Магистратура” БЎлими 5А231101 – жахон иқтисодиёти (минтақалар ва фаолият турлари бўйича) мутахассислиги
Автомобиль транспортида юк ташиш таннархининг таркибий тузилиши
Download 0.9 Mb.
|
Марказий осиё транспорт коридорлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташиш таннархидаги улуши % да, Харажатлар номи
- LРI даги ўрни Божхона Инфратузилма
- Ўз вақтида етказиш Ўзбекистон
- 2019 йилдаги “LPI” (Logistics Performance Index) маълумотлари (160 давлат орасида)
- Марказий Осиё давлатларини халқаро юк ташувлардаги икки томонлама келишувлари
- Қозоғистон Қирғизистон Тожикистон
- * Икки томонлама юк ташувлар ва транзитда ҳамда учинчи давлат томонидан юк ташувларда рухсатномасиз ташиш. ** Икки томонлама юк ташувлар ва транзитда рухсатномасиз ташиш.
- *** Барча ташувларда рухсатнома талаб этилади.
Автомобиль транспортида юк ташиш таннархининг таркибий тузилиши
(Манба: Оптимизация транспортных расходов – важный фактор устойчивого развития экономики: проблемы и решения. www.cer.uz) (1-жадвал) Жадвал маълумотларига кўра, ташиш харажатларининг асосий моддалари транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва ёқилғи мойлаш материаллари ҳисобига тўғри келади. Республика ҳудудий автомобиль транспорти бирлашмаларида ишлатилаётган транспорт воситаларининг эскириш даражаси уларнинг автомобиль транспорти хизмати кўрсатиш бозоридаги рақобатга бардош бера олмаслигининг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Иккинчидан, мамлакатимиз транспорт инфратузилмасининг ривожланмаганлиги. Жумладан, Халқаро “LPI” (Logistics Performance Index) ташкилоти маълумотларига асосан мамлакатимизнинг халқаро логистика кўрсаткичлари индексига назар ташласак, энг юқори натижалар айнан инфратузилма ва ўз вақтида етказиб бериш индикаторларида нисбатан ижобийлигини кузатиш мумкин (2-жадвал). Ушбу кўрсаткичлар Хитойда ўртача 4.07 ни, Сингапурда 4.14 ни, қўшни Қозоғистон Республикасида эса 2.75 ни ташкил этади.
2019 йилдаги “LPI” (Logistics Performance Index) маълумотлари (160 давлат орасида) (Манба: https://lpi.worldbank.org/international) (2-жадвал) Учинчидан, минтақа доирасида икки томонлама ва кўп томонлама келишувларнинг талаб даражасида эмаслиги. Жумладан, Ўзбекистон ва Тожикистон “Халқаро автомобиль ташувлари тўғрисида”ги битимнинг мавжуд эмаслиги (3-жадвал) ва мавжуд “рухсатномасиз” битимларда учинчи мамлакатларга ва улардан ташиш масалалари тилга олинмаганлиги икки давлат ўртасида транспорт ташувларига салбий таъсир ўтказмоқда. Марказий Осиё давлатларини халқаро юк ташувлардаги икки томонлама келишувлари
(Манба: Международные перевозки в Центральной Азии: понимание тенденций (не)сотрудничества. www.ucentralasia.org.) * Икки томонлама юк ташувлар ва транзитда ҳамда учинчи давлат томонидан юк ташувларда рухсатномасиз ташиш. ** Икки томонлама юк ташувлар ва транзитда рухсатномасиз ташиш. *** Барча ташувларда рухсатнома талаб этилади. (3-жадвал) Шунингдек, минтақа давлатлари томонидан бир қатор Халқаро конвенция ва келишувларни имзоланмаганлиги (Тожикистон ва Туркманистон мамлакатларининг “Тижорат юкларни вақтинчалик ўтказиш тўғрисида”ги ва “Контейнерлар тўғрисида”ги божхона конвенцияларига аъзо эмаслиги) халқаро юк ташувларнинг секинлашуви ва транспорт харажатлари кўпайишига олиб келмоқда. Марказий Осиё мамлакатларида транспорт ва коммуникацияларни ривожлантиришга қаратилган махсус миллий стратегиялар ва давлат дастурлари ишлаб чиқилмоқда. Минтақа давлатлари замонавий халқаро муносабатлар тизимида транспортнинг роли ортиб бораётгани ва халқаро транспорт йўлакларининг янада барқарор ривожланиш учун аҳамияти эътироф этилади. Марказий Осиё давлатларининг миллий стратегияларига кўмаклашиш мақсадида хорижий давлатлар кўмагида турли халқаро дастурлар ишлаб чиқилмоқда. Ушбу лойиҳалар доирасида транспорт ва савдо соҳасида эксперт ёрдами кўрсатилмоқда. У савдо-сотиқни енгиллаштиришга, давлатлар ўртасидаги халқаро транспорт йўлакларини интеграциялашувига, шунингдек, минтақадаги транспорт ва савдо тизимларидаги муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. Лойиҳалар, шунингдек, халқаро молия институтлари, ҳамкорлар ва хусусий инвесторлар томонидан молиялаштирилади. Транспорт лойиҳаларини амалга ошириш учун молиявий, илмий ва техник ёрдам кўрсатиб, минтақавий ва минтақавий бўлмаган иштирокчилар ҳам халқаро транспорт йўлакларининг келажакдаги фаолиятидан олинадиган фойдани ўз ичига олган муайян имтиёзларга эга бўлишга интилмоқда; минтақадаги геосиёсий манфаатлар; Марказий Осиё мамлакатлари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш ва ҳоказо. Марказий Осиёда транспорт йўлакларини ривожлантириш БМТнинг Барқарор ривожланиш соҳасидаги тўққизинчи мақсадига мос келади. Бу ҳудудда ёналишларни ташкил этиш ва ишга тушириш билан мослашувчан инфратузилма яратилади; транспорт коридорлари инклюзив ва барқарор саноатлаштиришга ҳисса қўшади, инновацияларни рағбатлантиради ва юқори сифатли, ишончли, барқарор ва мустаҳкам инфратузилмани, жумладан, минтақавий ва трансчегаравий инфратузилмани ривожлантиради. Халқаро транспорт йўлаклари иқтисодий тараққиёт ва инсон фаровонлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилган бўлиб, бунда барча одамлар учун реал ва тенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган. Download 0.9 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling