Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet68/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

9 - Мавзу
МОДЕРНИЗМ ВА ПОСТМОДЕРНИЗМИ МАДАНИЯТИ. Мустамлака ва мустабид тузум ДАВРИДА маданият. Мустақиллик ва маданий тараққиёт.


РЕЖА:
1. Модернризм ва пост модернизм тушунчалари
2. Мустакмлака ва мустабит тизим даврида маданият
3. Жадидчилик ҳаракатини мустақиллик ғоясини шаклланишидаги аҳамяти
4. Мустақиллик ва маданий тараққиёт.

Замонавий маданиятни айрим мутахассислар техника, электрон ёки ахборот маданияти деб атайдилар. Бундай муносабат хозирги маданиятда фан ва техниканинг ўрни мухимлигини кўрсатади. Замонавий фан қадимгиёки Ўрта асрлардаги фандан тубдан фарқ қилади. Илгарилари фан дунёни қандай бўлса шу ҳолида, унга даҳил қилмай ўрганар эди. Ҳозирги фан билиш, яратиш, иҳтиро қилиш, лойиҳа тузиш каби жараёнларни ўзида мужассамлаштиради ва инсон ақл-заковати ёрдамида ҳал бўладиган муаммоларга эътиборни жалб этади. Бугунги кунда илмий ҳақиқатни очиш билан бирга инсоннинг эҳтиёж ва манфаатларига мос келадиган имкониятларни топиш фанда устувор бўлмоқда.


Фан ва маданиятдаги янги йўналиш шаклланишининг бошланиши Ғарбда Уйғониш даври (XIV-XVI асрлар) билан боғлиқ. Уйғониш даври Европа маданияти тараққиётида мухим давр бўлиб, мутлақо янги маданият босқичини бошлаб берди. Шаҳарларнинг кўпайиши, Европада ички ва ташқи савдонинг вужудга келиши, Ҳунармандчиликнинг ривожланиши Европа маданиятида янги йўналишларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Қисқа вақт ичида моддий маданият ва технологиялар ўзгариб, кўплаб мухим илмий кашфиётлар қилинди. Буюк географик кашфиётлар дунёнинг диний манзарасини ўзгартирди, ақлий ва иқтисодий ҳудудни кенгайтириб жаҳон савдосини вужудга келишига сабаб бўлди. Антик давр меросини ўрганиш янги фалсафий йўналишлар пайдо бўлишига туртки бўлиб инсон ва табиатнинг ўзаро муносабатларида мут­лақо ўзгача андоза ва мезонлар шаклланди.
Янги давр - фан, техника тараққиёти нафақат дунёни, одамларни фикр тарзини ҳам ўзгартиради.
Жамиятда «гуманизм» деб номланувчи янги ғоя шаклланди. Бу ном инсон хақидаги янги дунёвий фандан келиб чиққан бўлиб, илгариги «илоҳият хақидаги фанни» аста-секин сиқиб чиқарди. Инсонпарварлик ғояси қуйидаги хусусиятларга эга:
1. Табиат қонунларини - «табиий-мувофиқ» тамойили асосида ғайри табиий кучларни қўшмасдан тушунтиришга асосланиш;
2. Инсонни ҳаёт маркази қилиб олиш (антропоцен­тризм) - инсонга мавжудот деб эмас, табиатнинг гул тожи сифатида қараш;
3. Ақлий тафаккур (рационализм) - инсон идрок ва заковат орқали aтроф муҳитни, ўз-ўзини билади деб хисоблаш;
Инсонпарварлик ғояларининг ривожланиши дунё ва инсоннинг диний концепцияси бузилишига ва XVIII асрда инсон шахсининг ўзини қадрлаш хақидаги таълимот пайдо бўлишига олиб келди. Гуманистлар ўз таълимотининг ишонч мезони деб эмприк-тажриба ва рационалликни хисоблади. Бу хулоса уларни черковни Реформация қилиш (М. Лютер, Ж. Кальвин), утопик социализм (Т. Мор, Т. Кампанелла) ва ижтимоий прагматизм (Н. Маккиавелли) каби ғояларни назарий асослашга олиб келди.
Уйғониш даври гуманистлари дунё ва инсон пайдо бўлишидаги илоҳий ғояларни бутунлай инкор қилмади, балки олам доимий ва қатьий қонунларга мувофиқ равишда бунёдга келишини тасдиқладилар. Идрок инсонга бу қонунларни тушуниб ўз жамиятини тузишда қўллаши учун берилган. Шу ҳаётда бахт-саодат қарор топса охират ҳам обод бўлиши мумкин деб такидладилар. Улар назарида инсон табиат қонунларига мос равишда ривожланувчи ақлли мавжудот хисобланиб, нафақат моддий дунё марказида туради, у шунингдек, бадиий ижод варанг тасвирининг объекти ҳамдир.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling