Махкамова нодира улфатовна


Педагогик таьлим жараёнида бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини ривожлантириш шакллари


Download 0.88 Mb.
bet12/41
Sana29.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1139092
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   41
Bog'liq
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]

Педагогик таьлим жараёнида бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини ривожлантириш шакллари

Республикамизда ҳар томонлама камолга эришган, соғлом рақобатга асосланган ва замонавий техника ва технологияларни эгаллаган, ижодий фикрли шахсни тарбиялашдир. Давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири хисобланади.


Бўлажак ўқитувчиларида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришда уларнинг маданий даражаларини ошириш, баҳс-мунозараларда шахс хислатларини намоён қилиш, ҳаёт моҳияти, бахт, бурч, ўз эркинлигини ўз ўлчовлари билан мушоҳада қилишга интилиш жараёнида
педагогик таълим фанларининг мақбул мавзуларидан мақсадли фойдаланиш воситасида бўлажак ўқитувчиларида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришда мақсадга йўналтирилган самарали дидактик имкониятлари хисобланган дарсдан ташқари тадбирлар, тўгаракларни ташкил қилиш асосида ижодий фикрлаш маданиятини шаклллантиришнинг мантиқий-тизимли модели ишлаб чиқилиб тажриба-синов ишлари давомида такомиллаштирилди (1-расм).
Мазкур масалага комплекс тадбирлар ва машғулотлар ҳамда шу мавзуни ўрганиш учун ҳар бир фаннинг ўз имкониятларидан фойдаланилган ҳолда режали асосда эришиш кўзда тутилган.

Мақсадли блок






Ташкилий блок







Мазмунли блок

Натижавий блок

1-расм.бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шаклллантириш модели.


Бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришнинг мантиқий-тизимли моделида тадқиқот мақсад-вазифаларининг технологик жараёни ўз аксини топган.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда шуни таъкидлаш керакки, бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлиликни ривожлантиришда ҳар бир машгулотга, дарсдан ташқари тадбирларнинг ўз ўрни, ўз мазмуни мавжуд. Ўқитувчидан эса айтилган мақсадга эришиш учун дарсларни ташкил этишда замонавий, илғор ўқитиш воситалари билан қуролланган ҳолда бўлажак ўқитувчиларга билим беришлари, уларнинг ижодий фикрлашларига ёрдам берувчи услуб ва инновациялардан фойдаланиши талаб қилинади. Янги, бугунги кун талабидаги дарсларни ташкил этишда ўқитувчининг дарсга янгича ёндошувини, аввалги дарс усул ва услубларидан фарқли ўлароқ янгича шакл ва мазмунга эга бўлган дарс типлари ва турлари устида изланишини тақозо этади.
Ижодий фикрлаш бўлажак талабанинг интеллектуал ва маънавий ҳаётининг ҳамма йўналишларини ўз ичига олади. Фикрлаш эркинлиги инсоннинг мутлақ ҳуқуқи бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 - моддасига кўра, ҳар ким фикрлаш эркинлиги ҳуқуқига эга, фикр яратиш ва ва уни ифодалаш эркинлиги фақат давлат сири ва бошқа сирларга тааллуқли бўлган тақдирдагина қонун билан чекланиш мумкинлигини бўлажак ўқитувчилар дарс жараёнида ўрганиб борадилар [39,160].
Бўлажак ўқитувчиларга билим беришда фан дастурида кўзда тутилган билим даражасини белгиловчи компетенцияларни шакллантириш, мақсад ва дидактик талаблар модел таркибининг муҳим қисми ҳисобланади.
Дидактик талаблар замонавий педагогик технологиялар, компютерлаштирилган ахборот тизимлари, ўқитувчиларнинг янги информацион материалларга бўлган мотивациясини рағбатлантириши лозим.
Амалий машғулотларнинг дидактик талабларига мувофиқ қуйидагиларга эътибор қилиш керак:
-дарснинг мақсад ва вазифаларининг асосий мақсадга йўналтирилган ҳолда белгиланиши;
-дарс таркиби элементлари учун ўқув материалини белгилаб олиниши (бунда дарс ва фан хусусиятлари, замонавий ахборот маҳсулотларини қамраб олиш лозим).
-дидактик принциплар ва ҳозирги замон бозор иқтисодиёти талаб ва қонуниятларини ҳиобга олиш;
-таълимнинг қулай услуб ва усулларини танлаш;
-дарсга қўйилган мақсад ва вазифалардан келиб чиқувчи кўргазмали қуроллар ва таълимнинг техник воситаларини танлаш.
Ноанъанавий педагогик услублардан кенгроқ фойдаланиш бўлажак ўқитувчиларни юксак малакали, мустақил ва ижодий фикрли, турмуш синовларига бардошли, ўз таҳлили ва хулосаларига эга бўлган ёш фуқарони шакллантириш вазифасини шараф билан адо этишни кўндаланг қилиб қўймоқда.
Ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришда омиллар тизими муҳим роль ўйнайди (2 расм). Ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришга бевосита таъсир этувчи омиллар ўқув адабиётларидан тортиб жамият ва унинг таркибий қисмларининг ҳар бир бўлаги (ижтимоий институтлар оила, маҳалла, тенгдошлар, кутубхона, интернет ва мустақил таълим ва ҳ.к) баббаравар иштирок этади.

2-расм. Бўлажак ўқитувчиларида ижодий фикрлаш маданиятини


шакллантириш омиллари ва манбалари
қатор туркум дарслар ва дарсдан ташқари тадбирларда қизиқарли тажрибалар тўпланди ва умумлаштирилди.
Умумий ўрта таьлим муассасаларида “Эркин фикрлаймиз, эркин ўқиймиз, эркин яшаймиз” шиори остида ишлаб чиқилган режа асосида таълим-тарбиявий ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Чирчиқ шакар 2 мактабда мавзудан келиб чиққан ҳолда дарсдан ташқари тадбирларда бўлажак ўқитувчилар ўқитувчи кўмагида ишлаб чиқилган режа асосида фаолият олиб бордилар. Мактаб фойесига “Ижодий фикр қутиси” қўйилиб унда ҳар бир бўлажак ўкитувчи ўзини тўлқинлантирган фикрларини, лозим бўлганда танқидий фикрларини ҳамда камчиликларни бартараф қилиш ҳақидаги таклифларини ёзиб қутига ташлайдилар. Мазкур қутига солинган хатлар – ижодий фикр асосида билдирилган мулоҳазалар ҳар чоракда бир марта бўлажак ўқитувчиларнинг умумий йиғилишида педагоглар ёрдамида таҳлил қилиниб эълон қилиб турилди ва билдирилган ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш чора-тадбирлари кўриб борилди.
Натижада бўлажак ўқитувчилари ўртасида ривожланиб бораётган ижодий фикр асосида ўзларига, ўз имкониятларига ишончлари орта борди.
Уларда ўзаро ишонч, соғлом дўстона муҳит ривожланиб мустаҳкамланиб борди. Бўлажак ўқитувчилар билимини баҳолаш жараёнида уларнинг ўзларини ўзлари баҳолашларига имкон берилди ва билимларига берилган баҳони кўпчилик бўлиб очиқ муҳокама қилиш орқали баҳоларнинг ҳаққонийлиги ва адолатлилиги таъминланди.
Ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришга йўналтирилган мазкур дарсларда ўқитувчи ва бўлажак ўкитувчи ўртасида дарсларга қатнашишда ва фанларни ўзлаштиришда ижодий ёндошув ва руҳий эркинлик шакллантирилиш ижодкорлик ва ҳамкорлик руҳи таълим – тарбиянинг асосий йўналишлардан бирига айланади.
Ижодий фикрлаш қобилияти ва кўникмаларини ривожлантиришда эркин иншога мазмуни ва таркибий қисми билан яқин бўлган эссе ёзиш муҳим роль ўйнайди. Ёзилган эркин иншо – бўлажак ўқитувчининг маънавий-ахлоқий тайёргарлиги ва даражасининг ёзма саводхонлигининг кўрсаткичи хисобланади. Ёзма ишнинг бу тури ижодий тафаккур ва ижодий мушоҳада юритишни – бошқача айтганда фикрлашни мантиқий ва таҳлилий асосда сўз орқали тасвирлашга – эркин фикр юритишга ўргатади. Эркин иншо ижодий фикрлаш маданиятини ривожлантириш билан биргаликда тасаввурни кенгайтиради, идрок юритишни таьлими эркин иншо – бўлажак ўқитувчи тафаккурини такомиллаштиради.
Бўлажак ўқитувчи агарда мавзу бўйича тасаввурга эга бўлмаса, шубҳасиз эссе мазмунини очиб бера олмаслги мумкин. Шунинг учун ижодий характерга эга бўлган эссе ёзишга тайёргарлик кўраётганда бўлажак ўқитувчи мавзуни синчковлик билан ўрганиши, мавзу юзасидан кенг мушоҳада юритиши, иншода баён қилинадиган фикрларнинг теран ва асосланган ҳолда бадиий материални қанчалик моҳироналик билан жойлаштириб чиқса шунчалик муваффақиятга эришиши аниқ бўлади.
Ижодий фикрлилик асосида тарбияланаётган бўлажак ўқитувчи эсседаги ҳар бир деталга, воқеаларнинг мантиқий занжирига эркин ёндашади, қолипга айланиб қолган баён усулларидан қочади, авваллари такрорланган ёки айтилган фикрлардан фойдаланмайди, аксинча уларни ўзининг бадиий тафаккур синтези оқали ўтказган ҳолда ўзининг шахсий фикрига таянади. Ўзгаларнинг фикрини такрорламайди ҳамда ўзининг эркин тасаввурини иншо руҳига ҳам сингдиради.
Ўқитувчи ўқувчиларни танловга тайёрлашда қуйидагиларга эътибор беради.
1. Ижодий фикрлаш маданиятини ривожлантиришга қаратилган мавзунинг калити бўладиган ўз ҳаётига алоқадор бирор фактни эслаш ва мушоҳада қилиш.
2. Эркин мулоҳазаларни қувватлантирувчи ва безаклантирувчи ҳикматларни саралаш.
3. Эссега миллий қадриятлар белгиларини бахш этувчи тарихий фактларни излаб топиш.
4. Мавзу зикридаги мантиқни нурлантирувчи жаҳон маданияти, маърифати дурдоналарини танлаш.
5. Ибратли ихчам ривоятлар, нафис шеърлар, тимсоллар ва мавзу боп ғаройиботларни ўрганиш.
Эссега материал тўплашда санаб ўтилган юқоридаги талаблардан келиб чиқилса, фикрий теранлик ва фикрий эркинлик учун шароит яратилади. Эссе ёзишда қуйидаги тавсиялари ва топшириқларига амал қилиш лозим:
а) ижодий фикр асосида мавзу ядросини бойитиш;
б)сўз бойлигидан унумли фойдаланган
ҳолда услуб равонлиги, тилнинг жозибалилиги;
г) туйғуларнинг ҳаётийлиги;
д) ижодий фикр асосида фактларни баён қилиш;
е) хулосада ниятнинг беғуборлиги.
ё) фикрий изчиллик ва холислик.
Бунинг натижасида касбий тайёргарлик кўрган, ижодий фикрловчи ёшлар вояга етади. Бу эса янги Ўзбекистон давлатининг таълим-тарбия сиёсатида асосий масалалардан бири ҳисобланади. Шу жиҳатдан ҳам иймон-эътиқоди бутун, иродаси бақувват эркин фуқаро маданиятини шаклланган, мустақил дунёқарашга эга, аждодларимизнинг бебаҳо мероси ва замонавий тафаккурга таяниб яшайдиган баркамол шахс – комил инсон тарбияланади.
Шу жихатидан хам ўкитувчи дарс самарадорлигини ошириш ва бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиршга қаратилган, янги ўқитиш усул ва воситаларини қўлланган ҳолда қатор туркум тажриба-синов дарслари ўтказилиш мухим ўрин тутади. Тажриба-синов дарсларига фан йўналишларига доир ўқув гуруҳларини ташкил этиш ва ўқув режасига асосан бир гуруҳда алоҳида ноанъанавий дарс элементлари киритилган дарс ишланмалари, иккинчисига классик услубдаги дарс ишланмалари асосида дарслар ўтишда ташкил етиш муҳим фаолият ҳисобланади. Бўлажак ўкитувчилардаижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришда ўтмиш алломалар ҳаёти, ижодинига, таълимотлари миллий озодлик ва тафаккур эркинлиги олиб борган курашлари ҳақидаги маълумотларни ўрганиш уларнинг фикрларини эркин баён қилиш кўникмаларини ривожлантиради.
Бўлажак ўқитувчилардан олинган сўровномалардан шу нарса мухим бўладики олиб борилган ишлар натижасида бўлажак ўкитувчилар фаоллиги ошган, дарсларга бўлган қизиқиш мотивацияси кучайган, чуқур билим олишлари учун ўзларига бўлган ишонч ортган, ўйлаш ва мустақил ҳамда ижодий фикр билдиришда дадиллашганликлари аникланган, билимларни ўзлаштириши
даражаси кўтарилган ва савол-жавоблар, топшириқларни бажаришда доимий равишда иштирок этиш ривожланган, тизимли фикрлаш, танқидий ва қиёсий таҳлил кўникмалари мустаҳкамланган. Дарс жараёнида бўлажак ўқитувчиларда фаоллик, мустақил изланиш ва ижодий фикрлиликни ривожлантириш кўникмалари мустаҳкамлашган Амалий машғулотларда Дарси жараёнида, мавзудан келиб чиққан ҳолда янги ўрганилаётган, ёзилиши мураккаброқ сўзларни эслаб қолиш ва тўғри ёзишда ўқитувчи доскага бир сўз ёки сўз бирикмаси шаклига мўлжалланган бир неча катакчалардан иборат катакни доскага ёзиб қўйиб ўша сўзнинг ўзбекча таржима вариантини айтади. Талаффуз қилиниши ва ёзилишини савол тариқасида ўртага ташлайди ҳамда талабалар ихтиёрий равишда мазкур катакчадаги сўзларнинг ҳарфларини бирма-бир тафаккур юритиб айтган ҳолда ҳарфларни ўз ўрнига қўя бошлайдилар. Масалан:
Ўқитувчи: болалар, бир эслаб кўрайлик, оғзаки нутқда 5 та эшитилган товуш ёзма равишда нечта ҳарфлар билан ифодаланади ва бу қандай сўз? Унинг маъносини айтинг. Ўқитувчи ёрдам тариқасида кўзда тутилган сўзнинг ўзбекча вариантининг синонимини айтиб икки ва ундан ортиқ киши ўртасидаги суҳбат эканлигини айтади. Болалар фикр юритиб бирин-кетин ҳарфларни тартиб билан топиб айта бошлайдилар. Мазкур сўзни тез топган бола доскага чиқиб ҳамма сўзни аввал айтиб кейин катакчани тўлдиради.
Ўзаро суҳбат – “диалог” сўзи: оғзаки 6 та товуш, ёзувда 8 та ҳарфдан иборат. Ўқувчилар тўғри айтган ҳарфни катакка ёзиш учун доскага чиқарилади. Кейинги ҳарфни топа олмаса ҳарфни топган бошқа ўқувчи чиқиб катакни тўлдиради. Шундан сўнг сўзнинг тўлиқ шакли сўралади. Ўқувчи сўзни тўлиқ ёзса рағбатлантириш учун баҳодан иборат балл беради. Дарс жуда қизғин тус олади. Ҳар бир ўқувчи ўйлайди, эслайди, ҳар ким ўз вариантини айтади.
Ўқувчилар жавоби:

D

I

А

L

О

G

U

E

Ўқитувчи буни тасдиқлаган ҳолда ўқувчини рағбатлантириб ташаккур айтади. Ўқитувчи яна давом этиб, шунга ўхшаш сўзлар бор йўқлигини сўрайди. Ўқувчилар ўзлари ўрганган сўзларни эслаб қўл кўтариб мисол келтирадилар, улардан бири ўзбекчадаги “қутқармоқ” сўзи шу тоифага киришини айтиб ўртоқларидан бунинг жавобини айтишларини сўрайди. Ўзи эса ёзув тахтасига мазкур сўзнинг ҳарфлари жойлашадиган ҳарфлар сонини мўлжаллаб катакчани бўр билан чизиб қўяди.


Бунда барча ўқувчилар ҳарфларни тартиб билан катакка ёза бошлайди. Агарда бирон ўқувчи нотўғри ҳарфни ёзса ўқитувчи уни тўхтатиб бошқа ўқувчига таклиф этади. Агар болалар бу сўзнинг кейинги ҳарфларини топа олмасалар ўзи катакни тўлдиради. Масалан:
Қутқариш- “resque” сўзи: оғзаки 5 та товуш, ёзувда 6 та ҳарфдан иборат.
Ўқувчилар жавоби:

R

Е

S

Q

U

Е

Шундай қилиб “қутқармоқ” сўзининг инглизчадаги варианти тўғри ва тўлиқ намоён бўлади. Бундай сўз ва сўз бирикмаларига кўплаб мисоллар келтирилади.
Write –“ёз” сўзи: оғзаки 4 та товуш, ёзувда 5 та ҳарфдан иборат.
Ўқувчилар жавоби:

W

R

I

Т

Е

Admission – “рухсат бермоқ”, “кириш” сўзи 6 та товуш, 9 та ҳарфдан иборат.


Ўқувчилар жавоби:

А

D

М

I

S

S

I

О

N

Ambitious– “мақсадидан қайтмайдиган, шуҳратпараст, иззатталаб” сўзи 6 та товуш, 9 та ҳарфдан иборат.


Ўқувчилар жавоби:



А

М

B

I

Т

I

О

U

S

Antifreeze – “музламайдиган суюқлик” сўзи инглизчада 8 та товуш, 10 та ҳарфдан иборат.
Ўқувчилар жавоби:

А

N

Т

I

F

R

Е

Е

Z

Е

Таъкидлаш жоизки ўқитувчи топшириқни тайёрлашда ёзилиши мураккаброқ сўзларни топиб таёрлаб қўйиши керак. Ушбу дарсда ўйин элементлари мавжуд бўлса ҳам талабалар жиддий ёндошадилар, ўйлайдилар, топқирлик, тафаккур тезлигини намоён қиладилар ҳамда изчил фикр юритиш, мантиқий фикрлаш кўникмалари ҳам ривожлантириб борилади. Ҳарфларни айтиш ва ёзишда кўп фаоллик қилган талабаларга ўқитувчи рағбатлантириш методини қўллаган ҳолда қўшимча бал баҳолари қўйиб боради. Ўқитувчи дарсда ўқитувчи ролидан эксперт ролига ўтади ва натижаларни таҳлил қилиб эълон қилиб боради. Шу тариқа изланиш, эркин фикрлаш кўникмалари ривожлантириб борилади.


Фикрлаш кенг, ҳар томонлама, изчил бўлмаса яхши самарага эришиш қийин. Шу билан бирга фикрлаш атрофдаги ҳодисаларга қиёсий, танқидий ёндошиш, маълумотларни тўғри баҳолаш, таҳлил қилиш, бошқача айтганда ўз фикрини ижодий юритиш ҳозирги замон бўлажак ўқитувчиларининг муҳим сифати бўлмоғи керак. Шакллантириш ҳақида гапирганда, дарсда асосан ўқувчилар шахсининг психик сифатларини ривожлантиришни назарда тутамиз. Бу сифатлар интеллект (диққат, хотира, фикрлаш) ва билиш қобилиятлари бўлиб айнан ана шуларни ривожлантириш муҳимдир.
Педагогик таьлим жараёнида давлат таълим стандартларида бўлажак ўқитувчиларнинг билим даражаси В1 этиб белгиланган ва унда социолингвистик компетенцияни ривожлантириш кўрсатилган.
Ижодий фикрлаш компетенция доирасида бўлажак ўқитувчилар ўз юртлари маданияти, тарихи, адабиётини, машҳур зотлар ҳаёти ва ижодини билишлари билан бирга хамдўстлик ва шу ел мамлакатлар маданиятини, ва адабиётини ҳам билишлари лозимлги талаб қилинади. Айнан шу компетенция доирасида педагогик таьлим машгулотларида бўлажак ўкитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакклантиришда уларда мустақил дунёқараш ва эркин тафаккур юритиш асосларини англаб етишлари учун замин мавжуддир. Ижодий фикрлаш компетенцияга эга бўлишларида бўлажак ўқитувчилар ўз фикрларини турли шаклда эркин билдиришлари ва баён қилишлари ҳамда ўз нуқтаи назарларини презентация қилишларига имкон яратилади.
Педагогик таьлим мавзулари ҳар иккала гуруҳда ҳам бир хил бўлса-да, биринчи гуруҳларда ўтказилган дарсларнинг биринчи ва иккинчи соатларидаёқ дарсга қўйилган мақсадга эришилганлик натижаси жуда юқори бўлди. Маълумки дарс ўтишда ўқитувчи бўлажак ўқитувчининг дарс материалини тўла ўзлаштириши, педагогикага оид билимларни ўрганиши, таьлим берилган матн мазмунини тўлиқ тушунишига, педагогик категорияларни ўзлаштиришига, шу билан бирга сўзларни тўғри ёзиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратади.
Мазкур дарс турлари интерфаол усулга асосланган бўлиб бўлажак ўқитувчиларда ижодий фаолликни, мустақил изланиш ва эркин ҳамда собит фикрлиликни ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, доимий равишда уларни педагогик таьлимга оид кўникмаларини мустаҳкамлашга катта имкониятлар яратди. “Ижодий фикрлаш майдони ” дарсида, мавзудан келиб чиққан ҳолда педагогик таьлим фанларига оид билимларни ривожлантиришга ўқитувчи доскага бир неча катакчалардан иборат катта катакни доскага ёзиб қўйиб ижодий фикрлаш сўзларнинг манавияти синоним вариантини айтади.
Бўлажак ўқитувчилар ихтиёрий равишда мазкур катакчадаги сўзларнинг ҳарфларини бирма-бир тафаккур юритиб айтган ҳолда ҳарфларни ўз ўрнига қўя бошлайдилар. Ушбу дарсда ўйин элементи мавжуд бўлса ҳам ўқувчилар ушбу жараёнга жиддий ёндошиб ижодий фикрлашда фаоллик қилганларга ўқитувчи томонидан рағбатлантирилиб қўшимча бал баҳолари қўйиб боради. Ўқитувчи дарсда бўлажак ўкитувчиларнинг ижодий фикрлаш натижаларни таҳлил қилиб эълон қилиб боради. Шу тариқа изланиш, ижодий фикрлаш кўникмалари ривожлантириб борилади. Шу билан бирга фикрлаш атрофдаги ҳодисаларга қиёсий, танқидий, мантиқий ёндошиш, маълумотларни тўғри баҳолаш, таҳлил қилиш, бошқача айтганда ўз фикрини мустақил ва ижодий ҳозирги замон бўлажак ўқитувчиларининг муҳим сифатига хос хусусиятларини ривожлантирди.
Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги, унинг илмий-педагогик салоҳияти, касбий маҳоратидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш омилларидан яна бири дарсдан ташқари ўқишларини ташкил этиш ҳисобланади. Шу билан биргаликда бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик таьлим заҳираларини бойитиш, таьлим- тарбияга оид адабиёти намуналарини қийналмай ўқишлари учун дарсдан ташқари ўқишларнинг имконияти ва самараси беқиёс.
Бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш, уларнинг адабий асарларни ўқишга қизиқишларини ошириш орқали ижтимоий ҳаёт муаммоларини мустақил ҳал этишда ҳаётий позицияларини шакллантириш, педагогиклар адабиётни ўқиш воситасида билимларини кенгайтириш, билим заҳирасини кўпайтириш, тафаккур доирасини кенгайтириш ҳамда чуқурлаштириш асосида ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш масалалари ўқитувчи олдига катта масъулият юклайди.
Дарсдан ташқари ўқишга тавсия қилинган педагогик абитуриентлар ҳажми бўлажак ўқитувчиларнинг тайёргарлиги ва ёш хусусиятларига қараб белгиланади ва улар ўзларининг ўсиб борувчи мураккабликлари билан фарқланади. Бўлажак ўқитувчиларда педагогик таьлим кўникмаларини ривожлантириш орқали уларда энг яхши ахлоқий фазилатлар ҳам шакллантириб борилади.
Педагогик таьлим жараёнида бўлажак ўкитувчиларнинг тафаккур доирасини кенгайтириш билан бирга ижодий фикрлаш кўникмаларини ҳам ривожлантириш учун яхши имконият яратади.
Чирчик давлат педагогика университети педагогик йўналишларида инглиз тили ўргатиш дарсларида ўқувчиларнинг эркин фикрлаш маданиятини ривожлантиришга қаратилган тажриба-синов ишларимизда 2-босқич талабалари билан Америкалик олима Хиллари Флинтоннинг “Бир болага етти махалла ота-она” асарини ўқиш ва мазмунини муҳокама қилиш воситасида мазкур асар воқеалари кечган ўқиш, ўрганиш орқали бўлажак ўқитувчиларда фаол ҳаётий позицияни шакллантиришга эришилди. Мазкур асарда оддий инсонларга хос бўлган ўз шахсий орзу-умидлари, кечинмалари билан яшаган икки оддий меҳнаткаш инсонларнинг нафақат севгилари, шу билан бирга уларнинг умрлари ҳам шафқатсизлик билан хазон этилгани сабаблари ёш китобхонни изтиробга солади. Ушбу асар бўлажак ўқитувчилар билим даражасига мос келиши сабабли ўқиш учун танланиб мутолаа муҳокамаси режаси тузиб чиқилди. Бўлажак ўқитувчиларни ижодий фикрлашга қизиқтириш турли йўллар билан амалга оширилади. Улардан ўқитувчининг бўлажак ўқитувчиларга асар ҳақида сўзлаб бериши, асар мазмунининг талабалар томонидан савол-жавоб асосига қурилган коллоквиал муҳокамасини уюштириш, ўқитувчининг дикторлик ўқиши (ўқитувчи албатта асарни мумкин қадар диктор даражаси оҳангида ва меъёрий талаффузда ўқиб бера олиши учун ўз устида ишлаши лозим. Чунки,
ижодий фикрлаш маданиятига эга бўлган талаба муомала қиладиган, жонли тилни ташувчи шахс-объект ҳисобланади) ҳамда бу хусусият дарсдан ташқари ўқишни ташкил қилиш тадбирларининг энг керакли услубий элементларига киради.
Асарни ўқиш жараёнида асар қаҳрамонларининг образларини ўрганиш ва таҳлил қилишда ижодий ёндошиш, уларни бир-бирларига қиёслаш асосида бўлажак ўкитувчиларда фаол мушоҳада юритишларига, имконият яратади.
Бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик таьлим жараёнига оид адабиётларини ўқишларни ташкил этиш иш режаси ишлаб чиқилди. Булар дарс машғулотларида педагогик таьлим билан узвийлик ва мантиқий кетма-кетликни таъминлаш учун дарслар мавзуларига боғланган ҳолда машқлар бажариш ҳамда қироат билан талаффуз қилиш орқали гуруҳли ўқиш, аралаш дарсларда асар матнларидан парчалар ўқиш ҳамда бўлажак ўқитувчилар томонидан уйда мустақил ўқишга топшириқ бериш орқали уларда меҳр, оқибат, ҳалоллик, садоқатлилик, сабр-қаноатли бўлиш, ўз фикрида собит қадамлик, фикрларини эркин баён қила олиш, ўзгалар фикрига ҳурмат, ўз мақсадлари йўлида барча қийинчиликларни енгиб ўтиш, бошқа халқ вакилларига ҳурмат, илмга интилиш сингари фазилатлар ривожлантирилди. Педагогик таьлим жараёнига оид адабиётларини ўрганишда персонажларнинг хатти-ҳаракатларини муҳокама қилиш орқали ҳар бир талабанинг шахсий фикрлари, таассуротларини сўраш ва гапириб бериш воситасида уларнинг таьлим -тарбияга бўлган муносабатлари аниқлаб борилди.
Педагогик таьлим жараёнида таьлим-тарбияга оид ҳамкорликда ўрганиш, савол-жавоблар воқеа-ҳодисаларга бўлган муносабатларини белгилашда ўзлаштириш, назорат қилиш, ўрганилаётган мавзу моҳиятини тушуниш узвийликни таъминлаш кабилар бўлажак ўқитувчиларда ўкитувчилик кўникмаларини мустаҳкамлаб боришда мухим хисобланади методик таьлим жараёнида бўлажак ўқитувчилар томонидан ўкитиш мазмуни, тамойиллари, методлари, технологияларини эркин муҳокама қилиш, мавзуларни белгиланиш ва ўқитувчи раҳбарлигида суҳбатлар ўтказиш кабилар ижодий фикрлаш маданиятини шаклллантиришнинг услубий таъминоти дарслар ва тадбирлар мазмунида қуйидагича кўрсатилган. (3-расм)

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling