Магистратура” БЎлими 5А231101 – жахон иқтисодиёти (минтақалар ва фаолият турлари бўйича) мутахассислиги


Диссертация таркибининг қисқача тавсифи


Download 0.9 Mb.
bet2/16
Sana17.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1534977
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Марказий осиё транспорт коридорлари

Диссертация таркибининг қисқача тавсифи

Диссертациянинг биринчи бобидаги «Кириш» қисмида мавзунинг долбзарлиги, тадқиқот мақсади ва вазифалари, тадқиқотнинг асосий муаммолари ва саволлари кўрсатиб ўтилган. Шунингдек, иккинчи боби «Адабиётлар шарҳи» қисмида Ўзбекистон Республикаси транспорт тизимини ривожлантириш муаммолари, минтақавий ҳамда халқаро транспорт тизимини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш муаммоларига бағишланган тадқиқотлар хақида баён этилган.
Учинчи боб «Тадқиқот методологияси» қисмда тадқиқот жараёнида олинган маълумотлар ва таҳлиллар асосида қандай усулдан фойдаланиш ҳамда тадқиқот олиб бориш жараёнидаги асосий муаммолар баён этилган. Тўртинчи боб «Тадқиқот таҳлили ва натижалари» қисмда, Марказий осиё минтақасида ягона транспорт инфратузилмасини барпо этиш истиқболлари, Ўзбекистон транспорт тизимининг халқаро логистика марказларига интеграциясини чуқурлаштириш йўналишлари тахлил қилинган. Бешинчи боб «Хулоса» қисмида изланиш асосида келинган хулосалар ва айрим муаммоли вазиятлар юзасидан тегишлича таклифлар берилган.

II БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ
2.1 Минтақавий ҳамда халқаро транспорт тизимини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш муаммоларига бағишланган тадқиқотлар таҳлили.
Жаҳонда юз бераётган глобаллашув ҳамда интеграция жараёнларида транспорт комплексининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Жаҳон банки маълумотларига кўра, жаҳон транспорт хизматларининг ЯИМ таркибидаги миқдори 4,3 трлн. АҚШ доллари (6,9 %)ни ташкил этиб, йилига 110 млрд. тонна юк ва 1 трлн. дан ортиқ йўловчилар ташилмоқда, транспорт комплексида банд бўлган ходимлар сони 100 млн. кишини ташкил этмоқда. Мазкур соҳаларни ривожлантириш жаҳон транспорт ва логистика тизими (The global transport and logistic system) томонидан амалга оширилади. Транспорт тизимида етказиб беришнинг замонавий технологияларидан фойдаланиш моддий захиралар ҳажмини 30 % дан 60 % гача тежаш, шунингдек, транспорт хизматларидан фойдаланувчи корхоналарнинг етказиб бериш харажатларини тахминан 30-35 фоизга камайтирилишига эришиш имконини беради Жумладан, Ўзбекистон Республикаси транспорт тизимини ривожлантириш муаммолари Я.Қорриева, К.Ульджабоев, М.Икрамов, А.Шермухамедов, Ғ.Қосимов, Г.Саматов, Т.Қодиров ва К.Зиядуллаев каби мамлакатимиз олимлари томонидан бажарилган тадқиқот ишларида ёритилган5 . Шунингдек, минтақавий ҳамда халқаро транспорт тизимини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш муаммоларига бағишланган тадқиқотлар қаторига К.Рашидов, Ў.Мавлонов, К.Аҳмедов, И.Акбаров, Б.Ходжаев, З.Ахмаджанов, С.Примбетовлар, Р.Саматов ва А.Строковлар томонидан бажарилган ишларни киритиш мумкин6 . Қолаверса, транспорт коммуникациялари муаммоларини сиёсий фанлар кесимида тадқиқ этган тадқиқотчилар қаторига Ж.Артиков, И.Қодиров, Р.Сарбаев, А.Тўраев, Р.Мирзаев ва бошқаларни киритиш мумкин7 . М.С.Кхан1, Э.Ҳелпман2, П.Кругман3, Василева Л.В.4, А.Киреев5, С.Ивашковский6, Микаилушкин А.И7, Э.А.Онохина8, В.Д. Матвеенко9 кабилар бу йўналишда ўз тадқиқот ишларини олиб боришган. Ўзбекистонда эса бу йўналишда мамлакатимиз олимлари А.Вахабов, Ш.Хожиакбаров, Ш.Рахманов10, Ғ.Назарова11, Н.Исмаилова12, Н.Сирожиддинов ўз илмий изланишларини олиб боришган.
Транспорт-логистика инфратузилмасини самарали бошқариш, унинг мазмуни ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига таъсирини ўрганган бир қатор олимлар транспорт-логистика инфратузилмасини бошқариш бўйича турли хил фикрларни билдирганлар.
Д. Бауэрсокснинг фикрича, анъанавий усулларга нисбатан юк ташувларини ташкил этишнинг афзаллиги ва иқтисодий самарадорлиги масалаларини киритган ҳолда мультимодал ва интермодал юк ташувларини ташкил этиш муаммоларига алоҳида эътибор қаратган. Шу билан бирга муаллиф, транспорт тармоқлари, транспорт воситалари ва транспорт компаниялари ўз ичига олган транспорт-логистика инфратузилмасини алоҳида қайд этади.



Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling