Mahalla, oav, kons 13 bob kolej 120


II. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРИ


Download 2.23 Mb.
bet36/42
Sana08.03.2023
Hajmi2.23 Mb.
#1249027
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   42
Bog'liq
Siyosat

II. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРИ
8-модда.
Терроризмга қарши кураш бўйича давлат органлари
Терроризмга қарши курашни амалга оширувчи давлат органлари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Терроризмга қарши курашда иштирок этаётган давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда террорчилик фаолиятининг олдини олиш, уни аниқлаш, унга чек қўйиш ва унинг оқибатларини минималлаштириш борасида ҳамкорликда ҳаракат қилишларини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати томонидан амалга оширилади.
9-модда.
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати:
террорчилик фаолиятининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш йўли билан терроризмга, шу жумладан халқаро терроризмга қарши курашни амалга оширади;
террорчилар, террорчилик гуруҳлари ва террорчилик ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ҳамда таҳлил қилади, улардан келиб чиқаётган таҳдиднинг миллий хавфсизликка қай даражада хавфли эканлигини баҳолайди, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга зарур ахборотлар тақдим этади;
террорчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришидан Давлат чегарасининг ҳимоя қилиниши ва қўриқланишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали қурол, ўқ-дорилар, портловчи, радиоактив, биологик, шунингдек кимёвий ёки бошқа заҳарловчи моддаларнинг, террорчилик ҳаракатини содир этиш мақсадида ишлатилиши мумкин бўлган предмет ёки материалларнинг ноқонуний олиб ўтилиши олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш чораларини кўради;
чегара олди минтақасида ва чегара олди зонасида террорчиларни, террорчилик гуруҳларини аниқлайди, зарарсизлантиради, қаршилик кўрсатилган тақдирда эса уларни йўқ қилиш чораларини кўради;
Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва категорияланган объектларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган давлат муассасаларини, ушбу муассасаларнинг ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилишни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, шунингдек чет эл давлатлари, ҳукуматлари бошлиқлари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган даврда мазкур давлат (ҳукумат) бошлиқлари ва халқаро ташкилот раҳбарларининг хавфсизлиги ҳамда қўриқланишини таъминлайди;
халқаро терроризмга қарши кураш соҳасида чет эл давлатларининг тегишли органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
террорчиликка қарши курашувчи бўлинмаларнинг террорчиларни, террорчилик гуруҳларини аниқлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш ҳамда террорчилик ташкилотларини тугатиш ишлари ташкил этилишини таъминлайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
10-модда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
террорчилик фаолиятининг олдини олиш, уни аниқлаш, унга чек қўйиш ҳамда унинг оқибатларини минималлаштириш йўли билан терроризмга қарши курашни амалга оширади;
алоҳида муҳим, категорияланган ва бошқа объектларнинг қўриқланишини ва хавфсизлигини таъминлайди;
давлат ҳокимияти ва бошқарувнинг тегишли органларига террорчилик фаолиятига алоқадор шахслар, гуруҳлар ва ташкилотлар тўғрисида ахборот тақдим этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
12-модда.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғлар, қуроллар ва ўқ-дорилар, ядровий, биологик, кимёвий ёки бошқа турдаги ялпи қирғин қуроллари, террорчилик ҳаракатларида ишлатилиши мумкин бўлган материаллар ва асбоб-ускуналарни ноқонуний олиб ўтишга уринишларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш чораларини кўради;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
13-модда.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
Ўзбекистон Республикасининг ҳаво бўшлиғи хавфсизлигини, мамлакат маъмурий, саноат-иқтисодий марказлари ва ҳудудлари, муҳим ҳарбий ва бошқа объектларнинг ҳаводан бериладиган зарбадан ҳимоя қилиниши ва қўриқланишини таъминлайди;
ўз тасарруфидаги ҳарбий объектларнинг қўриқланиши ва мудофаа қилинишини амалга оширади;
террорчиликка қарши операцияларда иштирок этади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
14-модда.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
фавқулодда вазиятлардан аҳолини ҳимоя қилиш, террорчилар ҳаракат қилаётган зонада жойлашган алоҳида муҳим, категорияланган ва бошқа объектлар барқарор ишлашини, шунингдек террорчилик ҳаракатлари оқибатларини тугатиш юзасидан вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда тадбирлар ўтказади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
157. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тизимига қарши бўлган норасмий сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари, нодавлат маҳфий жамиятлар ва бирлашмаларни тузишни таъқиқловчи қонунларнинг хуқуқий асослари. internet
57-модда. Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек ҳарбийлаштирилган бирлашмаларнинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти тақиқланади.
Махфий жамиятлар ва уюшмалар тузиш тақиқланади

158. Диний экстремизм, унинг пайдо бўлиш тарихи, моҳияти ва бошқа диний конфессияларда унинг намоён бўлиш хусусиятлари. Жаҳон тараққиёти ривожланиши даврида диний экстремизмнинг илдизлари.


Экстремизм – (лотинча extremus – “ўта”, “сўнгги”) жамиятдаги у ёки бу ҳодиса, жараёнларга нисбатан кескин фикрларни билдирилиши ва қаттиқ тадбирларни қўлланилиши ёки кескин фикр ва чораларни ёқловчи, унинг амалга оширилишига тарафдор маъноларини билдириб, ижтимоий-сиёсий муаммоларни ҳал этишда ўта кескин чора-тадбирларни, фикр-қарашларни ёқловчи назария ва амалиёт ҳисобланади. Унинг мазмунига кўра диний ва дунёвий, намоён бўлишига кўра муайян ҳудудий, минтақавий ва халқаро шакллари фарқланади. Дунёвий экстремизм сиёсий, иқтисодий, мафкуравий мазмунга эга бўлса, диний экстремизм фақатгина барча дин (секта) доирасида вужудга келиб, диний ақидалар билан суғорилган бўлади.


Шу маънода диний экстремизм – бу бирор диннинг ақидаларини, қонун-қоидаларини кишилар ҳаёти ва жамиятга жорий этиш, қарор топтиришда кескин чора ва тадбирлар, зўравонлик қўллаш ҳисобланади.
“Ўзининг шак-шубҳасиз ҳақлигига, ҳақиқатни фақат ўзи билишига ишонч ҳисси сўнгги чораларга, зўравонлик ҳаракатларига мойиллиги билан ажралиб турадиган диний экстремизмнинг пайдо бўлишига замин яратади”. Диний экстремизмнинг назарий асосини ташкил этадиган фундаментализм барча динларга хосдир. Бунда муайян диннинг асли қандай бўлса, шундайлигича сақлаб қолишга ҳаракат қилинади ва маълум дин вужудга келган илк даврига қайтиш, дастлабки ақидаларни қайта тиклаш, ва шу йўл билан замонанинг барча муаммоларини ҳал қилиш мумкин деган фикр илгари сурилади.
Бугунги кунда фундаментализм ислом ниқоби остида фаоллашган ва кенгқамровли ҳаракат сифатида бутун дунёга таҳдид солиб келмоқда. Ислом экстремизмининг асосий мақсади диний ақидалардан фойдаланган ҳолда унга мойил кишиларни уюштириб, ҳокимиятни қўлга олиш, турмуш тарзи ва ижтимоий тартиботларни дин илк вужудга келган даврига мослаш, диний талабларга асосланган сиёсий тузумни барпо этиш ҳисобланади.



  • Илк бор Аристотель томонидан қўлланилган „террор" атамаси юнонча „terror" сўзидан олинган бўлиб, дахшат, қўрқув деган маъноларни англатади. Бинобарин, терроризм деганда ўзининг муайян мақсадларига эришишда сиёсий рақибларини харбий харакатларга боғлиқ бўлмаган, хеч бир чекланмаган систематик жисмоний зўрлик ишлатиш йўли билан йўқ қилишни кўзловчи сиёсий кураш усули тушунилади. Ўз авантюристик мақсадларига эришишда жисмоний зўрлик, қуролли усуллар, террор ва фитнадан кенг фойдаланиши эса терроризмнинг экстремистик табиатини яққол намойиш этади.

  • Жиноятнинг бу кўриниши бугунги кун учун кутилмаган холат эмас. Чунки, терроризм ўта салбий ижтимоий ходиса сифатида у ёки бу кўринишда қадим-қадимдан маълум. Террорчилар тарихнинг барча даврларида халқ оммасининг айрим қатлам ва гурухларини „йўлдан уриш", турли йўллар билан улар қалбига йўл топиш тактикасига амал қилиб келишган. Ўрта аср қароқчилари ва бандитлари, янги ва энг янги даврда рўй берган „ўта инқилобий халқ, харакатлари" хам сурбетларча оддий мехнаткаш номидан иш кўришган. Айрим худудларда террорчи гурухларнинг узоқ муддатга хокимият тепасига келганлиги, хатто халқ билан маълум бир вақт давомида якдил бўлганликлари тўғрисида тарихда кўплаб маълумотларни учратамиз. Демак, терроризм ўзини „хаққоний, халқпарвар" харакат деб бахолаши унинг бир хусусияти бўлса, бугунги ўзининг энг ташкилий жипслашган даврида хам ўша эски, унинг учун асосий ниқоб бўлиб келган амалиётга қатъий содиқлигини намойиш қилмоқда.

  • Бир замонлар террорчилар ер шарининг турли жойларида алохида-алохида, бир-биридан батамом ажралган холда харакат қилган бўлсалар, бугун улар ўз фаолиятини минтақавий, хатто умумсайёравий даражада мувофиқлаштиришга интилмоқдалар. Яъни, бугун инсоният тинчлигига террорчилар мисолида халқаро миқёсда уюшган, керак бўлса бир ёки бир неча қудратли марказлар томонидан бошқарилаётган сиёсийлашган халқаро жиноий гурухлар тахдид солмоқда.

  • Муаммо шундаки, инсоният тарихининг энг қадимги даврларидан то хозирга қадар хам жиноятнинг бу тури ўз мақсадига эришишнинг энг мақбул ягона йўли сифатида сиёсий хаётда қўлланиб келинмоқда. Шу муносабат терроризмнинг ижтимоий-сиёсий ходиса сифатида пайдо бўлиш тарихини, унинг турлари ва кўринишларини, халқаро хуқуқий хужжатларда унинг қандай бахоланганини хамда Ўзбекистонда терроризм хавфининг олдини олиш масалаларини ўрганиш долзарб ахамиятга эгадир.


  • Download 2.23 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling