Магистратура” БЎлими 5А231101 – жахон иқтисодиёти (минтақалар ва фаолият турлари бўйича) мутахассислиги


"Буюк ипак йўли" доирасида Марказий Осиё транспорт коридорларининг ривожланиш хусусиятлари


Download 0.9 Mb.
bet8/16
Sana17.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1534977
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
Марказий осиё транспорт коридорлари

4.2 "Буюк ипак йўли" доирасида Марказий Осиё транспорт коридорларининг ривожланиш хусусиятлари.
Яқинда “Тараққиёт стратегияси” марказида “Марказий Осиёда транспорт йўлакларини ривожлантириш ва “Бир макон, бир йўл” ташаббусининг самараси” мавзусида иккинчи услубий семинар бўлиб ўтди.
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Қирғизистон Республикаси стратегик тадқиқотлар миллий институти, Қозоғистон Республикаси Евроосиё интеграцияси ҳамда Евроосиё илмий-тадқиқот институтларининг эксперт-таҳлил марказлари вакиллари иштирокида амалга оширилди.
Тадқиқотдан кўзланган асосий мақсад – транспорт йўлаклари масалаларида минтақадаги давлатларнинг ўзаро муносабатлари даражасини, шунингдек, умумий ва мос келмайдиган манфаатларни, шунингдек Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги халқаро муносабатларда етакчи мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш учун ресурс ва механизмларнинг салоҳиятини аниқлашдан иборат. Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлган транспорт-логистика соҳаси Марказий Осиё мамлакатлари билан конструктив ва ўзаро манфаатли муносабатларни шакллантиришда муҳим ва долзарб аҳамиятга эга.
Зеро минтақа орқали йирик халқаро бозорларни бир-бири билан боғлайдиган энг қисқа йўналишлар ўтган. Минтақанинг транспорт-транзит салоҳияти унинг геостратегик ҳолати – тарихан Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб ўртасида кўприк вазифасини ўтаган “Буюк Ипак Йўли” маркази орқали белгиланади. Президент Ш.Мирзиёев 2018 йилда Нурсултон шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг учрашувида транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш орқали Марказий Осиёга йирик денгиз портлари ва жаҳон бозорлари билан боғланиш имконини бериш устувор вазифа эканини эътироф этган эди.
Бугунги кунда Марказий Осиё давлатлари олдида турган муҳим масалалардан бири, уларнинг ҳудуди орқали товарларни ташиш учун шарт-шароитларни шакллантиришдан иборат.
Бу ерда гап шундай транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва логистика хизматларини яратиш ҳақида кетмоқдаки, унда товарларни ташиш тезлиги ва камхаражатлилик денгиз транспорти билан бемалол рақобатлашиш имконини бериши зарур. 2020 йилда Осиё билан Европа ўртасидаги барча юклар автомобил ва темир йўл орқали амалга оширилиши ва бу 1-2%дан 10%гачани ташкил қилиши тахмин қилинмоқда.
Шу билан бирга, минтақа давлатларининг тўғридан-тўғри денгиз портларига чиқиш имконияти йўқ. Экспертларнинг фикрига кўра, бугунги кунда Осиё ва Европа ўртасидаги қитъалараро савдо юкларининг 90%и денгиз орқали ташилмоқда. Денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган ривожланаётган давлатлар экспорт даромадларининг тахминан 18 %ни транспорт хизматлари учун сарф қилади, ривожланган давлатларда эса бу қиймат 9 %ни ташкил қилади.
ЮНКТАД маълумотларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари учун транспорт харажатлари кўпинча импорт қилинадиган товарлар қийматининг 60 %гача етади.
Бу эса, сўнгги пайтларда Марказий Осиё минтақаси давлатлари халқаро аҳамиятга молик бўлган транспорт имкониятларини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларни жадаллаштирга туртки бермоқда.
Минтақа давлатлари ўзининг сиёсий, иқтисодий ва бошқа вазифаларини амалга оширишга тўлақонли кўмак бера оладиган транспорт тизимини шакллантиришга интилмоқда. Бундан ташқари, бошқа мамлакатларнинг шу каби коммуникациялари билан уйғун ҳолдаги интеграциялашган кенг қамровли транспорт тармоғи халқаро, шунингдек, транзит юкларини ташиш имконини беради. Бу эса бюджетга тушумлар базасини кенгайтириш учун қўшимча имконият демакдир.
Марказий Осиё жаҳон савдосида тарихан муҳим ўринга эга бўлиб, у Шимолий-Жанубий ва Ғарбий-Шарқий йўналишдаги қитъалараро транспорт йўлакларини боғлашда кўприк вазифасини ўтайди. Бугунги кунда Марказий Осиё транзит йўлаклари тизимининг асоси бўлиб, у Осиё ва Европа жаҳон ишлаб чиқариш марказлари ўртасида товар ҳамда капитал оқимини оширишга хизмат қилмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда, семинар якунида сўнгги 5 йилда Марказий Осиёда транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича қўшма маъруза тайёрлаб, уни жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги семинарда тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.


Милоддан юз йил аввал Чин юртидан йўлга отланган илк савдо карвони довону даралар, бепоён саҳролар оша Фарғона водийсига ипак ва бронза кўзгулар келтирган. Шу тариқа дунё цивилизацияси ривожида муҳим ўрин тутган Буюк Ипак йўлига асос солинган. Мана, орадан асрлар ўтиб узундан-узун карвонлар ўрнини замонавий авиалайнерлар, автомобиль ва тезюрар поездлар эгаллаган бўлса-да, Шарқ ва ўарбни боғловчи ана шу қадимий йўл ҳанузгача ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Эътиборлиси, мамлакатимизнинг бир қатор тарихий шаҳарлари унинг қоқ марказида жойлашган.

Пекин шаҳрида Буюк Ипак йўли бўйлаб иқтисодий коридор ташкил этишда оммавий ахборот воситаларининг ҳамкорлигига бағишланган халқаро форумда бу фикрлар қайта-қайта тилга олинди. Хитойнинг марказий нашри — “Жэньминь жибао” газетаси томонидан ўтказилган мазкур тадбирда 11 мамлакат — Ўзбекистон, Хитой, Россия, Туркманистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Туркия, Қирғизистон, Тожикистон давлатларининг 47 та оммавий ахборот воситаси ходимлари, шунингдек, ХХРнинг бир қатор вазирликлари, идоралари ва дипломатик миссиялар вакиллари иштирок этди.


Форум муносабати билан Хитой матбуотида эълон қилинган мақолаларда Буюк Ипак йўли ривожида Ўзбекистоннинг тутган ўрни мавзуига ҳам алоҳида урғу берилди. Чунончи, қарийб 3 миллион нусхада нашр этилувчи ҳамда 300 миллион нафардан зиёд интернет муштарийларига эга “Жэньминь жибао” газетаси саҳифаларида қадимий Самарқанд шаҳри Буюк Ипак йўлининг индустриал ва инновацион маркази сифатида қайд этилган. Мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳри эса транспорт-коммуникация, ишлаб чиқариш ва илм-фан соҳаларидаги юксак салоҳиятига кўра мазкур тармоқнинг юраги, дея эътироф этилади.


Бинобарин, Хитойда чоп этиладиган яна бир йирик нашр — “Global Times” газетасида Марказий Осиё мамлакатларининг Буюк Ипак йўли бўйида жойлашган шаҳарлари ҳақида маълумотлар жамланган махсус саҳифа эълон қилинди. Унда Регистон майдони суратлари ҳамда “Жиззах” махсус индустриал зонасида хитойлик тадбиркорлар билан ҳамкорликда ташкил этилган саноат корхоналари фаолиятидан фоторепортажлар ўрин олган. Халқаро форумнинг хорижлик иштирокчилари қайд этганидек, ушбу мақола ва фактлар Ўзбекистоннинг сармоявий ҳамда иқтисодий имкониятлари ҳақида янада кенгроқ маълумотлар олишга хизмат қилади.


Дарҳақиқат, юртимизда бундай имкониятлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Бу Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги икки томонлама муносабатлар Буюк Ипак йўлидаги бунёдкорлик руҳига мос равишда янги мазмун билан бойиб, ўзаро манфаатли алоқалар янада мустаҳкамланаётганида ҳам кўзга яққол ташланади. Кейинги пайтда икки давлат раҳбарларининг бевосита саъй-ҳаракатлари билан ўзаро алоқалар стратегик ҳамкорлик тусини олди.


Бу Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили билан ОАВ ходимлари иштирокида бўлиб ўтган брифинг чоғида алоҳида тилга олинди.


— Ўзбекистон Республикаси ва ХХР раҳбарларининг ўтган йил сентябрь ойида Тошкентда ҳамда жорий йилда Шанхайда бўлиб ўтган учрашувлари давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнади, — деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хонг Лей. — Хусусан, Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида давлатлараро манфаатли алоқаларни стратегик ҳамкорлик руҳида кенгайтириш тўғрисида тарихий аҳамиятга эга ҳужжатлар имзоланди. Буюк Ипак йўлини тиклашда Ўзбекистон муҳим ўрин тутади ва бир-бирини ўзаро тўлдиради, деб ҳисоблаймиз.


Вазирлик вакили, шунингдек, Хитой томони Ўзбекистон билан турли соҳаларда, айниқса, энергетика, савдо ва инфратузилмани такомиллаштириш жабҳаларида янада фаол ҳамкорликка тайёр эканини қайд этиб ўтди. Билим ва тажриба алмашиш борасида ҳам кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.


— Халқларимизнинг бир-бирига бўлган ҳурмати ва ишончи юксак эканини алоҳида таъкидлашни истардим, — деди Хонг Лей. — Ўз навбатида, Ўзбекистондан кўплаб соҳаларда, хусусан, давлат ва жамият бошқаруви жабҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ўрганишга арзийди.


Ҳақиқатан ҳам, кейинги йилларда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилди. Масалан, сўнгги олти йилда мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 6 баробар ошди ва 2013- йилда 5,2 миллиард долларга етди.


ХХР Раисининг 2013- йил сентябрь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида умумий қиймати 15 миллиард долларга тенг лойиҳаларни амалга оширишга оид 31 та ҳужжат имзоланди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Хитой сармояси иштирокидаги 466 корхона, жумладан, ушбу мамлакатнинг 71 та компанияси фаолият юритмоқда.


Тадбирда сўзга чиққан Хитой Халқ Республикаси транспорт вазири ўринбосари Вэн Мэньюнь Буюк Ипак йўлида замонавий транспорт коридорини ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Маълумки, мазкур йўналишда мамлакатимизда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Давлатларимиз ўртасида энг қисқа темир йўл тармоғини барпо этиш ўзаро иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб стратегик йўналишларидандир. Бу Марказий Осиё, ундан кейин Жанубий Осиё мамлакатларига чиқишни таъминлайди. Мазкур йўналиш “Ангрен — Поп” темир йўли қурилиши лойиҳасини ўз ичига олган. “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик компанияси ва Хитойнинг “China Railway Tunnel Group” компанияси ўртасида довондан туннель орқали ўтадиган “Ангрен — Поп” темир йўлини қуриш бўйича умумий қиймати 455 миллион долларлик шартнома имзоланди ва хитойлик ҳамкорлар иштирокида 2013 йилнинг июнь ойида ушбу йўл қурилиши бошланди.


Умуман, Буюк Ипак йўлидаги давлатларда қарийб 3 миллиард аҳоли яшашини инобатга олсак, минтақа мамлакатлари бозорига чиқиш учун транспорт коридорини тўлиқ таъминлаш бугунги куннинг энг долзарб мавзусидир. Бундай глобал майдон кўлами ва иқтисодий салоҳиятининг баҳоси нақадар бебаҳо эканлигини таъкидлаш жоиз. Ушбу мақсадларга эришишда ОАВ ҳамкорлигини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади.


Бу Хитой Халқ Республикасининг етакчи таҳририятларига ташриф чоғида бир неча бор таъкидлаб ўтилди. ХКП МҚ Сиёсий бюросининг доимий қўмитаси аъзоси Лю Юньшан, “Жэньминь жибао” газетаси бош директори Ян Чжэньву билан ўтказилган учрашувлар чоғида минтақа ОАВ ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, илғор коммуникацион технологияларни кенг жорий этиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.


Форум давомида оммавий ахборот воситалари ходимларининг ишбилармон доиралар, етакчи давлат компаниялари вакиллари билан мулоқоти чоғида Хитойнинг саноат ва бизнес тузилмаларининг Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлиги муҳокама қилинди. Хусусан, ёқилғи-энергетика соҳасидаги муносабатларни тараққий эттириш муҳим эканлиги қайд этилди.


— Хитой Миллий нефть-газ корпорацияси Ўзбекистондаги истиқболли углеводород конларини ўрганиш ва уларни ўзлаштириш билан шуғулланмоқда, — деди корпорациянинг халқаро бўлими бош директори Чжэн Син. — Бундан ташқари, табиий газни чуқур қайта ишлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Буюк Ипак йўлининг ёқилғи-энергетика соҳасида Марказий Осиё — ХХР газ тармоғининг Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтиши ўзаро ишончли ва манфаатли муносабатларимизнинг ёрқин далилидир.


Хитой Маданият вазирлиги вакиллари таъкидлаганидек, Буюк Ипак йўли нафақат савдо йўли, айни пайтда халқлар ўртасида маданий-маърифий, фан ва техника, туризм соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришда ҳам устувор аҳамиятга эга. Таъкидлаш жоизки, 2013 йил 15 май куни Шанхай шаҳрида Хитойда биринчи марта Шанхай университети ҳузуридаги ШҲТ Жамоат дипломатияси илмий тадқиқот институти негизида Ўзбекистон тадқиқотлари ва таълим алмашувлари маркази очилди. Тошкент ва Шанхай, Самарқанд ва Сиан, Навоий ва Чжучжоу шаҳарлари, Тошкент вилояти ва Хунан вилояти, Самарқанд вилояти ва Шаньси вилояти ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилган. Шаньси провинцияси вице-губернатори Цзян Цзелиннинг таъкидлашича, ҳудудда транспорт, савдо ва логистика инфратузилмаси ривожи ҳал қилувчи йўналиши Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон билан бевосита боғлиқ. Бунга анжуман иштирокчилари форум якунлари бўйича Хитойнинг ана шу шаҳарлари бўйлаб ташкил этиладиган медиа-тур давомида бевосита гувоҳ бўладилар.


Таҳдидлар ва имкониятлар” юқори даражадаги халқаро конференция дастури доирасида “Марказий ва Жанубий Осиёда барқарор ўсишга хизмат қилувчи савдо ва транспорт алоқаси” мавзусида панель муҳокамаси бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ Президенти Сума Чакрабарти модераторлиги остида бўлиб ўтди.


Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков, Афғонистон Ислом Республикаси молия вазири Муҳаммад Пайенда, Латвия қишлоқ хўжалиги вазири Каспарс Герхардс, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Тери Ҳакала, Ўзбекистон-Саудия Арабистони Ишбилармонлар Кенгаши раиси Муҳаммад Абунайян, шунингдек, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, АҚШнинг халқаро ривожланиш молия корпорацияси, Жахон савдо ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти ва бошқа идоралар вакиллари ва эскпертлари иштирок этишди.


Муҳокама чоғида иштирокчилар минтақадаги мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика алоқаларини чуқурлаштириш омилларини атрофлича муҳокама қилиб, ҳамкорликни янада кенгайтиришга оид устувор йўналишлар бўйича фикр ва таклифлар билан алмашдилар.


Муҳокамада сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири тадбир мавзуси ва умуман конференция билан боғлиқ бир қатор муҳим масалаларни илгари сурди.


Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш масалаларида Ўзбекистоннинг устувор йўналишлари белгилаб берилди: савдо, саноат кооперациясини фаоллаштириш ва барқарор ривожланиш жараёнларига жалб этиш орқали ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш.


Маълум қилинишича, ўтган тўрт йил мобайнида Ўзбекистон ва унинг Марказий Осиё савдо ҳамкорлари ўртасидаги савдо айланмаси 2,5 баробар, Жанубий Осиё давлатлари билан эса – 2 баробар ошган. Шу билан бирга, Марказий Осиё мамлакатлари савдо айланмасида минтақалараро савдо улушининг паст кўрсаткичлари (1,5 дан 8,5 фоизгача) қайд этилган, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида эса бу кўрсаткич 25% ташкил этмоқда.


Ушбу кўрсаткичлар минтақанинг савдо муносабатларида ишга солинмаган салоҳият мавжудлигини кўрсатади, бунга номукаммал меъёрий-ҳуқуқий база, етарли даражада ривожланмаган транспорт инфратузилмаси ҳамда тариф ва нотариф тўсиқлар мавжудлиги сабаб бўлмоқда.


Ушбу муносабат билан Ўзбекистон томони минтақа давлатлари ҳукуматлари ва тараққиёт ҳамкорларини манфаатдор томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштиришга чақирди.


Шу нуқтаи назардан, ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ўртасида турли соҳаларда қўшма лойиҳалар сонини ошириш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, амалдаги тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш, хизматларни рақамлаштириш ва божхона тартибини соддалаштириш, логистика операцияларида вақт ва моддий харажатларни камайтириш ва бошқа тадбирлар биринчи даражали чоралар сифатида белгиланди.


Ўзбекистон ушбу йўналишларда муваффақиятли ҳаракат қилаётгани таъкидланди: Покистон Ислом Республикаси билан Транзит савдоси бўйича битим имзоланди, Покистон, Афғонистон ва Ҳиндистон билан имтиёзли савдо битимларини келишиш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда, минтақада мунтазам ҳаво қатнови йўлга қўйилди, турли мамлакатлар ишбилармон доираларини ўзаро яқинлаштириш бўйича доимий равишда қўшма тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.


Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилашнинг асосий омили сифатида савдо-транспорт инфратузилмаси хавфсизлигини таъминлашда мамлакатлараро ҳамкорликнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди. Ушбу нуқтаи назардан, қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш, темир йўл ва автомобиль коммуникацияларини жиҳозлаш ва модернизация қилиш чоғида кадрлар ва инфратузилма объектларини ҳимоя қилиш бўйича тўпланган тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш таклиф этилди.


Муҳокама давомида иштирокчилар Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларида инфратузилмага эҳтиёж ортиб бораётган шароитда кенг кўламли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб этилаётган инвестициялар ҳажмларини ошириш зарурлигини таъкидладилар, бу эса, ўз навбатида, қўшма саноат корхоналарини ташкил этиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни учинчи мамлакатлар бозорларига илгари суриш учун шарт-шароитларни шакллантиради ҳамда минтақа мамлакатларининг иқтисодий ўсишига ёрдам беради. Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темир йўлини қуриш ва ишга тушириш "Бир макон, бир йўл" ташаббуси доирасидаги йирик транспорт лойиҳаларидан бўлади.


"Бир макон, бир йўл"ни инновациялар билан бойитиш, хусусан, Буюк ипак йўлини рақамлаштириш мақсадида рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш ҳам эътиборга молик.
2017 йилда ўтган "Бир макон, бир йўл" халқаро иқтисодий форуми доирасида ХХР Раиси Си Цзиньпин томонидан илгари сурилган ушбу ташаббус рақамли иқтисодиёт ва рақамли дипломатияга доир миллий тизимларни ривожлантириш, суперкомпьютер марказлари, глобал рақамли дўконлар, "ақлли шаҳарлар"ни ташкил этиш, электрон тижорат ва тиббиётни кенгайтириш, шунингдек, давлатларнинг турли ички сиёсий ва ташқи сиёсий вазифаларини ҳал этишда сунъий онг технологиясидан фойдаланишга қаратилган.
Бугунги кунда деярли барча ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда транспорт ва логистикага оид рақамли хизматлар жадал ривожланмоқда.
Ушбу тенденцияни ҳисобга олган ҳолда халқаро конференцияда Марказий Осиё мамлакатларининг автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти тизимларида ахборот технологиялари, рақамли маркетинг хизматларини жорий этиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган. Транспорт йўлаклари бўйича халқаро форум мамлакатимизда илк бор ташкил этилаётганини таъкидлаш лозим. Умид қиламизки, Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий транспорт-коммуникация тизимини шакллантириш, транспорт ва логистика соҳаларида янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга доир саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш юзасидан узоқ муддатли ва кўп томонлама ҳамкорлик учун қулай шароитлар яратишга катта ҳисса қўшади. Хорижий давлатларнинг бандаргоҳларига чиқиш мақсадида Марказий Осиёнинг транспорт-транзит имкониятларини кенгайтириш бўйича янги келишилган қарорларни ишлаб чиқиш минтақа учун муҳим ва долзарбдир. Бундан ташқари, конференция якунида Марказий Осиё мамлакатлари транспорт коммуникацияларини ривожлантириш бўйича умумминтақавий дастурни имзолаши кутилмоқда.
Шунингдек, Президентимиз 2017 -йил июнь ойида ШҲТ саммитида илгари сурган товарлар ва транспорт воситалари ҳаракатини соддалаштириш масалаларини тартибга солишга, халқаро ташишлар устидан назоратга доир ягона ёндашувни шакллантиришга қаратилган транспортда ташишларни интеграциялашган бошқариш тизимини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббус юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.
Ўтган йили Жаҳон банкининг логистика самарадорлиги бўйича рейтингида Ўзбекистон 160 мамлакат ичида 99-позицияни эгаллади. Марказий Осиёдаги энг йирик ва иқтисодий жиҳатдан жадал ривожланаётган республика учун бундай натижа қониқарсиз, албатта. Ҳарқалай, Ўзбекистон денгиз йўлларидан узоқда жойлашгани ва бу миллий маҳсулотларни дунё бозорларига тез, қулай ҳамда арзон нархларда етказиб беришга тўсқинлик қилаётганини инобатга олиш зарур. Мазкур ҳолат мамлакатнинг экспорт салоҳияти ҳамда глобал миқёсдаги рақобатбардошлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Ташқи савдо маршрутларини диверсификациялаш муаммонинг ягона оптимал ечими бўлиши мумкин. Инчунин, Ўзбекистонни бошқа минтақалар билан боғлайдиган муқобил транспорт коридорларини излаш масаласи охирги йиллар кун тартибидан тушгани йўқ. Мамлакатнинг транспорт-коммуникация соҳасидаги сиёсати ҳамда халқаро логистика лойиҳаларидаги иштирокига доир бир қанча саволлар билан экспертларга юзландик.
 Қозоғистон ва Туркманистонни ҳисобга олмаганда Марказий Осиё давлатлари денгиз йўлларига тўғридан-тўғри чиқа олмайди. Шу туфайли улар минтақани дунё бозорлари билан боғлайдиган муқобил логистик маршрутларни излашга мажбур. 
Марказий Осиё логистика нуқтаи назаридан анчайин ўзига хос минтақадир. Айниқса, Ўзбекистонинг географик жойлашуви денгиз йўллари билан бевосита боғланиш имконини бермайди. Бунинг учун камида иккита давлат чегарасини кесиб ўтиш керак. Шу боис транспорт маршрутларини диверсификациялаш Ўзбекистон учун ҳаёт-мамот масаласига айланган.
Биринчи президент раҳбарлиги даврида Ўзбекистонда экспортга йўналтирилган иқтисодиёт модели мавжуд эди. Бироқ янги бозорларга чиқиш ҳамда тегишли логистика инфратузилмасини яратишга ҳозиргидек жиддий аҳамият қаратилмаган. 2016 - йилдан бошлаб Ўзбекистоннинг мазкур соҳадаги ёндашуви ўзгарди. Мамлакат ташқи иқтисодий фаолиятини қайтадан кўриб чиқиб, халқаро транспорт-коммуникация тизимларига интеграциялашишга ҳаракат қилмоқда.
Шавкат Мирзиёев президент этиб сайлангач, илк давлат ташрифини Туркманистон Республикасига амалга оширди. Ўшанда Ўзбекистонни Каспий денгизи портлари билан боғлайдиган транспорт йўлагини очиш масаласи муҳокама қилинган. Бунинг натижаси ўлароқ, Туркманистонга йўловчи ҳамда юк поездлари қатнови тикланди.
Бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда ташқи бозорларга чиқиш учун ички автомобиль ва темир йўл транспорт тизимини такомиллаштиришга бел боғлаган. Бироқ республика бу борадаги мақсадларига якка ҳолда эришолмайди. Таассуфки, ҳозирча хорижий ҳамкорлар билан маросага келиш ҳамда режадаги ишларни тўла-тўкис рўёбга чиқаришнинг имкони бўлмаяпти.
Ўтган йили Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатларининг инвестицион жозибадорлиги рейтингини аниқлашга доир тадқиқот ўтказгандик. Ўзбекистон мазкур рўйхатда Қозоғистондан кейинги ўринни банд этди. Рейтингни тузишда асосий омиллар сифатида ички ва ташқи транспорт маршрутларининг ривожланганлик даражаси кўриб чиқилди. Ўзбекистон бу бўйича учинчи натижани кўрсатган. Таҳлиллардан маълум бўлишича, мамлакатнинг ички транспорт маршрутлари нисбатан яхши ривожланган. Буни соҳада олиб борилган ислоҳотлар самараси, деб биламан.

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling