Маданиятшунослик фанидан маърузалар матни биринчи боб маданият назарияси


Download 423 Kb.
bet13/85
Sana07.02.2023
Hajmi423 Kb.
#1175217
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   85
Bog'liq
маданиятшунослик1

6) Меъёрий вазифа - инсонларнинг ахлоқ мезонларини йўлга қўйиш, жамиятда соғлом муҳит яратиш мақсадида ахлоқнинг моҳиятини мувофиқлаштиришдан иборатдир. Меъёр қандайдир хатти-ҳаракатни ёки қандайдир предметлар, нарсаларни яратиш соҳасида ишлаб чиқилган ва жамият томонидан маъқулланган аниқ қоидадир. Меъёр маълум мақсадда жорий қилинган кўп асрлик анъаналарга таянади ва анъаналарни маъқуллаб, жамиятга олиб киришга йўл беради ёки мажбурий равишда кўп асрлик анъаналарни тақиқлайди. Меъёрнинг мазмуни жамиятда носоғлом муҳит пайдо бўлмаслиги учун одамлар фаолиятини, хулқ-атворини тартибга солиш, аниқ чегаралар орқали белгилашдан иборат..
7) Руҳан мўътадил муҳит яратиш вазифаси - анъанавий байрамлар, диний маросимлар, ўйинлар, томоша жараёнида руҳий зўриқишни бартараф қилишдан иборат. Қониқмаган истак, рўёбга чиқмайдиган ният, амалда тақиқланувчи можаролар руҳий зўриқишлар пайдо бўлишига олиб келади. Бу нафақат маълум бир шахс саломатлигига зарар етказади, балки оммавий равишда тарқалиб кетиб, жамиятдаги соғлом муҳитни издан чиқариши мумкин.
Хуллас, инсонлар яратган моддий, маънавий қадриятлар ва бойликлар - уларнинг кобилияти, муносабатлари ва моҳиятини намоён қилишдан иборат. Инсон бу моддий ва маънавий қадриятларга ўз муносабатини билдирар экан, айни вақтда инсоннинг ўзи ҳам мукаммаллашиб, ўзгариб турадиган моҳият сифатида намоён бўлади. Демак, маданий ҳодиса буюмлар шаклида, инсон фаолиятининг тайёр маҳсулотлари шаклида ва инсоннинг қобилияти ҳамда билимлари шаклида амал қилади.
Маънавий маданият - ақл-заковатнинг шунчаки маҳсулоти бўлмай, балки инсонлар ўртасидаги ижодий фаолиятга туртки берадиган муносабатни ҳам билдиради. Шунингдек, маънавий маданият таълим ва фан соҳасига оид илмий фаолиятни, ахлоқий ва эстетик маданиятни ўз ичига олади. Натижада маънавий маданият ин­соннинг лаёқати ва фаолиятининг буюмларда моддийлашган шаклида, инсоният томонидан яратилган маънавий қадриятлар (илм, санъат, ҳуқуқ, ахлоқ қоидалари) шаклида мавжуд бўлади.
Маданиятнинг қуйидаги вазифалари бевосита шахс фаолияти би­лан боғлиқ:
Инкультурация. Инсон, аввало, ўз миллатининг, кейин эса умуминсоний маданий меросни ўзлаштиради, яъни инсон маданий қоида ва мезонларга мослашади.

Download 423 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling