллайди, Будда ҳолатига етишиш имконияти жамики жонзотларга берилади. Махаяна мазҳабида асосий ўринни Бўдисатва тимсоли эгаллайди. Бўдисатва фақат ўзи нажот топиб қолмайди, балки жамики сансара («турли ҳолатлар орқали ўтиш») ҳолатларидан нажот топиши керак бўлади.
«Олтин ёруқ»даги икки афсона - «Шаҳзода ва Барс» билан «Ку Тай» ҳақидаги афсоналарни кузатар эканмиз2, одамзоднинг вужуди, хулқи, ким бўлишидан қатъий назар, эзгуликдан иборат бўлмоғи, вужуд кимгадир ёки нимагадир яхшилик учун хизмат қилмоғи лозим деган ғоя бор. Аксинча, одамларга хизмат қилмайдиган одам тирик жасад, чирик бир нарса билан баробар. Мағастви - Бўдисатва, айни махаяна мазҳабидаги жонзотларнинг нажот топиши учун курашиб, ўз танасини оч она йўлбарсга қурбон қилди. Аслида махаяна таълимоти Будданинг нажоткорлик ақидасини ифода этади. Будданинг асосий ғояси инсонларни ва хайвонларни қутқаришга мўлжалланган. «Океан суви битта таъмга-шўр таъмга эга бўлганидек, менинг таълимотим ҳам бир йўсинга - қутқаришга мўлжалланган, - дейди Будда. Одамзод бажариши керак бўлган энг муҳим вазифа - атроф-муҳитни нафс асрлигидан, гунохлардан қутқаришга эришишдир. Қўрқувнинг йўқолиши одамзодни озод қилади. У озод бўлгандагина ўз озодлигини билади, қайта тирилишдан қутулганлигини тушунади, муқаддасликка тўлиқ эришилган ва бурчи бажарилган бўлади, одам бу дунёга қайтиб келмайди».Фақат жасад қайтиб келмайди, борди-ю, қайтиб келадиган бўлса, қулликдан қутула олмайди. Умуман, буддавийликнинг асосий мақсади фақат одамзоднинг озод бўлишига йўл-йўриқ кўрсатишдангина иборат бўлмай, балки бутун жонли мавжудотларни қутқаришга мўлжалланган. Иродага эга бўла олиш ва иродани бирдан-бир мақсадга бўйсундира олиш буддавийликнинг идеалидир.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling