Mahalla, oav, kons 13 bob kolej 120
Ўзбекистон Республикаси барқарорлигига таҳдид солаётган
Download 2.23 Mb.
|
Siyosat
- Bu sahifa navigatsiya:
- «МУСУЛМОН БИРОДАРЛАРИ»
- 2. “АЛ-ҚОИДА” (“Салафийлар глобал жиҳоди”)
- “Яҳудийлар ва христианларга қарши халқаро ислом жиҳоди фронти”
Ўзбекистон Республикаси барқарорлигига таҳдид солаётган
террористик ва диний экстремистик ташкилотлар (№1) 1. Исломдаги энг таъсирчан диний экстремистик гуруҳлардан бири 1928 йилда Мисрда ташкил топган «МУСУЛМОН БИРОДАРЛАРИ» («Ал-иҳвон ал-муслимун») уюшмасидир. Асосчиси мисрлик Ҳасан ал-Банно. У панисломизм ғояси асосида “жиҳод исломий миллатчилик”, “исломий давлат” таълимотларини ишлаб чиққан. Мазкур диний-сиёсий уюшма ислом дини тарқалган мамлакатларда Қуръон ва шариатда ифодаланган қоидаларга тўлиқ риоя этувчи жамият қуриш учун сиёсий курашга киришган. У хайр-эҳсон ва маърифатчилик фаолияти (1928-1936 йиллар) дан тортиб, то сиёсий ҳаётда террор усулини қўллашгача бўлган мураккаб тараққиёт йўлини босиб ўтган. Кейинчалик уч йўналишга бўлиниб кетган бўлса-да, деярли барча халқаро террорчилик ва диний экстремистик ташкилотларнинг асосий манбаи бўлиб ҳисобланади. Диний экстремистик кучлар 20-асрнинг 60-70 йилларида Мисрда Жамол Абдул Носир ҳукуматини ағдариб ташлашга уринган. 1981 йилда эса Миср президенти Анвар Садатга суиқасд уюштириб ўлдирган. 2. “АЛ-ҚОИДА” (“Салафийлар глобал жиҳоди”) – қатор давлатларда ўз филиалларини ташкил этган халқаро террористик ташкилот. Асосий мақсади араб мамлакатларидаги дунёвий ҳокимият ўрнига шариат меъёрларига асосланган диний давлатчиликни ўрнатиш, кейинчалик эса барча мусулмон давлатларини ягона халифаликка бирлаштириш. Шунингдек, ташкилот ғарб давлатлари, айниқса АҚШнинг тегишли минтақа ёки давлатга, хусусан Форс кўрфази давлатлари, Саудия Арабистонига нисбатан таъсирига қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилади. Алоҳида интилишларидан бири Исроил давлатини йўқотиш. Ташкилот 1988 йилда Саудия Арабистонилик Усама бен Ладен томонидан ташкил этилган ва бошқарилмоқда. Бен Ладен 1979 йилда ўз ҳарбий ва сиёсий фаолиятини Афғонистонда бошлаган. Маълумотларга кўра, Ладеннинг фундаменталистик фаолияти шаклланишида, яъни Собиқ Иттифоққа қарши жиҳод қилувчилар(мужоҳидлар)ни жалб қилиш ва тайёрлашда моддий ва техник воситалар билан қўллаб-қувватлаган АҚШ МРБ сининг роли катта бўлган. Афғонистонни собиқ Иттифоқ қўшинлари тарк этиб, бен Ладен ҳам Саудия Арабистонига қайтгач, бу ерда АҚШ ҳарбий базасининг мавжудлигини кўриб, Яқин Шарқдаги можароларнинг барчасига сабаб: христиан Европаси, айниқса АҚШ деб ҳисоблайди. Буни Ғарб оламининг мусулмон Шарқига қарши янги салиб юриши деб талқин қилади ва натижада 1998 йилнинг февралида аксиламерика, аксилхристиан туйғуларига асосланган ўз ташкилотини “Яҳудийлар ва христианларга қарши халқаро ислом жиҳоди фронти” деб эълон қилади. Ўз мақсади йўлида демократик ижтимоий-сиёсий тузумга хос бўлган барча хусусиятларни инкор этиш, ҳар қандай дунёвий модернизация ва ислоҳот жараёнларига зарба бериш, тегишли давлатлар аҳолисини мажбурий исломлаштириш каби усул ва воситалардан фаол фойдаланади. Бунда дунёвий демократик давлатларнинг раҳбарлари, сиёсий арбоблари, уларнинг тарафдорлари террорчиликнинг объектларига айланмоқда (Ҳусни Муборак-1995 й., Ар-Риёддаги АҚШ ҳарбий маркази-1995й., Кения ва Танзаниядаги АҚШ элчихоналари-1998 й. 7 август, АҚШ бизнес маркази-2001 й. 11 сентябрь). Бугунги кунда “Ал Қоида”нинг базалари Сурия, Ливан ва Шимолий Африкада жойлашган. Download 2.23 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling