Мадумарова Асилахон


Download 347.5 Kb.
bet1/30
Sana10.01.2023
Hajmi347.5 Kb.
#1087524
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
401-01


Исаев Асранов
Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


З.М.Бобур номли


Андижон давлат университети

Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият




Махсус сиртқи бўлим



МАВЗУ: Ўқувчиларда жисмоний ҳаракат малака ва
кўникмаларини шакллантириш.

БАЖАРДИ: Мадумарова Асилахон


ИЛМИЙ РАҲБАР: Ахмедов Э.
Андижон 2011
Мавзу: Ўқувчиларда жисмоний ҳаракат малака ва кўникмаларини шакллантириш.


Режа:



  1. Кириш.

  2. Жисмоний тарбия ва жисмоний маданиятнинг асосий тушунчалари.

  3. Жисмоний ҳаракатларга ўргатишнинг асосий воситалари.

  4. Жисмоний ҳаракатларга ўргатишнинг тамойиллари.

  5. Жисмоний ҳаракатларга ўргатишнинг услублари.

  6. Жисмоний тарбия жараёнларида ҳаракат малакалари ва кўникмаларини шакллантириш.

  7. Жисмоний ҳаракатларга ўргатиш жараёнининг босқичлари

  8. Хулоса.

  9. Фойдаланилган адабиётлар.



Кириш.
Ўзбекистон Республикасида барча соҳалардаги ислохатлар жараёни кечмоқда. Шу жумладан «Жисмоний тарбия ва спорт» йўналишида ҳам. ХХI асрнинг бошлариданоқ мамлакатимизда жисмоний тарбия йўналишининг ривожланишида кескин бурилишлар жараёни кечмоқда. Ёш мамлакатнинг мустақиллигини таъминлаш ва келажакда буюк давлат даражасига кўтаришда соғлом, маданиятли авлодни тарбиялаб етиштириш, уларга таълим ва тарбия бериш асосий омиллардан бири ҳисобланади.
Кейинги йилларда Республикамиз миқёсида амалга оширилаётган ҳайрли ишлардан бири ҳар томонлама етук баркамол ва соғлом авлодни вояга етказиш дастурини рўйхатга чиқариш мақсадида, болалар спортини ривожлантиришга катта аҳамият берилаётганлигидир. Болалар спортини ривожлантириш борасида Ўзбекистоннинг ўзига хос табиий иқлим шароитига ва анъаналарига мос келадиган истиқболли спорт турларини танлашда илмий асосда ёндашув, спорт мактаблари ва тўгараклари ишини тўғри ташкил этиш ўқувчи-ёшлар қалбида спортга қизиқиш, ҳавас ва интилишни ўргатишга етарлича аҳамият бераётганлигига эътибор қаратилганлигидир. Жойларда болалар спортининг бугунги холатини ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиш жамиятимизда спорт маданиятини ривожлантириш, маҳалла, мактаб, академик лицей, касб-хунар коллежларидаги жисмоний тарбия ўқитувчиси ва мураббийларининг билими ва касбий савиясини кўтариш, мавжуд муаммоларни атрофлича ўрганиш, мавжуд имкониятлардан самарали ва оқилона фойдаланиш, оилавий мусобақаларни ташкил этиш ҳозирги кун талаблари ҳисобланади.
Бугун Республикамизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, у орқали миллатнинг ҳам қиз, ҳам ўғлини тарбиялаш масаласи ўзбек оиласини мустаҳкамлаш, жамиятни поклаш, маънавиятни баркамоллаштириш каби ишларни амалга ошириш асосий вазифалар бўлиб қолмоқда. Шуни унутмаслигимиз керакки, болалар спорт билан фақат ўзининг жисмоний қувватини тиклаш ва бўш вақтини мароқли ўтказиш учун эмас, балки у орқали соғлом турмуш тарзига амал қилиш, маънавий ва жисмоний камолга интилиш турли салбий таъсирлар ва зарарли одатлардан халос бўлиш кучли ирода ва характерни шакллантириш учун шуғулланишлари кераклигини онгли равишда тушуниб етишлари керак. Демак, ана шундай фазилатларга эга бўлган шахс бизга, ҳаммамизга керак, ота-онага ҳам, устоз-мураббийларга ҳам, маҳалла фаолларига ҳам, ишлаб чиқаришни ташкил этувчи мутахассисларга ҳам, энг асосийси бу қадриятларни шахснинг ўзи биринчи навбатда манфаатдордир.
Жисмоний маданиятда учта асосий йўналиш мавжуд бўлиб, инсон жисмоний маданияти шу асосида амалга оширилади. Улар умумий жисмоний тайёргарлик, хунар-касб жисмоний тайёргарлиги, спорт тайёргарлигидир. Умумий жисмоний тайёргарлик соғликни мустахкамлашга, кенг доирада ҳаракат малакалари ва куникмаларига эга булишига, ўзидан кейинги махсус тайёргарликка замин булиши учун хизмат киладиган асосий ҳаракат сифатларнни ривожлантирншга йўналтирилган.
Умумий жисмоний тайёргарлик мақсадида жисмоний маданиятнинг барча турдаги воситаларидан, хилма-хил жисмоний машқлардан, табиатнинг согломлаштирувчи кучлари ва гигиеник омиллардан фойдаланилмоқда. Умумий жисмоний тайёргарлик жисмоний маданиятнинг барча этапларида кўпрок мактаб жисмоний тарбия тизимида, оммавий жисмоний маданият ишларида ва жисмоний машқлар билан индивидуал шуғулланиш шакллари орқали амалга оширилмокда.
Касб-хунар жисмоний тайёргарлиги - бу жисмоний маданиятнинг мутахассислаштирилган аниқ меҳнат тури ва мудофаа фаолиятига тайёрлашга йўналтирилган жараёндир. Бунда асосан, жисмоний машқларнинг хунар ёки касбга якин булган турларидан фойдаланилади. Касбга йўналтирилган жисмоний тайёргарлик воситаларининг кулланиши меҳнат ҳаракат малакаларининг шаклланишини эгаллаш жараёнини тезлаштиради, меҳнат унумдорлигини оширади, организмнинг, ташки муҳит таъсирнинг зарарли факторларига каршилик курсатишини яхшилайди.

Download 347.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling